Машғулот 28
Илдизнинг ички тузилиши
Ўмумий маълумот
Илдизнинг бирламчи пўсти ғовак, ингичка деворли паренхима ҳужайралари остида жойлашган бирламчи энг устки қатлами экзодерма деб юритилади. Бирламчи пўстининг ички марказий цилиндрни ўраб турган қавати эндодерма дейилади. Эндодерма илдизнинг энг муҳим физиологик қисми ҳисобланиб, у айниқса, бир паллали ўсимликлар илдизида аниқ ажралиб туради. У зич жойлашган бир қатор ҳужайралардан ташкил топган бўлиб, илдизнинг марказий қисмини ҳалқа шаклида ўраб туради (29-расм). Эндодерма ҳужайраларининг ички томони бурчаксимон, пўкаклашган қалин деворли, фақат ташқи, илдиз пўстига қаратилган томони бир текисда жойлашган. Бу ҳужайралар вояга етганда уларнинг протопласти бўлмайди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, агар эндодерманинг барча ҳужайраларининг девори пўкаклашган бўлганда эди, илдиз марказига сув ва унда эриган моддаларнинг ўтишини чегаралайдиган қалин жилд билан ўралган бўлар эди.
Ҳақиқатда эса эндодерманинг айрим ҳужайралар деб юритилади. Фақат шу ҳужайралар орқали сув ва унда эриган моддалар илдизнинг марказий ҳужайраларига ўтиш имконига эга бўлади. Ўтказувчи ҳужайралар, одатда, ксилема элементлари қаршисида жойлашган бўлиб, шимилиб ўтган сув найлар орқали ўтиб, ўсимлик органларини таъминлайди. Эндодерманинг ўтказувчи ҳужайралари тирик, уларнинг цитоплазмаси девор бўйлаб жойлашган.плеромадан шаклланган марказий цилиндр перицикл деб аталувчи алоҳида ташқи ҳужайралар қатламидан иборат. У тўғридан-тўғри бирламчи пўст эпидермаси остида жойлашган бўлиб, илдизнинг марказий қисмини ўраб туради. Шундай экан, пўстнинг энг ички қатлами–эндодерма марказий цилиндрнинг энг устки қатлами ҳисобланган перицикл билан чегарадош. Уларнинг ҳужайралари бир–бирига ёндошиб, тегиб туриши ўзига хос қонуниятига эга. Перициклни ҳосил қилган ҳужайраларнинг радиал пўсти, эндодерма ҳужайрасининг радиал пўсти билан ёндошмасдан, балки уларнинг тангентал девори бир–бирига ёндошади.
Перициклнинг кенг тарқалган тури бир қаватли бўлиб, бир қатор ҳужайралардан ташкил топган. Унинг ҳужайралари паренхиматик шаклга эга. Эволюция жараёнида бир қаватли перицикл кўп қаватли перициклдан ортиқча қаватларнинг редукцияланиб кетиши натижасида вужудга келган. Дуккакдошлар (Fabaceae) оиласи вакиллариданёки кўп қаватли бўлади. Шусингари кўп қаватли перициклни ёнғоқда, тут дарахтида, очиқ уруғли ўсимликларда учрайди. Бир паллали ўсимликларда, жумладан, жавдарда перицикл бир қаватли.
Перицикл ҳужайралари бўлиниш қобилиятига эга. У камбий ҳужайралари сингари вақт–вақти билан бўлиниб туради. Перициклдан ҳосил қилувчи тўқима сифатида ён илдизлар, паренхима, сут шираси йўллари, пўкак каммбийси қисман, камбий ҳосил бўлади. Перицикл ҳужайралари тирик, унинг девори целюлозадан ташкил топган. Прокамбийдан шаклланадиган бошланғич ксилема протоксилема, кейинчалик тўлиқ мак.... метоксилема деб юритилади. Шунга мос равишда флоэма элементлари ҳам профлоэма ва метофлоэма деб юритилади.
Ксилема ва флоэма бирламчи тузилиш патида илдизнинг марказий цилиндрида радиал тартибда навбатлашиб жойлашади. Бундай жойланишда ксилема, кўпинча, илдизнинг кўндаланг кесими бўйлаб, юлдузсимон жойлашган бўлади ва унинг нурлари турли хил ўсимликларда бир хил сонда бўлмайди. Ксилема нурлари пиёзда 6 та, токда 10 та, олма ва нокда 3–5 та, хурмонинг айрим турларида, ҳатто, 100 тага қадар бўлади. Бундан ташқари, асосий ўқ илдизнинг ксилема нурлари, ён илдиз ксилема нурларидан фарқ қилади.
Асосий илдиз ксилемасининг радиал нурлари қаршисида перициклда ён илдизлар шаклланади. Протоксилема ҳалқасимон ва спиралсимон шаклларда бўлади, улар перициклга ёндошган ҳолда радиал нурлар охирида жойлашади. Метоксилема илдизнинг марказий қисимга яқин, яъни радиал нурларининг пастки қисмидан ўрин олган бўлиб, нуқтасимон, элаксимон ва нарвонсимон шаклларда бўлади. Протофлоэма ва метофлоэма ксилеманинг радиал нурлари орасидан жой олган.
Асосий туқима ксилемада ҳам, флоэмада ҳам мавжуд. Айрим ўсимликларда ундан илдизнинг ўзак қисми вужудга келади. Лекин бу хусусият, кўпинча, поя учун хос. Паренхима ксилемага нисбатан флоэмада кўп бўлади. У одатда ўтказувчи элементларни ўраб туради.
Илдизнинг бошланғич ксилема ўтказувчи элементлари прокамбийда ҳосил бўлади ва перицикл ҳужайралари билан ёнма-ён жойлашади (30-расм). Кейинчалик, ксилема найлари марказга томон борган сари тараққий эта боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |