O'zbekiston respublikasi oliy va o'rta mahsus ta'lim vazirligi cm. Mustafayev, O'. A. Ahmedov, M. S. Mustafayeva, M. T. Yulchiyeva



Download 1,07 Mb.
bet86/100
Sana24.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#197838
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   100
Bog'liq
BOTANIKA

Тугунчада уруғ куртак шалланади. Ёпиқ уруғли ўсимликларнинг уруғ куртаги папоротниксимон ва очиқ уруғли ўсимликлар уруғ муртагининг гомологи ҳисобланади. Лекин улардан тузилиши ва мегаспоралари, ҳамда мегага металарининг шаклланиши билан фарқ қилади. Улардаги характерли фарқ мегаспорогенез ва мегагаметаларининг мураккаблашиши ва айрим жараён ҳамда ҳосилаларнинг редукцияланишидадир. Бу фарқ уруғчи гаметофитнинг тузилиши ҳақида фикр юритилганда батафсил баён этилади. Уруғ куртак мевабаргида вужудга келган дўнглик (қавариқ, бўртма)да шаклланади. Дўнглик ҳосил бўлишининг дастлабки пайтида иккита ҳалқа шаклида уруғкуртагининг бошланғич қатлами ҳосил бўлади. Шаклланган уруғ муртак кўп ҳужайрали, икки, айрим ҳолларда бир қаватли тухумсимон ҳосиладан иборат бўлади. Уруғ куртакнинг вужудга келган ёки унинг мева барги билан туташган жойи плацент деб юритилади. Тугунчада мужассамланган уруғкуртак қўйидаги қисмлардан иборат.
1. Фуникулус ёки куртак банди; 2. Нуцеллус уруғкуртакнинг марказий қисми. Нуцеллус уруғ куртакнинг энг муҳим қисми бўлиб, урғочи гаметофит ягона мегаспора вужудга келади, кейинчалик унда уруғланиш содир бўлиб, муртак (эмбрион) тараққий этади. 3. интегумент–уруғ муртак пўсти. 4. микропле ёки уруғ муртакнинг ички тирқиши–сперма ўтадиган йўл. 5. халаза уруғ муртакнинг пастки қисми, асоси, таги, туби.
Ёпиқ уруғли ўсимликларда ҳар бир турининг уруғ муртаги ўзига хос тузилишга эга. Уч хил тузилишли уруғкуртак бир–биридан фарқ қилинади. 1. Апокарп ёки тўғри уруғ муртак. 2. Антроп ёки тескари уруғкуртак (учи ва учидаги тирқишлари остки томонга қараган). 3. кампилатроп–букилган уруғ муртак, (бундай куртакда нуцеллус ўта букилган бўлиб, чанг йўли халаза ёнига бориб қолади). Булар ўртасида оралиқ шаклларида тузилган уруғкуртаклар кам учрайди.
Тугунча ичида уруғ муртак ўрнашган бўртма плацент деб юритилади. Масалан, қовун уруғи уч бўлак плацентада жойлашган. Ҳар хил турларга мансуб ўсимликларнинг уруғ муртаги мева баргида (тугунча ичида) ҳар хил тузилишли бўлиши билан бирга турли тартибда ўрнашган ҳам бўлади. Мева баргида уруғ муртагининг ўрнашиш таркиби плацентация деб юритилади.
Гулли ўсимликларнинг турли-туман вакилларида плацентациянинг ҳар хил кўринишини учратиш мумкин.
Уруғчининг устунча қисми асосан икки вазифани тумшуқчани тутиб туриш ва чанг найи тугунчага йўналтириш вазифасини бажаради. Уруғчи ўсимликларнинг турига қараб бир устунли ёки кўп устунли бўлиши мумкин. Бир ҳолда устунчалар сони тугунчани шакллантирган мева баргининг сонига тенг бўлса (масалан, олмада тугунча 5 мева баргидан ташкил топган устунчаси ҳам 5 та) бошқа ҳолларда мева баргининг сони устунча сонига тенг келмайди. Кўпчилик чиннигуллилар оиласига мансуб ўсимликларнинг тугунчаси 5 мева баргидан ташкил топган, устунчалар сони кўпчилик турларида 3 та, бутгулдошларда эса тугунча 2 та мева баргидан таркиб топган, устунчаси 1 та, лабгулдошларда эса тугунча 4 та мева баргидан иборат, устунчаси эса фақат битта.
Айрим уруғнинг устунчаси бўш, бошқаларининг ичи ғовак паренхима билан тўлиб туради. Ҳар иккила ҳолда ҳам ўсувчи чанг найининг осонлик билан тугунча томон йўналиши кузатилади очиқ ва ярим очиқ устунчалар озиқ суюқлик билан тўла бўлиб, бу устунчаларда чанг найи устунчанинг чанг йўли орқали бемалол ҳаракат қилади. Ёпиқ найда устунчаларда чанг найи ҳаракати ўтказувчи паренхима ҳужайралари оралиғида содир бўлади.
Тумшуқча бутун, уйма бўлакли ва бир неча думалоқ бўлакларга бўлинган бўлиши мумкин. Кўпчилик тумшуқча бўлакларининг сони тугунчани ҳосил қилган мева барги сонига тенг. Бошқа ҳолларда мева баргининг сонидан қаъий назар тумшуқчабир бутун думалоқ бўлади. Тумшуқча тўқималари ўзидан махсус суюқлик ажратадиган секреторлик хусусиятига эга.

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish