Назорат саволлари
Ҳужайра деворининг шаклланишида органик бирикмалар иштирок этади?
Ҳужайра девори цитоплазма мембранасидан қандай фарқ қилади?
Бирламчи ва иккиламчи ҳужайра деворлари тузилиши ва химиявий таркиби жиҳатидан қандай фарқ қилади?
Ҳужайра девори қандай шаклланади?
Машғулот 12
Хужайра ва унда содир бўладиган ҳаракат ҳолати
Умумий маълумот
Ўсимлик ҳужайрасининг тургор, плазмолиз ва деплазмолиз ҳолати.
Ҳужайраларда моддалар ҳаракати. Ҳужайраларда ҳаёт фаолиятининг нормал боришида моддалар ҳаракати, яъний уларнинг бир ҳужайрадан иккинчисига ўтиши, алмашиниши муҳим аҳамиятга эга. Ҳужайрадаги ҳужайралараро моддаларининг ҳаракати унда ситтез қилинадиган ва заҳира ҳолда тупланадиган моддаларнинг миқдорига боғлиқ. Ҳужайрада алмашиниш реакциялари қанчалик тез борса, ундаги моддалар ҳаракати яъний ҳужайранинг ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган моддаларни қабул қилиши ва кераксиз моддаларни чиқариб ташлаши шунчалик тез рўй беради. Бу жараён бир бутун ситемадан иборат бўлган ҳужайра ва цитоплазма мембранаси бошқаради.
Ҳужайранинг сиртқи ярим ўтказувчи девори ва цитоплазманинг ташқи мембранаси–плазмолемма ва ички мембраммаси тонопласт ҳисобланади. Моддаларнинг айниқса, сув ва унда эрувчан моддаларнинг қабул қилиниши ва уларни ҳужайра пўсти ҳамда цитоплазма мембраналарининг ярим ўтказувчанлигига боғлиқ бўлади. Ҳужайра ширасининг осматик босими ўсимликни яшаш муҳити, ҳавонинг ҳарорати, тупроқнинг физик вахимиявий ҳолати ва бошқа муҳид омилларига боғлиқ. Масалан сув етарли ва сувга яқин жойлардан ўсувчи ўсимликларда ҳужайра ширасининг осмотик босими 1 атмосферага тенг келгани ҳолда, Ўрта Осиё чўлларининг қум тупроқли районларида ўсадиган саксовул, қандим, қуёнсуяк каби ўсимликлар ҳужайра ширасининг осмотик босими 40–60, ҳатто 100 атмосферага тенг бўлади. Шундай қилиб, ҳужайранинг ҳаёт фаолиятининг нормал бориши ҳужайра ширасининг концентрациясига боғлиқ. Айтайлик, тирик ҳужайра концентрацияси ниҳоятда паст бўлган ўсимликни суюқ селитра эритмаси солайлик. Бунда дарҳол ҳужайра шираси ва эритма ўртасида ўзига хос осмотик муносабат шаклланади. Ҳужайра шираси кучли концентрацияга эга бўлган турли туман моддалар эритмаси бўлганлигидан у азот эритмасига нисбатан юқори осмотик босимга эга бўлади. Ҳар иккила эритма– селитра эритмаси билан ҳужайра ширасининг осмотик босими тенг бўлмагани сабабли, селитра эритмасидаги сувни ҳужайра шираси сўриб ол бошлайди. Бунинг натижасида ҳужайра шираси ҳажман ортиб, вакуола катталаша боради. Вакуоланинг катталаша бориши, ўз навбатида, цитоплазмани ҳужайра девори томон суради. Бунинг натижасида ҳужайра девори таранглашади. Ҳужайра деворини чўзилиши чегараланган бўлгани сабабли, маълум вақтдан сўнг у тарнг тортиб сув сўрилиши тўхтайди. Ҳужайранинг шундай ҳолати тургор ҳолат дейилади. Ўсимлик ҳужайрасининг тургор ҳолати ҳужайра ичи билан ҳужайра ташқарисидаги босимлар фарқи, муҳим шароити ва ҳужайра пўстининг мустаҳкамлигига боғлиқ. Тургор ўсимликнинг нормал ҳаёт фаолияти ҳисобланади.
Юқорида айтилганидек, селитра эритмаси кучли концентрацияга эга бўлсин дейлик. Унда тургор ҳолатининг тескариси бўлади. Ҳужайра шираси таркибидаги сув селитра эритмаси томон ўтади. Ҳужайра шираси қуюқлаша бошлайди. Вакуола кичраяди ва протопласт ҳужайра пўстидан ажралиб, ўртада тўплана бошлайди. Ҳужайранинг бундай ҳолати плазмализ номи билан юритилади. Плазмализ ўсимлик тўқималарининг сўлиш, сувсизланиш ва ҳатто нобут бўлишига сабаб бўлади. Плазмолизга учраган ҳужайра сув билан таъминланса, дарҳол олдинги ҳолатига қайтиши мумкин. Ҳужайранинг бундай ҳолати деплазмолиз деб юритилади. Плазмолиз қавариқ, ботиқ, этилган спазматик нурланишларда рўй бериши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |