O`zbеkiston rеspublikasi oliy ta'limi vazirligi


§3. Ўқитувчи маҳоратини такомиллаштириш йўллари ва шарт шароитлари



Download 196 Kb.
bet6/6
Sana22.07.2022
Hajmi196 Kb.
#837250
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
TЮTЫ¦¬TВTГ¦-TЗ¦¬¦-¦¬¦-¦¦ ¦¬¦-

§3. Ўқитувчи маҳоратини такомиллаштириш йўллари ва шарт шароитлари
Педагог ўқувчилар олдида ниҳоятда одобли хатти – ҳаракатларни қилиши, нотўғри ҳаракатлардан сақланиши лозим, акс ҳолда ўқитувчи ҳурмати кета бошлайди.
Педагогик назокат меъёр туйғуси ўз ўқувчилари билан тўғри муносабатда амал қилишдир.
Педагогик назокатнинг асослари деб, бир қолипдаги фикрлар (барқарор тасаввурлар) ижтимоий йўл – йўриқлар ва шахсий хислатлар жамини айтиш мумкин, улар ўқитувчининг ўқувчилар билан муомаласи соҳасидаги хулқ – атворини белгилаб беради. Ўқитувчининг педагогик назокатини мазмуни ва уни намоён бўлиши шаклларини белгилаб берадиган айрим ижтимоий йўл – йўриқларини кўриб чиқамиз.
Ўқитувчини ўз ўқувчилари билан муносабатларини (диалог) мулоқот тарзида бўлишини тушуниши лозим, яъни муҳимдир.
Агарда ўқитувчилар билан муносабатлари ишонч асосида қурилган бўлса, бундай мулоқот ижобий рўй беради.
Педагог назокатни вазифаси агар болалар билан ўқитувчи ўртасида ишонч муносабатлари ўрнатилган бўлса, улар ҳаётни оғир дамларида унинг ҳузурига ёрдам сўраб келадилар, ўз қувончлари билан баҳам кўрадилар. Педагогик назокат меъёрда бўлгани яхши, чунки ҳар бир ишни ўз меъёри бор, ана шу меъёр бўлганда у иш назокатли намоён бўлади. Агарда ҳаддан ташқари чегарадан чиқиб кетса, зерикишлар пайдо бўлади, ишончсизлик юзага кела бошлайди.
Педагогда адолат бўлиши, болани ўқитувчига бўлган ишонч – муҳаббатига олиб келади. албатта педагогда виждон бўлиши керак. Педагог ҳеч қачон ўз фикрини ўқувчиларга мажбуран ўргатишига ва мажбуран жавоб олишга ҳаракат қилмаслиги керак, акс ҳолда ўқувчи ўқитувчи ўртасидаги муносабатлар кескинлаша бошлайди, адолат бузила бошлайди. Иззат – нафсни бой бермаслик керак. Педагог оралиқ бўлиши энг муҳимдир. Педагог ўқувчилар билан бўладиган барча муносабатлар адолатли виждонан ҳал қилиниши лозим, тушунмовчиликлар содир этилган пайтда уларни ижобий ҳал этишга ҳаракат қилмоғи зарурдир.
Бир қолипдаги фикрлар умуман педагогик фаолиятда ва хусусан ўқувчилар билан муносабатлар соҳасида ижобий роль ўйнаши мумкин. Улар педагогнинг ғайратини тежайди, анча тез педагогик таъсир этишга ёрдамлашади.
Лекин бир қолипдаги фикрлар ҳам салбий хатоларни юзага келтириши мумкин. Масалан: дарс жараёнида кулгили ҳолат содир бўлса, бу ҳолатга мос кулгили вазият қилмасдан, балки унга жиддий тус бериш, қатъий жавоб берилса вазият мураккаблашади, холос.
Ёки ҳамкасби ўқувчилар билан назокатсиз муносабатда бўлганлигига қарши туриш ўрнига ўқитувчи уни ҳимоя қила бошлайди ва ҳоказо.
Бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин. Булар ҳақида ўтмиш мутафаккирларимиз фикрларини келтирамиз:
Ўзга одамнинг даҳлсизлиги, нозиклиги, жамиятини эҳтиёт қил, одамларга ёмонлик қилма, ранжитма, дилини оғритма, ташвиш ва нотинчликка йўл қўйма деган эди В. А. Сухомлинский.
Кимки инсонликни ўзида синаб кўрмаган экан, у ҳеч қачон одамларни чуқур билмайди. Н. Г. Чернишевский.
Бировни ерга урсанг, у билан ўзинг ҳам ерга уриласан. Б. Вашингтон.
Сенинг ҳар бир хулқ – атворинг бошқа кишиларга таъсир этади, ёнингда инсон борлигини унутма. В. А. Сухомлинский.
Кишини эркалаш ҳеч қачон зиён келтирмайди.
Ўзгалар айбига тетик назар сол.
Ўз айбинг кўргандек, ундан ибрат ол. Низомий Ганжавий.
Яхши киши кўрмагай ёмонлик ҳаргиз.
Ҳар кимки ёмон бўлса, жазо топқусидир. Бобур.

ХУЛОСА
Ўқитувчида педагогик нуфуз бўлиши ўқувчиларни эстетик дидини ўстиришга сайқал беради. Ўқитувчида назокат бўлиши, ўқувчиларни бир – бирига садоқатга одобли бўлишга, ширинсуҳанликка бошлайди. Мутафаккирларни айтишича, педагог болалар ва айниқса катта ёшдаги ўсмирлар ўртасидаги зиддиятларга жуда эҳтиёткорлик билан аралашиш лозим. шунингдек зиддиятларни шундай соҳаси борки, унда педагогларнинг аралашуви ниҳоятда чекланган бўлиши лозим.
Баъзи бир зиддиятлар ҳам бутун бир жамоада муҳокама қилиш ўз натижасини бермаслиги мумкин, бундай вазиятларда йирик педагоглар фикри ва мулоҳазалари билан маслаҳатлашган ҳолатда амалга оширилса фойдадан ҳоли бўлмайди. Ўқитувчиларнинг муҳим ижобий йўл – йўриқларидан бири дилкашликдир. Анъанавий дилкашлик ёки одамларга аралашмаслик шахсининг ўзига хос хусусиятлари деб қаралади, бу бутунлай қонуний ҳолдир. Лекин бундай ёндашув бир томонламадир. У дилкашлик одамларга аралашмаслик шахсни ўзига хос хусусиятлари бўлибгина қолмай шу билан бирга одамни у ёки вазиятдаги муайян хулқ – атвори ҳамдир. Шахснинг хусусияти бўлган дилкашликни атрофдагилар билан барқарор, кучли ривожланган, алоқаларга интилиш сифатида таърифлаш мумкин, бу интилиш одамлар билан тез алоқа ўрнатишни бирга қўшиб олиб боради.
Дилкашлик ва одамга аралашмаслик шахсни хусусиятлари сифатида қараб чиқиш эксира ва интраверсия тушунчалари билан боғлиқ равишда самарали бўлади.
Эксираверт – шахсларга умумий фаоллик, осойишталик, таъсирларга мойиллик хосдир.
Интроверт – ички оламга берилган, одамларга аралашмайдиган, ўз – ўзини назорат қилишга, рефлексга ички хавотирликка мойил бўлади.
Дилкашлик – кўпроқ экстраверт типларига оиддир.
Интроверт типларига одамларга аралашмайдиганлар киради.
Педагогик вазиятлар тез – тез ўзгариб турадиган шароитда ўқитувчини вазифаси рўй берган вазиятга тез мўлжал олиб, унга тўғри баҳо бера билиш зарур тарбиявий аҳамиятга эга бўлган тўғри қарорга келишдан иборатдир. Агар ўқитувчи болаларининг хатти – ҳаракатларини тўғри идрок этиб, баҳо бера билса, уларни вужудга келтирган сабабларини чуқур кўра олсагина, шу билан бирга ўзида сабот, ўзини тута билиш, сабр – тоқат, сезгирлик каби феъл – атвор хусусиятларини ривожлантира олсагина, юқоридаги вазифага эришиши мумкин.
Бу педагогик назокатга риоя қилишнинг зарур шартидир. Назокат меъёр туйғуси ёки одоб қоидаларига риоя қилишни билдиради. Педагогик назокат меъёр туйғуси ва ўз ўқувчилари тўғри муносабатга амал қилишдир. Педагогик назокатнинг психологик асослари деб бир қолипдаги фикрлар (барқарор тасаввурлар), ижтимоий йўл – йўриқлар ва шахсий хислатларнинг жамини айтиш мумкин, улар ўқитувчининг ўқувчилар билан муносабатлари диалог (мулоқот) тарзида бўлиши лозимлигини тушуниши муҳимдир. Агар ўқитувчига ўқувчилар билан муносабатларнинг ишонч асосига қурилишига эришишга йўл – йўриқ бўлсагина бундай мулоқот рўй беради. Тарбия тажрибасида бундай йўл – йўриқни амалга ошириш қийин ишдир, лекин унга бутунлай эришиш мумкин. Педагогда болалар билан ўзаро ишонч ва дўстлик муносабатлари вужудга келгандагина бунга эришиш мумкин. Бунга шунинг учун ҳам эришиш мумкинки, болалардаги катта ёшдаги дўстга эга а у билан муомала қилишга қатъий эҳтиёж мавжуд бўлади.
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

  1. "Таълим тўғрисида"ги Қонун // Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори.-Т.: Шарқ 1998.-Б. 20-29.

  2. "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" // Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. - Т.: Шарқ, 1998.- Б.31-63.

  3. А.Р. Ходжабоев, И.А. Хусанов, У.Н. Нишоналиев. Касбий таълим методологияси./ Ўқув қўлланма.Т.:2006.ТДПУ.,177б.

  4. У.Н.Нишоналиев, Ў.Қ. Толипов, Ш.С.Шарипов. Касбий таълим педагогикаси./ Ўқув қўлланма- Т.:ТДПУ, 2007.

  5. Сайидаҳмедов Н.С. Педагогикада янгича фикрлаш .-Т:”Истиқбол”, 2002й.

  6. Новые педагогические и информационные технологии в системе образования. Учебное пособие для студентов пед.вузов и системы повыш. квалиф пед.кадров/Е.С.Полат и др./М.Издательский центр «Академия», 200-272 стр.

  7. Г.К.Селевко-Современные образовательные технологии. Учебное пособие. М. Народное образование,1998 стр286.

  8. Ta'lim jarayonidagi noan'anaviy shakllar. (mеtodik tavsiya)

  9. Tuzuvchilar: Tolipova J.O.Gofurov A.T. Toshkеnt 1994 yil, 28bеt.

  10. “Ta'lim tеxnologiyalari” Tolipova J.O.Gofurov A.T. T. 2002 yil. Mеtodik kullanma.Ukituvchi, 128 bеt.

  11. N.N.Azizxujaеva «Pеdagogik tеxnalogiya va pеdagogik maxorat». T.2003 yil.

  12. Т.Назарова. Образовательная среда школы и новые технологии обучения на рубеже XXI века. Народное образование. 2000 й. 8-сони, 49-54 бетлар.

  13. Babanaskiy Yu.K. Xozirgi zamon umumiy ta'lim maktabida ukitish mеtodlari.T. «O”qituvchi», 1990 y.

  14. Белим, С.Н. Задачи по геометрии, решаемые методами складывания (оригами) [Текст] – М.: Аким, 1998]

  15. Гусев, В.А. Психолого-педагогические основы обучения математике [Текст] / В.А. Гусев. – М.: Вербум, Академия, 2003. – 432 с.

  16. Екимова, М.А. Задачи на разрезание [Текст] – М.: МЦНМО, 2005.-

  17. Зайкин, М.И. Развивай геометрическую интуицию [Текст]: 5-9 кл.: Кн. для учащихся / М.И. Зайкин.— М.: Просвещение: Владос, 1995.— 112 с.: ил.

  18. Игнатьев, Е.И. В царстве смекалки [Текст] / Е.И. Игнатьев.- М.: Столетие, 1994.- 192 с.6.

  19. Кордемский, Б.А. Математическая смекалка [Текст] / М.И. Зайкин. – М.: Наука: Гл. ред. Физ. Мат. Лит., 1991.- 576 с

  20. Методика обучения геометрии [Текст]: Учеб. Пособие для студ. Высш. Пед. Учеб. Заведений / В.А. Гусев, В.В. Орлов, В.А. Панчищина и др.; Под ред. В.А. Гусева.-М.: Академия .-2004.-368 с.

  21. www.sernam.ru

  22. www.ziyonet.uz

  23. www.xplusy.isnet.ru

Download 196 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish