Амалий машғулот учун зарур материаллар Аспидастра (Aspidastra elatior) ёки отқулоқ (Rumex confertus) ва исмалоқнинг (Shinacia oleracea) ўсимликлар эндигина узилган ва сувда сақланган барги.
Амалий иш бошланишидан бир неча кун илгари 3–4 соат сувда қайнатилиб, тенг ҳажмдаги спирт ва глицерин аралашмасида сақланган қарағай (Pinus silvestris), чинор ( Plantalis orientalis) ёки қайроғочнинг (Ulmus pumila) ёғочлик қисми пўсти.
Руҳ хлорид ва йод аралашмаси, флороглюцин ва кучли хлорид ёки сульфат кислотаси.
Топшириқлар 1. Аспидастра, агар бу ўсимлик бўлмаса, отқулоқ ёки исмалоқ барги эпидермасидан бир томчи рух хлорид ва йодда кесма тайёрланг.
2. Микроскопда ҳужайра пўсти тузилишини кузатинг, унинг четида пораларни (туйнук) топинг, суратини чизинг ва пораларни белгиланг.
3. Номлари келтирилган дарахтларнинг бирининг ёғочидан препарат тайёрланг (ёки тайёр препаратдан фойдаланинг), микроскопда ҳужайра пўстини кузатинг ва суратини чизинг ва тавсифини ёзинг.
Ишнинг бориши Отқулоқ ёки аспидистра, ўсимлигини баргининг устки эпидермисидан препарат тайёрлаймиз. Уни предмет столчасига қўйиб бир томчи рух хлорид ва йод арашмаси томизиб қоплағич ойна билан ёпамиз. Реактив таъсирида целлюлозадан иборат ҳужайра девори бинафша рангга киради ва поралар аниқ кўринади. Микроскопнинг кичик қилиб кўрсатувчи обеъктив кесма четидан бир қатламли юпқа қисмини топиб, микроскопнинг катталаштириб кўрсатадиган обеъктив кузатилади. Яхшилаб кузатилса, икки девор бирлашган жойда қорамтир чизиқ кўринади. Бу ҳужайра орасида жойлашган модда ва ҳужайра деворларини бирлашган жойи. Бу чизиқдан четроғида ҳужайранинг қалин иккиламчи девори параллел ҳолда жойлашганлиги ва у ерда оддий (пора) туйнукларни кўриш мумкин. Ҳужайра деворини кузатганда ёнма–ён турган ҳужайраларнинг поарлари бир–бирига нисбатан бир текисда жойлашиб, улар орасида ингичка мембрана (парда) ўрин олганлигини кўриш мумкин. Шундан сўнг микромирдан фойдаланиб, ҳужайранинг пастки ва устки деворлари кузатилса, уларда бироз ёришган айлана шаклидаги нуқталар кўринади. Булар оддий пораларнинг уст томондан кўриниши. Кузатилган бир икки ҳужайранинг сурати чизилади. Суратда ҳужайра девори ва поралар белгилаб қуйилади.
Қарағай дарахти поясини ёғочлигини кузатиш учун қарағай пўстидан тайёрланадиган препаратни микроскопдан узоқда тайёрлаш лозим. Чунки хлорид ва сульфат кислоталарининг буғи микроскопнинг оптик қисмларини ишдан чиқаради. Бунинг учун қўйидаги қоидага риоя қилиш талаб этилади. Қарағай ёғочидан тангентал ва радиал кесмалар тайёрланиб предмет столчасига қўйилади ва бир томчи флораглюцин томизилади. 5–10 дақиқа ўтгач фильтр қоғоз билан реактив қолдиғи йўқотилади (шимдирилади) ва кесмага йўқори концентратцияси сульфат кислотасидан бир неча томчи томизилади. Препарат шундай ҳолда ўткир қизил рангга киргунча сақланади. Шундан сўнг яна фильтр қоғози ёрдамида ортиқча реактив шимдириб олинади ва бир икки томчи глицерин томизилади ва ёпқич ойнача билан ёпилади амалий ишни тезроқ бажариш зарурати бўлса, амалий машғулот тайёр препаратдан фойдаланиб ўтказилади. Қарағай дарахтининг ёғочли асосан прозенхима ҳужайралари, улик ўтказилган (трахид) иборат. Микроскопда ҳужайра пўсти ва ундаги пора (туйнук)лар кўринади. Уларни сурати ва тавсифини дафтарга туширилади.