Контрол саволлар. Тўпгул, ёки гул тўплам деганда нима тушинилади.
Қандай тўпгулларни биласиз.
Гул тўпламлар (тўпгул)ни якка гуллардан қандай устунлик томони бор.
Оддий гул туплами мураккаб гул тўпламидан қандай фарқ қилади.
Оддий гул тўпламларини қандай икки гуруҳга бўлиш мумкин.
Машғулот 40 Уруғ. Умумий маълумот. Қўш уруғланиш натижасида уруғмуртагдан ўруғ шаклланади. Уруғ уруғ муртагдан захира озиқ моддалардан иборат бўлиб, уруғ қабиғи (пўсти) билан ураб олинган.
Уруғ муртаг спермий билан тухум хужайрасини қушилишидан вужудга келган зиготадан вужудга келади. Иккинчи спермий билан муртак халтасини қўш ядросини қушилиши натижасида уруғда озуқа модда вазифасини ўтадиган тўқима–перисперм хосил бўлади.
Сипергид ва антиподлар одатда дегенероцияга учрайди ва эриб кетади. Интигумент уруғ пўстига (қобиғига), нуцелиусдан эса кўпчилик ўсимликларда уруғ муртагини шакллантириш даврида озиқа сифатида фойдаланилади ва озуқи туқимаси–периспермга айланади.
Запас озиқа моддасининг уруғнинг қайси қисмида жойлашганлиги билан боғлиқ холда уч гурухи тафовут этилади. Запас озуқа модда эидоспермда, муртак халтасида ёки периспермда шакилланган бўлиши мумкин (67-68 расм).
Ўсимлик уруғи нихоятда муҳим хусусияти билан характерланади. Табиий мухит ўсимлик уруғини ўниб чиқиши учун булганда, узоқ вақт давомида чуқур тинчлик даврида бўлиши мумкин. Қулай мухитда яъни харорат, намлик ва хаво етарли бўлганда уруғ ўнабошлайди. (расм Хрж 103-104) Аввал бошлабмуртаг илдизчаси ловия илдизчаси сингари, ёки бир ёки бирнечта–буғдой илдизчасига ўхшаш сунгра булар субстрабга мустаҳкам ўрнатиб олиб, сув унда эриган озиқа моддаларни тегишли босим остида қабул қилади.
Одатда муртак илдизчасидан бош илдиз шаклланади.
Эътиборга молик ўрни шундаки ер устига айрим ўсимликлар (нухат, ловия)да иккиуруғ палла тупроқ юзасига чиқади, улар яшил бўлиб маълум вақтга қадар вақтинча фотосинтез вазифасини утайди. Вақт ўтиши билан ҳақиқий барглар шаклланган уруғ палла барглари қуриб тукилади. Поянинг уруғ муртак билан илдиз уртасида жойлашган қисми гипокотия; поянинг уруғ муртаг билан биринчи хақиқий барг ўртасида жойлашган қисми эпикотия деб юритилади.
Лекин барча икки паллали ўсимликларда ҳам яхши ривожланмаган. Айрим ўсимликларда узунлиги шу қадар қисқача у тулиғинча тупроқ остида қолади ва уруғ палла тупроқ юзасига чиқмайди. (нухат–Pisum sativum)
Жавдорлар (буғдойгулдош) оиласига мансуб ўсимликларнинг ягона уруғ палласи уруғдан ажралмаган ҳолда қолади. Тупроқ қатлами орқали эса уруғ куртакни ҳимоя қиладиган орган коллопил утади. Шу коллоптил орқали биринчи ҳақиқий барг тупроқ юзасига чиқади. (расм хрж 106)