O’zbеkistоn rеspublikаsi оliy vа o’rtа mахsus tа’lim vаzirligi nizоmiy nоmidаgi tоshkеnt dаvlаt pеdаgоgikа univеrsitеti


Оилаларга кўрсатиладиган ижтимоий-педагогик ёрдам



Download 0,5 Mb.
bet53/103
Sana20.06.2022
Hajmi0,5 Mb.
#679952
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   103
Bog'liq
12 вариант. Оила педагогикаси

Оилаларга кўрсатиладиган ижтимоий-педагогик ёрдам. Алоҳида ижтимоий институт сифатида оила ўзининг тарбия услуби, тажрибасига эга. Бироқ, бугунгидек, тезкор даврда ота-оналарнинг барчаси ҳам етарли даражада педагогик билимларга эга эмаслар. Бу эса ўз-ўзидан таълим муассасалари томонидан оилаларга ижтимоий-педагогик ёрдам кўрсатилишини тақозо этади.
Ижтимоий-педагогик жиҳатдан оилаларга кўрсатиладиган ёрдам уч асосий хусусиятга эга бўлади. Яъни: 1) таълимий – таълим бериш ва тарбиялаш; 2) психологик – руҳий жиҳатдан қўллаб қувватлаш, руҳий зўриқишларни бартараф этиш ва қайта тиклаш; 3) воситачилик – ташкил этиш, таълим ва тарбияда юзага келувчи муаммоларнинг олдини олиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш орқали бола хулқ-атворидаги оғишларни ёки физиологик нуқсонларни бартараф этиш ҳамда зарур ахборотлар билан таъминлаш.
Оилаларга ижтимоий-педагогик ёрдам кўрсатишнинг дастлабки босқичида ижтимоий-педагог томонидан “Оила харитаси”нинг шакллантирилиши жараён муваффақиятини таъминлайди. “Оила харитаси” шартли равишда икки қисмга ажратилади. Яъни:
1) асосий қисм – унда оиланинг ҳар бир аъзосининг тавсифи, туғилган санаси, оила мақоми, яшаш шароитлари, қўшничилик, оиланинг диний ва миллий мансублиги тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади;
2) илова – унда оилада бола тарбиясини ташкил этиш жараёнининг моҳияти (ота-оналарнинг бола тарбияси учун ажратаётган вақтлари, унинг шакллари, бу жараёндаги фаолиятлари, фарзандлар шахсини ёритувчи (масалан: боланинг қизиқишлари, хоҳиш-истаклари, интилишлари, дўстлари, саломатлиги ҳолати ва бошқалар тўғрисидаги) маълумотлар ёритилади.
Ота-оналар томонидан қўйилаётган талабларнинг аксарияти болаларнинг ёш, психологик ва шахсий имкониятларига мувофиқ келмайди. Натижада талаблар гарчи ижобий мазмунга эга бўлса-да, ўз натижаларини бермайди. Аксинча, болаларда уларга нисбатан жиддий норозиликни келтириб чиқаради.
Баъзан ўсмир ахборот кўламининг кенглиги, ташқи ғоявий таъсирлар туфайли муайян вазиятларда қатъий қарорлар қабул қилишга қийналади. Кузатишлар умумий ўрта таълим мактабларида амалга оширилаётган маънавий-маърифий тадбирлар аксарият ҳолатларда болаларнинг мавжуд эҳтиёжларига жавоб бермаётганлигини кўрсатади. Айрим тадбирлар тарбиявий тадбирлар режасининг бажарилиши учунгина ташкил этилаётган бўлиб, ўқувчиларнинг хоҳиш-истаклари, қизиқишлари ҳамда ҳаётий интилишларини инобатга олиш асосида уюштирилмайди. Шунингдек, оилада ҳам муайян вазиятларда ота-оналарнинг нотўғри йўл тутишлари, ўз истакларини болаларнинг эҳтиёжларидан устун қўйишлари туфайли ички зиддиятлар юзага келмоқда. Натижада улар ҳеч қандай тарбиявий таъсирга эга бўлмаяпти.
Мавжуд маиший қулайликлар, техника тараққиётининг тезкор ривожи замонавий шахс эҳтиёжлари кўламининг кенгайишига сабаб бўлмоқда. Бугунги кунда ёшлар ҳаётида оммавий ахборот воситалари етакчи ўрин эгаллаган бўлиб, эндиликда панд-насиҳатлар ёрдамида уларнинг ахборот воситалари таъсиридан халос этиш мумкин эмас. Шу боис оилавий тарбияни ташкил этиш жараёнида замонавий ёндашувларни ҳам қарор топтиришга эришиш – педагогик жиҳатдан энг тўғри йўл саналади.
Замонавий ёшларда мустақил ривожланишига бўлган интилиш кучли. Ўз-ўзини тарбиялаш кўп ҳолларда ижтимоий тарбиядан илгарилаб кетишга имкон яратади ҳамда педагогик фаолиятни йўлга қўяётган субъектларга маълум вазиятда қандай йўл тутиш мақсадга мувофиқ эканлигини аниқлашда қийинчиликлар юзага келади. Натижада тарбия жараёнининг мантиқи бузилади. Талабларнинг болалар ёши, психологик хусусиятлари ҳамда шахсий имкониятларига мос келишига эришиш маълум педагогик масалаларнинг энг мақбул ечимларини топишга имкон беради.
Ота-оналар болаларнинг кундалик фаолиятини ташкил этар экан, ўз кўрсатмалари билан уларнинг айрим хатти-ҳаракатларини рағбатлантиради. Уларга нисбатан айрим мулоҳазаларини билдирадилар, танбеҳ берадилар ёки қўллаб-қувватлайдилар. Одатда ота-оналар томонидан билдирилаётган айрим кўрсатмалар қисқа, асосли бўлиб, қисман болаларни мажбур қилишга йўналтирилса, бошқалари вазиятлар моҳиятини батафсил тушунтириш, ушбу жараёнларда ҳаракатланиш йўналишини тушунтиришга хизмат қилувчи йўл-йўриқлар кўринишида бўлади.
Талабларнинг бир гуруҳи болаларни муайян фаолиятга жалб қилиш зарурати туфайли, бошқа гуруҳи эса болаларни маълум фаолиятни ташкил этиш кўникма ва малакаларини ўзлаштиришга йўналтириш эҳтиёжи асосида қўйилади; яна бир гуруҳии болалар томонидан ташкил этилаётган ўринсиз ва нотўғри ҳаракатларни тўхтатишга хизмат қилса, тўртинчи гуруҳга кирувчи талаблар болаларнинг муваффақиятли фаолиятларини рағбатлантириш, уларни қўллаб-қувватлашга имкон беради. Ота-она томонидан берилган барча тушунтириш, кўрсатма, мулоҳаза ва танбеҳлар педагогик таъсир кўрсатишнинг ана шу энг муҳим методи бўлган талабнинг турли шакллари ҳисобланади. Шу боис ота-оналар талабчан бўлмаса болаларнинг ўқув ва ижтимоий-фойдали фаолиятини самарали ташкил этишни тасаввур этиб бўлмайди.
Тажрибали ота-оналарнинг фаолияти кузатилганда уларнинг ўз фарзандларига кенг кўламли ҳаракат дастурини тавсия этишлари маълум бўлди. Талаб методи мазкур дастур талабларини болаларнинг хатти-ҳаракатларида намоён бўлиши учун ёрдам беради. Уларнинг яна бир ютуқлари шундаки, фарзандларининг ҳар бири қачон ва қандай фаолият билан шуғулланаётганликларидан доимо хабардор бўладилар.
Талаблар бола ҳаётининг бошланғич даврида, айниқса, муҳим роль ўйнайди. Бинобарин ушбу босқичда оилавий муносабатларнинг мазмуни, йўналиши, маънавий-ахлоқий даражаси, болалар томонидан у ёки бу ҳаракатларнинг бажарилиш ҳолати, ота-оналар ҳамда фарзандлар ўртасидаги муносабатлар моҳияти ота-оналарнинг талабчанликларига кўп жиҳатдан боғлиқ.
Фаол ижтимоий фаолиятни ташкил этишга рағбатлантириш, келажакка бўлган ишончни қарор топтириш болаларда ўз олдиларига тўғри ҳаётий мақсадларни қўя олиш кўникмаларини шакллантиради. Мазкур жараёнда талаб болаларнинг ёш, психологик ва шахсий имкониятларини инобатга олиш асосида қўйилиши педагогик жиҳатдан тўғри ҳисобланади. Оқилона мақсад болаларнинг шахсий эҳтиёжларини қондиришга имкон бериш билан бирга, уларнинг қизиқишлари даражасини оширади.
Ёшларда ижобий фазилатларни шакллантириш ва уларни бойитиш, улар томонидан ўзи ҳамда жамият учун фойдали хатти-ҳаракатларнинг ташкил этилишига эришиш мақсадида қўшимча рағбатлантириш, шунингдек, уларни зарарли одатлардан холи қилиш мақсадида изза қилиш методидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Мазкур метод ўзига хос хусусиятга эгалиги боис уларни қўллаш жараёнида ота-оналардан алоҳида эҳтиёткорлик ва педагогик маҳорат талаб қилинади.
Жамоатчилик фикри (оддий муносабатлар жараёнида “кўпчилик (бошқалар)нинг фикри” тарзида қўлланилади) ўзбек маҳаллалари, қишлоқ, шаҳарларида қадимдан ижтимоий тарбиянинг таъсирчан методи бўлиб келган. У асосида жамият аъзоларининг умум томонидан тан олинган маънавий-ахлоқий меъёрларга амал қилиш ҳолати таҳлил қилиб борилган, шунингдек, ижтимоий-фойдали меҳнат (ҳашар, саховат ва ҳоказолар) ҳар томонлама ва мунтазам рағбатлантирилиб борилган. Ушбу метод оила муҳитида ҳам тарбиявий масалаларни тўлиқ амалга оширишга ёрдам беради. Яъни, болаларнинг ижтимоий фаоллиги ҳамда шахсий камолотини таъминлашга ёрдам беради.
Бироқ собиқ иттифоқ даврида тарбия тизимида устувор ўрин тутган «ягона совет халқини шакллантириш» ғояси, ёшларни номиллий руҳда тарбиялаш борасидаги қарашнинг асорати бугунги кунда ҳам сезилиб туради. Қуйидаги мисол фикримизнинг ёрқин далилидир:
“бугун бир мудҳиш воқеани эшитдим. Қаршида бир йигит 81 ёшга кирган отасининг бошига таёқ билан уриб ўлдириб қўйибди. Буни қандай қилиб тушунтириш мумкин? Ислом руҳида, ўзбекчилик руҳида тарбияланган одамлар, ўзбек удумлари асосида тарбия топган одам шундай иш қилиши мумкинми? Мен буни тушунтиролмайман, нима билан изоҳлашни ҳам билмайман. Отаси минг ёмон, ярамас, бадбахт одам бўлсин, лекин фарзанди унга тик қарашга, қўл кўтаришга ҳақли эмас”95.
Ота-оналар томонидан оила тарбиясини ташкил этишда қўлланиладиган методлар моҳияти хусусида алоҳида-алоҳида тўхталишдан олдин уларни муваффақиятли қўллашнинг умумий қоидалари борасида сўз юритиб ўтиш мақсадга мувофиқдир.
Оила тарбияси методларидан самарали фойдаланишнинг зарур шарти – оила муҳитида ота-оналар ва болалар ўртасидаги психологик, шу жумладан, фикрий бирликнинг қарор топишига эришиш саналади.
Ота-оналар билан фарзандлар ўртасидаги муносабатларнинг оила тарбиясининг моҳияти нимада? Бу саволга оила тарбиясининг бошқа тарбиявий йўналишлардан асосий фарқи – болага шахс сифатида муносабатда бўлиш, унинг камолотига нисбатан миллай хусусиятларни ёритувчи талаблар қўйишда дея жавоб бериш мумкин.



Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish