O'zbekiston respublikasi oliy va o'rta mahsus ta'lim vazirligi cm. Mustafayev, O'. A. Ahmedov, M. S. Mustafayeva, M. T. Yulchiyeva



Download 1,07 Mb.
bet48/100
Sana24.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#197838
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   100
Bog'liq
BOTANIKA

Машғулот 26
Илдиз
Умумий маълумот
Илдиз ўсимликнинг асосий вегетатив органларидан бири бўлиб, у қуйидаги вазифаларни бажаради: ер бағридаги сув ва унда эриган озиқа моддаларни шимиб олиш, уни поя ва баргларга узатиш, ўсимликни ерда маҳкам тутиб туриш, айрим органик моддаларни синтез қилиш, тупроқ микроорганизмлари билан алоқада бўлиш ва, ниҳоят, тўпланган озиқ моддалар учун ўриндиқ сифатида хизмат қилиш. Илдизнинг морфологик тузилиши унинг бажарадиган вазифасига тўлиғи билан мувофиқ келади. У тупроққа чуқур кириб бориб, тармоқланади, янги ён илдизлар ҳосил қилади. Илдизнинг тупроқ бағрида тик ва ён томонларга ўсиш ва тупроқ заррачаларини ўраб олиши туфайли тупроқнинг ҳар хил қатламларидаги сув ва унда эриган озиқа моддаларни шимиб олиш имконига эга бўлади.
Илдизнинг ўсиш шароити ниҳоятда мураккаб. Унга тупроқнинг тузилиши, намлик даражаси, ишқорийлик ёки кислоталик хусусияти, микрофлораси ва бошқа омилларнинг таъсири доимо бўлиб туради. Бир турга мансуб ўсимликнинг илдизи ҳар хил тупроқли муҳитда шакл ва тузилиш жиҳатидан турли кўринишда бўлади. Ўсимлик илдизи ўсиш ва ривожланиши билан бир вақтда тупроққа ҳам таъсир қилади, унинг шакли тузилишини ва химизтини ўзгартиради ва тупроқнинг майда бўлиш жараёнида муҳим роль ўйнайди. Шундай қилиб, тупроқ билан илдиз ўртасида доимий алмашиниш жараёни боради, ўзаро бир–бирига таъсир қилади ва бир–бирини маълум даражада ўзгаришга сабаб бўлади.
Ўсимлик илдизининг уч типи фарқ қилинади: асосий, ўқ илдиз ён ва қўшимча илдизлар. Ўқ илдиз уруғнинг муртагидан ўсиб чиқади. Икки паллали ўсимликларда уруғ куртакда битта илдиз, бир паллалиларда эса ўсимликнинг турига боғлиқ равишда попик ёки сачоқ шаклида тарқоқ холда бир нечта бўлиши мумкин. Ўсиш жараёнида ўқ илдиз шохланади, ундан ён илдизлар ҳосил бўлади.
Ўқ илдиздан ҳосил бўлган дастлабки ён илдизлар биринчи тартиб ён илдизлари деб юритилади. Биринчи тартиб ён илдизлари вужудга гелгач иккинчи тартиб илдизлар ён илдизлари, ундан кейингилари учунчи, туртинчи ва ҳокозо тартибдаги ён илдизлар деб юритилади.
Кўпчилик ўсимликларда қўшимча илдизлар мавжуд, улар ўсимликнинг ер устки органларидан ҳосил бўлади. Кўпчилик ҳолларда қўшимча илдизлар ўсимликнинг нам тупроққа тегиб турган, поясида ҳосил бўлади. Ён илдизлар эндоген характерга эга ва ён илдизлар сингари шохланади. Қўшимча илдизлар қисқарган, метаморфозлашган поялар–пиёз, тугунак ва илдизпояларда ҳам ҳосил бўлади. Бир паллали ўсимликларни илдиз системасининг асосий қисмини қўшимча илдизлар ташкил этади.
Ўқ илдиз, ён илдиз ва қўшимча илдизлар биргаликда ўсимликнинг илдиз системаси деб юритилади. Илдиз системасининг икки тури тафовут этилади.
Ўқ илдизли система яхши тараққий этган ва ундан ҳосил бўлган ён илдизларининг бўлиши билан характерланади (30-расм). Дарахт, бута ва умуман ва икки паллали ўт ўсимликларнинг аксарият қисми ўқ илдизли бўлади.
Попук илдиз системасида асосий ўқ илдиз ривожланмайди. Илдиз системасининг асосий қисмини юқорида эслатилганидек, қўшимча илдизлар ташкил этади. Бир паллали ўсимликларнинг барчаси попук илдизли бўлиши билан билан характерланади.



Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish