Талаба билимини аниқлаш учун саволлар
Мевабарг гинецей муртаг нима?
Муртакни ҳар учала қисмидан (тугунча, устунча, лабча) қайси бири бўлмаслиги мумкин?
Бир аъзоли ва кўп аъзоли гинецейни бир–биридан қандай фарқи бор.
Гинецейни бир ёки кўп аъзоли синкарп эканлигини қандай аниқланади.
Уруғчида мева баргини сони қандай аниқланади.
Остки, ўрта ва устки тугунчаларнинг фарқи нимада.
Муртак халтаси нима ва у қандай қисмлардан иборат.
Машғулот 38
Гул формуласи ва диаграммаси
Амалий машғулот учун зарур материал.
Тирик ёки сиртда фиксация қилинган лилия–Lilium, сцилла–Scilla, айиқтовон–Ranunculus, бодринг–Cucumis satirus, олма–malus, дўлана–Crataegus pontica, олча–cerasus vulgaris, нухат–Pisum sativum, ловия–Phaslolum vulgaris,
Умумий маълумот.
Гулнинг формуласи ва диаграммаси.
Гул тавсифини қисқа холда формула шаклида изохлаш ҳам мумкин. Шу мақсадда гулнинг тасвирини бериш учун қўлланилалиган белгилар ёрдамида гулнинг актиноморф туғри гул эканлиги ёки зигоморфлиги, гул органларининг ўзига хос тузилиш хусусияти ва сони, уларнинг гулда жойлашиш тартибини изоҳлаш мумкин. учун қўлланиладиган белгиларни келтирамиз: юлдузча * ёки мусбат белги “+” гулнинг актинморфлик белгиси. Ўқ стрелка ёки икки томонда нуқтаси бўлган вертикал чизиқдан “%” гулнинг↑ зигоморфлик белгиси бир уйли чангчи гул;
♂ бир уйли чангчи гул;
♀-бир уйли уруғчи гул;
Икки жинсли гул;
P /perigonium/– гул қўрғони ёки гул қатламлари;
Ca /Calyx/–косача;
Co /Crolla/–гултожи;
A /Androceum/–андроцей /чангчи/
G /Gineceum/–гинецей уруғчи;
Гул органларининг сони ҳар бир орган белгисининг ёнига қўйилади. Агар борди-ю, гул органлари бирлашган ёки туташган бўлса, қавс ичида уларнинг сони ёзиб қўйилади. Гул тугунчаси остки бўлганда унинг сонини кўрсатадиган белги устига чизиқ, агар устки бўлганда унинг остига чизиқ қўйилади. Гул органлари 12 дан ортиқ бўлса, гулнинг шу аъзосига ∞ белгиси қўйилади. Масалан, олхўри гули тўғри *, икки жинсли ♀ косача гули бешта Cа5, тожгули Cо5, чангчиси чексиз А ∞, уруғчиси битта устки G1Шу тариқа гулнинг формуласи кўрсатиладиган бўлса, у қўйидагича * Cа5 Cо5 А ∞ G1 бўлади ёки пиёз гулининг гули тўғри (актиноморф) *, икки жинсли гул, қўрғони, оддий, уч аъзоли P3+3, чангчи олтита, икки қатор жойлашган А3+3, уруғчиси учта мева баргдан ташкил топган, устки G (3). Шундай қилиб, пиёз гулнинг формуласи ↑♂ P3+3 А3+3 G (3) ёзилади ёки бўғдойнинг гули зигоморф /нотўғри/, гул қўрғони оддий икки аъзоли P2 чангчиси 3 уруғчиси битта устки G1 шундай қилиб буғдой гулининг формуласи P2A3G1, бўлади. Бодрингнинг гули бир жинсли, шу сабабли уларнинг чангчи ва уруғчи гуллари алоҳида–алоҳида қилиб қўйидагича ёзилади:
*♂Cа5Cо5 А чангчи гул формуласи; *♀ Cа (5) Cо(5) G(5) –уруғчи гул формуласи гул органларини очилиши уларни туташганлигини билдиради. Гулнинг диаграммаси, гулнинг тузилиши ва унинг органларини бири–бирига нисбатан жойлашиши тўғриси аниқ тушунча беради. Гул формуласида эса гулнинг бир–бирига нисбатан жойлашиши ифода қилиниб, гулнинг гул ўқи, гул аъзолари ҳамда гул ҳосил бўлган новда проекцияси ҳисобланади. Гул диаграммаси очилиш олдида бўлган гул куртакларнинг кесимига қараб тузилади. (расм 64).
Топшириқ.
Шоптоли, олма, дулана, бодринг, лилия, айиқтовон, нухат ва ловия гулини тузилишини батафсил анализ қилинг.
Уларнинг формуласи ва диаграммасини тузинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |