O'zbekiston respublikasi oliy va o'rta mahsus ta'lim vazirligi cm. Mustafayev, O'. A. Ahmedov, M. S. Mustafayeva, M. T. Yulchiyeva


Амалий машғулот учун зарур материал



Download 1,07 Mb.
bet95/100
Sana24.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#197838
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   100
Bog'liq
BOTANIKA

Амалий машғулот учун зарур материал.

  1. Буғдой–Triticum durum, арпа–Hordeum vulgare расми ёки таблицаси, ловия–Phaseolus vulgaris, нухот–Pisum sativum, бурчоқ–vicia angustifolia нинг уруғи;

  2. буғдой, арпа, ловия ва ловлаги уруғининг кундаланг кесимидан тайёрланган тайёр препарат.

  3. буғдой, арпа, ловия, нухот, кунгабоқар уруғидан ўниб чиққан турли фазаларидаги ўсимталар.

Топшириқ.

  1. Уруғни морфологик тузилишини кузатинг, унинг умумий ва ички тузилишини сувратини чизинг.

  2. Уруғларни қайси типга талуқли эканлигини аниқланг ва фарқли хусусиятларини курсатинг.

  3. Ўсимталарни морфологик жиҳатдан анализ қилинг. Ҳар–хил фазалардаги ўсимталарни бир–биридан фарқланг тавсифини беринг ва сувратини чизинг.

Ишнинг бориши.
1. эндоспермли уруғларнинг тузилиши сули (Avenagativa), буғдой (Triticum vulgare), ёки арпа (Horolcum Sativum) мисолида кузатиш мумкин.
Бошоқни олиб уруғни қопловчиқипиқларидан ажратиб олиб кузатсак уруғ анча мустаҳкам парда ажратиш қийин пардасимон пўст билан қопланганлигини кўрамиз. Стереоскопик микроскопда буғдойни кундалангига кесимини кузатсак, унда уруғнинг бир–биридан кескин фарқи бўлган муртаг ва эндоспермни курамиз. Муртаг эндоспермда нисбатан жуда кичик.
Бу озиқа моддалар мутакда эмас балки эндоспермда тунланишидан далолат беради.
Шундан сўнг тайёр препаратни предмет курсиси устига қўйиб уруғ муртагни обдон анализ қилинади.
Припаратда кузатилган муртаг суврати чизилади ва унда муртаг илдизчаси, илдиз устунчаси–гипокотил ва куртагчага эътибор беринг. Куртакча марказида поянинг усиш конуси ва уни ураб турган баргчалар ва пастда бошланғич илдиз жойлашганини кўрасиз. Биринчи муртак баргига–колеоптияга эътибор беринг. Коллоптилни ёш усимта ер устига чиқишидаги ролини, эсланг. Препаратда шакли ўзгарган уруғпалладан шаклланган қалқончани топинг ва сувратини чизинг. Нихоят припоратда эпибластни топиб белгиланг ва суратини чизинг.
У пояча томонда, қалқончанинг қаршисида жойлашган бўлади. Бу аниқроғи иккинчи рудел уруғ муртаги–айрим поадошлар оиласига мансуб турларда эпибласт умуман шаклланмайди. Шундан сўнг эндоспермани ўрганишга ўтилади. Бунинг учун поки (устара)да ёки лезвияда эндоспермадан ингичка қатлам кесим олинади. Препаратни микроскопда кузатишдан олдин унга йоднинг кучсиз эритмаси томизилади.
Эътибор билан кузатсангиз препаратнинг периферик (четики) қисмида улуғ пўсти бўйлаб бир қатор бир хил тузилишли ҳужайралар қатори (тизимни) курамиз. Бу алейрон найи бўлиб, алейрон қатлами доначалар шаклидаги ҳужайралардан иборат ва улар йод таъсирида сариқ рангга киради. Алейрон доначаларининг оқсили йод билан реакцияга кириб, сариқ ранг ҳосил қилади. Алейрон қатлами остида (препаратни марказига яқин жойда) запас ҳолдаги мураккаб крахмал доначалари мавжуд бўлиб, булар йод таъсирида ўткир бинафша рангга киради. Шундай қилиб сулининг уруғи эндоспермли ўсимликлар хилига мансуб, у уч қисм уруғ пўсти билан туташ уруғ олд қисм, (околоплодник) уруғ муртаг ва эндоспермдан иборат.
2. Эндоспермсиз ловия ўсимлигининг уруғ тузилишини ўрганиш.(69 расм).
Бунинг учун олдиндан сувда ивитилган ловиянинг уруғини олиб, у уст томондан қалин пўст билан қопланганлиги ва у осонлик билан ажралишига ишонч ҳосил қилинади.
Уруғни обдон текшириб, унинг кертиги (рубчик) аниқланади. Кертик уруғини тор бир қадар эгик жойида жойлашган. Кертик уруғни уруғ банди билан туташтирувчи қисм. Худди шу жойда микроскопиле жойлашган.

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish