Бир паллали ўсимликлар илдизининг микроскопик тузилиши Умумий маълумот Илдиз тўқималарининг дифференциаллашуви шимиш (сўриш) зонасида содир бўлади. Келиб чиқишига кўра, бу тўқималар бирламчи ҳисобланади. Чунки ўсиш конусининг бирламчи меристемасида шаклланади. Шунинг учун ҳам илдизнинг сўриш зонасининг микроскопик тузилиши бирламчи тузилиши ўтказувчи тўқималар зонасида сақланади. Буларда фақат энг устки қатлам ва илдиз туклари сақланмайди. Ҳимоя вазифасини пастки тўқималар бажаради.
Амалий машғулот учун Зарур материаллар: Гулсафсар (Iris songorica) илдизпояли ўсимлик ошловчи торон (Polggonatum cariarium) ёки тайёр препарат.
Флороглюцин ва HCI.
Топшириқ Гулсафсар (Jris Songorica) илдизининг кўндаланг кесимидан препарат тайёрланг ва илдизнинг бирламчи тузилиши билан танишинг.
Илдиз зоналарини аниқ кўрсатган ҳолда кузатиш натижасининг тўлиқ тавсифини ёзинг, чегараларини белгиланг ва суратини чизинг.
Ишнинг бориши. Гулсафсар илдизининг уч қисмидан кўндалангига кесиб, юпқа кесмани буюм ойнасига томизилган бир томчи сувга жойлаштирилади. Устидан флороглюцин ва HCI томизилади. Гулсафсар илдизидан доимий препарат тайёрлаш мумкин.
Микроскопда илдизнинг ички марказий цилиндри, сиртқи бирламчи пўсти, уни ўраб турган эпиблема ва илдиз туклари кўринади. (32–расм). Бирламчи пўстнинг сиртқи қатлами–экзодерма зич жойлашган кўп қиррали ҳужайралардан иборат. Бу ҳужайралар девори пўкаклашган, ҳимоя вазифасини бажаради. Унинг ички томонида асосий паренхима жойлашган бўлиб, у бирламчи пўстнинг асосий массасини ташкил этади. Эпиблема ва паренхима сўриш (шимиш) вазифасини бажаради. Бирламчи пўстнинг ички қатлами–эндодерма радиал ва ички де6ворлари йўғонлашган, бир қатор бўлиб жойлашган ҳужайралардан шаклланган. Кўпчилик ўсимликларда, хусусан гулсафсарда (Jris Songorica) ҳам, бундай ҳужайраларнинг девори пўкаклашади, қисман ҳолларда ёғочлашади. Шу сабабли, бундай пўстдан сув шимилиши қийин. Аммо ҳамма ўсимликларда ҳам эндодерма ҳужайраларининг девори тўлиғича пўкаклашган ёки ёғочланган эмас. Улар орасида юпқа деворилари ҳам мавжуд бўлиб, бундай ҳужайралар ўтказувчи ҳужайралар деб юритилади ва улар орқали сув ва унда эриган минерал ва органик моддалар шимилиб, марказий цилиндрга ўтади. Ўтказувчи ҳужайраларнинг цитоплазмаси танлаб сингдириш (ўтказиш) хусусияти билан характерланади. Препаратда ўтказувчи ҳужайралар ксилема қаршисида жойлашганлиги кўринади.
Марказий цилиндрнинг ташқи қатлами–перицикл меристематик активликка эга бўлган бир қават тирик ҳужайралардан иборат. Перициклдан ён илдизлар шакилланади. Шунинг учун ҳам уни айрим олимлар илдиз хосил бўлувчи қатлам деб юритади.марказий цилиндирнинг марказий қисми радиал ўтказувчи най боғламлардан иборат. Ксилема унинг марказида жойлашган бўлиб, юлдуз симон дўнгликлар қаторини ҳосил қилади. Препаратда ксилема реактив тасирида қизил рангга бўялган юлдуз шаклида кўринади. Радиал боғламлар уларнинг нур шаклида жойлашган ксилемаси билан полиарх боғламлар деб юритилади.
Микраскопда кузатилган илдизнинг ички тузилишининг сурати чизилади ва тавсифи батафсил ёзилади.