O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta махsus та’lim vazirligi huzuridagi


Орол денгизини сақлаш тўғрисида қабул қилинган асосий



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/15
Sana25.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#266350
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
41-ҲАФТА АХБОРОТ СОАТИ МАТЕРИАЛИ

Орол денгизини сақлаш тўғрисида қабул қилинган асосий 
ҳужжатлар
Орол денгизи бўйи ҳудудларини ривожлантириш стратегияси ҳали Ит-
тифоқ тарқалмаган пайтларда ишлаб чиқилган бўлиб, у унча мураккаб эмас 
эди. Бунга асосан Орол бўйи ҳудудларида кўп тармоқли иқтисодиётни 
шакллантириш, фойдали қазилмалардан фойдаланиш, кенг саноат 
корхоналарини ташкил этиш кўзда тутилган эди. Ишлаб чиқаришни бундай 
ташкил қилиш сув миқдорини кўп ишлатишни талаб қилар эди. Бу эса сувдан 
фойдаланувчи ташкилотларга сувнинг сифати ва миқдорига таъсир кўрсатиши 
аниқ эди. 35 йил ўтгандан кейин бу тадбирларнинг кўрсатган салбий 
ҳолатлари аниқ бўла бошлади ва муаммо анча мураккаблашди. Чунки, қазилма 
бойликлар қазиб олинадиган ҳудудларда саноат тез ва кенг миқёсда 
ривожланди, янги саноат корхоналари барпо этилди. 
Шунингдек, керакми, керак эмасми, тежамлими, тежамсизми буни 
эътиборга олмасдан бир қанча каналлар қазилди. Ана шундай каналлардан 
бири бош Қорақум каналидир. Бу энг катта қурилиш иншооти бўлиб, 
Афғонистон чегарасидан тортиб, Туркманистоннинг чўллари устидан
Ашхабат томонга 1400 км масофага чўзилган. 
Иттифоқи тарқалмасдан олдин сув ресурсларини тақсимлашни 
Марказий ҳукумат бажарар эди. Ҳозирчи? 
Бугунги кунда бу ҳудудда 5 та мустақил давлатлар юзага келдики, 
уларнинг ҳар бирининг Орол ҳудудидаги сувларга бўлган эҳтиёжи деярлик 


бир хилдир. Улар ҳоҳласалар ва келишсалар бу ҳудуддаги сувнинг ҳозирги 
ҳолдаги тақсимотларини сақлаб қолишлари мумкин. 
Шу билан бирга, ҳар қайси давлат ўзининг иқтисодий, сиёсий, миллий 
эҳтиёжидан келиб чиқиб, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чораларини 
кўриши мумкин. Ана шундай вазиятда давлатлараро келишмовчиликлар ҳам 
пайдо бўлиши турган гап. Шунинг учун ҳам Орол денгизи атрофидаги инқироз 
зудлик билан қарорлар қабул қилишни тақозо қилади. Бу соҳадаги лоқайдлик 
Орол бўйи давлатлари иқтисодиётини ривожлантиришга ўз таъсирини 
кўрсатиши мумкин. Шу сабабли Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, 
Туркманистон ва Ўзбекистон давлатлари мустақилликни қўлга киритгандан 
кейин Орол денгизи ҳудудлари бўйича умумий давлатлараро дастурини қабул 
қилишиб, уни ҳаётга тадбиқ қилиш учун ҳаракат қилмоқдалар. Бу дастурнинг 
б
и
р
и
н
ч
и
ш
а
р
т
и
д
а
в
л
а
т
л
а
р
а
р
о
к
о
о
п
е
р
а
ц
и
я
• 
Ижроком Орол муаммосига бағишланган барча ҳаракатларни 
режалаштириш, мувофиқлаштириш, қабул қилинган ҳужжатларнинг бажари-
лишини таъминлаб туради. 
• 
1994 йил январида беш давлат бошлиқлари Орол муаммосига 
бағишланган лойиҳани маъқулладилар, бу лойиҳа Орол денгизи деган ном 
олди.
• 
Агар Каспий сувини Орол денгизига ўтказиш сарф харажатларини 
сув тошқини сарф - харажатлари билан солиштирганда, Каспий сувининг бир 
қисмини Оролга ўтказиш осонроқ бўлади. Унинг устига икки денгиз ора-
сидаги масофа 500 км атрофида. Бу деган сўз қўшимча ишчи ўринлари ва янги 
канал вужудга келади 3 та республикани (Қозоғистон, Туркманистон, 
Ўзбекистон) бир-бири билан боғловчи янги транспорт йўли пайдо бўлади. 
• 
Озарбайжон, Россиядан эса юклар тўғри Қорақалпоғистонга 
тушади. Орол денгизи қуриши натижасида келадиган зарар ҳақида бошқа 
маълумотлар ҳам бор. Орлова ва Охуноваларнинг маълумотларига кўра собиқ 
Орол денгизи тубидаги тузлар катта масофага тарқаб, ҳатто Ҳимолай 
тоғларига ва Монголияга ҳам етиб борган. 
• 

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish