O`zbеkiston rеspublikasi oliy ta'limi vazirligi


§ 2. Математика ўқитувчисининг инновацион педагогик фаолияти



Download 196 Kb.
bet4/6
Sana22.07.2022
Hajmi196 Kb.
#837250
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
TЮTЫ¦¬TВTГ¦-TЗ¦¬¦-¦¬¦-¦¦ ¦¬¦-

§ 2. Математика ўқитувчисининг инновацион педагогик фаолияти.
Мустақил республикамизнинг олдида турган асосий вазифалардан бири – юқори малакали кадрлар тайёрлашдан иборатдир. Республикамизда тараққиёт ва ўзгаришларга бой ҳозирги пайтда ёшларнинг ҳар томонлама камол топиши давр талаби ва эҳтиёжидир. Мактабларимиз маънавий бақувват, билимли, ўз мустақил Ватанимиздан фаҳрланиш туйғусига бой кишиларни тарбиялаши керак. Бу эса таълим тарбия олдидаги мураккаб, кенг кўламли муаммолардан биридир. Халқ таълими тизимида ҳал қилувчи инсон – ўқитувчидир. Агар ўқитувчи ижодкор ва изланувчан бўлса, ўқувчи билми даражаси ҳам баланд бўлади. Ўқитувчиларимиз бугунги замон талабларига мос билимлар соҳиби, янгиланган таълим мазмунини эгалланган бўлишлари керак. Педагог ходимлар ўзларини касб кўникмалари ва муаллимлик маҳоратрини доимо такомиллаштириб боришлари шарт», - деб таъкидланади «Таълим тўғрисидаги» қонунда.
Ўқитувчи касбининг нозиклиги, масъулиятлилиги ва мураккаблиги ҳамда шарафли эканлиги тўғрисида мулоҳазалар, муаллимнинг маҳорати, уларга қўйиладиган талаблар, фазилатларига оид қарашлар, муносабатга киришиш маҳорати, муомила маданияти Шарқ мутафаккирларининг асарларида ўз ифодасини топган. Шарқ маънавий – маданиятининг хилма – хил жиҳатлари, айниқса Уйғониш даврида жуда ривожланган бўлиб, бу даврда яшаб ижод этган Абу Наср Форобий, Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Абдураҳмон Жомий, Жалолиддин Давоний, Алишер Навоий ва бошқа кўплаб мутаффакирларнинг ижодлари педагогик тафаккур тараққиётида ёш мураббийларнинг маънавий – ахлоқий камолотида муҳим манбаъ бўлиб хизмат қилади.
Шарқнинг буюк алломаси, қомусий олим Форобий (873 - 950) муаллимнинг ижтимоий ҳаётда утган ўрни ва унинг хос хусусиятлари тўғрисида ибратли ғояларни илгари сурган.
«Ўқитувчи, - дейди Форобий, - ақл – фаросатга, чиройли нутқга эга бўлиши ва ўқувчиларга айтмоқчи бўлган фикрларни тўла ва аниқ ифодалай олишни билмоғи зарур. Шу билан бирга ўз ор – номусини қадрлаши, адолатли бўлиши лозим. Ана шундагина у инсонийликнинг юксак даражасига эга бўлади ва бахт чўққисига эришади», - деб таъкидлайди. Мутафаккир Форобий ўқитувчи шахсига хос қатор фазилатларга холисона, одилона, оқилона шарҳ бериш имкониятига эришган буюк зотдир. Шунинг учун мазкур шарҳлар, илмий иловалар, теран фикрлар, ибратли мулоҳазалар ҳам ўз долзарблигини йўкотмаган.
Мазкур муаммо юзасидан мулоҳаза юритган атоҳли олим Абу Али ибн Сино (980 – 1037)нинг фикрича, «...Ўқитувчи матонатли, соф виждонли, ростгўй ва бола тарбиялаш услубларини ахлоқ қоидаларини яхши биладиган одам бўлмоғи лозим. Ўқитувчи ўқувчининг бутун ички ва ташқи дунёсини ўрганиб, унинг ақл қатламларига кира олмоғи лозим». Абу Али ибн Сино мулоҳазасига кўра тарбиячи дастлаб болаларни яхши кўриши, ҳурмат қилиши, улар билан хушмуомила бўлиши шарт. Агар бола ишни яхши бажарса, уни ўз вақтида рағбатлантириш, гоҳида мақтаб қўйиш, аксинча бўлганда эса, унга танбеҳ бериш керак. Лекин деди Ибн Сино, танбеҳ боланинг иззат – нафсига тегадиган бўлмаслиги лозим, ўқувчига муросасозлик қилиш эса боланинг ўзбошимча бўлиб қолишига олиб боради,- дейди Ибн Синою
Насриддин Тусий ўзининг «Ўқитувчиларни тарбиялаш тўғрисида» деган асарида шундай дейди: «Ўқитувчи мунозараларни олиб бориши, рад этиб бўлмайдиган даражада исбот қилишни билиши, ўз фикрларининг тўғрилигига ишониш, нутқи эса мутлақо тоза, жумлалари мантиқий ифодаланадиган бўлиши лозим... Ўқитувчи нутқи ҳеч қачон ва ҳеч қаерда заҳархандали, қўпол ва қаттиқ бўлиши мумкин эмас. Дарс пайтида ўқитувчи ўзини тута олмаслиги ишни бузиши мумкин.
Етук мутафаккир Абдураҳмон Жомий ўз асарларида бола дунёқарашининг камол топишида мактаб ва муаллимнинг ролига катта баҳо беради. Унинг фикрига қараганда, муаллим ақлли, адолатли, ўзида барча юксак фазилатларни мужассамлаштирган бўлиши керак. Ўзини номуносиб тутган одам ҳеч вақт болаларга билим бера олмайди, деган фикрни билдиради.
Устод, муаллимсиз қолганда замон.
Нодонликдан қора бўлурди жаҳон – деб ҳитоб қилади у «Искандар хиродномаси» асарида.
Ўзбек адабиётини даҳоси Алишер Навоий ўз асарлари ва илмий қарашлари ўқитувчилик қобилияти ва унинг обрўси, одоби юзасидан алфози мулоҳазалар юритади. Аллома ижодий ёндашувсиз ҳеч бир фаолиятини тасаввур қила олмайди. Ана шу боисдан унинг асарларида одоб, ахлоқ, зийраклик, продавий куч, ноклик, самимийлик хислатлари асосий ўринни эгаллайди.
Ўқиувчининг ҳар жиҳатдан ибрат ва намуна бўлишлари таълим ва тарбия гарови эканлигига ишора қилган. Ўқитувчининг касб маҳоратини тарбиялашнинг моҳияти тўғрисидаги мулоҳазалар «Қобуснома», «Хотамнома», «Кутадғу Билиг» каби буюк асарларда ҳам баён этиб берилган. Чунки бу асарларнинг барчаси одобноманинг худди ўзгинаси бўлганлиги сабабли тарбиячи – мураббийнинг ўзига хос хислатларини шаклланиш босқичлари ифодалаб берилган.
XVII – XIX асрда давом этган Туркистондаги жадидлар ҳаракатининг асосчиларидан бири, буюк маърифатпарвар ўқитувчи, моҳир тадқиқотчи Абдулла Авлоний таълим тизими, ўқитишни такомиллаштириб, ўқитувчилар малакасини ошириш, бўлғуси ўқитувчини тайёрлаш муаммоларига мутлақо янгича ёндашган олимдир. Унинг фикрича ижодий изланиш, ўқиш ва ўқитишнинг янги шакли, услуб ҳамда воситаларини қидириш ўқитувчининг энг муҳим сифатларидан биридир, - деб таъкидлайди.
Шундай қилиб, Ўрта Осиё мутафаккирлари ва ўзбек маърифатпарварлари ўқитувчи кучли хотирага, ирода ва тафаккурга, ақл – заковатга чиройли нутқга эга бўлиши, кўзланган мақсадни амалга ошириш йўлида жонбозлик, қатъиятлик кўрсатиш. Ўқитувчиларнинг руҳий дунёсига тўғри йўл топа олиш, уларга таъсир ўтказиш имконияти виждонлилик, самимий, одобли, назокатли, ишчан, масъул шахс сифатида фаолият кўрсатиши зарур эканлигини ўз асарларида таъкидлаб ўтадилар.
Ўқитувчи ва унинг профессионал сифатлари тўғрисидаги муаммолар чет эллик олимлар Я. А. Каменский, Джон Локк, И. Г. Песталоцци, А. Дистерверг кабиларнинг асарларида ўз ифодасини топди. Жумладан, улуғ чех олими, педагог Я. А. Каменский ўқитувчининг энг муҳим хусусиятлари қаторига болани севиши, юксак ахлоқли, билимдонлиги, иқтидори, қобилияти кабиларни киритиб, уларнинг моҳиятини атрофлича тавсифлаб беради.
Ушбу масалага сал бошқачароқ ёндашган И. Г. Песталоцци ўқитувчининг профессионал сифатларига баҳо беришдан умуман четлашиб, унинг халқ таълими тармоғини такомиллаштиришдаги роли, асосларини эгаллашдаги аҳамияти ва вазифаларига тўхталиб ўтади.
А. Дистерверг ўқитувчининг таълимдаги ролига юқори баҳо бериб, у ўз фаолиятининг билиши, уни севиши, ўқувчиларини ёқтириши деб уқтиради. Ўқитувчи болаларнинг индивидуал хусусиятлари, қобилияти, фаолияти услуби тўғрисида муайян даражада билимга эга бўлиши кераклигини ҳам таъкидлаб ўтади.
Мутафаккир Джон Локк ўқитувчи психологиясининг энг муҳим жиҳатлари орасига мўтадиллик, ғайрат – шижоатлилик, эҳтиёткорлик каби ҳислатларни киритиб, уларнинг таълимдаги роли юзасидан мулоҳаза юритади.
Ғарб мутафаккирлари ғояларининг ворислари сифатида А. И. Герцен, Л. Н. Толстой, Н. Г. Черншевский, К. Д. Ушинский каби рус мутафаккирлари мазкур муаммоларга ўз мулоҳазаларини билдирганлар.
А. И. Герцен мулоҳазасига кўра, ўқитувчининг асосий хислати – бу унинг болалар билан муносабатда бўлаётганлиги сезишда, болалар руҳий дунёсини тушуна олишида, аҳлоқий қобилиятининг мавжудлигида, чунки у шундай истеъдодга эга бўлмоғи зарурки, унга ҳар қайси ўқитувчи эриша олмайди, буни унутмаслик керак.
Ўқитувчи касбига оид илмий тажрибаларда саналган мулоҳазалар рус педагоги К. Д. Ушинский таълим – тарбия жараёнида ўқитувчининг роли ва шахсига юқори баҳо бериб, ҳеч бир устав ёки программа, ҳамда сунъий организм пухта ишлаб чиқилганига қарамай инсон шахсининг ўрнини боса олмайди деб ҳисоблайди. Инсоннинг характери ва ҳис – туйғулари, унинг ўқувчилар билан мулоқотга киришиш усули, ўқитувчи қалби болаларга яқинлиги каби ахлоқий хислатларининг шахсига хос муҳим фазилатлар бўлиб ҳисобланиб, муаллимнинг тарбиявий кучини белгилайди ва ижтимоий қимматига эга бўлган баркамол бола шахсини таркиб тонтиради. К. Д. Ушинский таъкидлашича, педагогик фаолиятнинг муҳим таркибий қисми педагогик – психологик одоб (такт) ҳисобланади. Унинг фикрича психологик одоб (лакт) ҳаётимизнинг барча жабҳаларида ғоятда кенг қўлланилади, шунинг учун усиз одамлар орасида ҳеч қандай мулоқот ва нутқ қобилиятининг ўзи ҳам бўлмаган бўлар эди, дейди.
Шундай қилиб, чет эл мутафаккирлари ўз асарларида ўқитувчининг бир қатор муҳим фазилатлари мавжуд бўлишини баён қилганлар. Буларнинг қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: ўқитувчининг ҳар томонлама баркамол бўлиши, ўзининг юксак хислатлари ва ҳис – туйғулари билан бошқа кабдаги кишилардан ажралиб туриши, болалар руҳиятига осон кира олиш қобилияти, дарсларни ўзлаштиришда орқада қолганлар билан индивидуал ишлаш, ўқувчилар диққатини ўзига торта олиш сеҳри, мустақил ишлаш ва ўз маҳоратини, малакасини ошириш, педагогик қобилият ва одобга эга бўлиш кабилар. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, шарқ ва ғарб мутафаккирлари тамонидан таҳлил қилинган кўпгина ўқитувчи касби ҳақидаги мулоҳазалари то ҳозирги кунгача ўз аҳамиятини сақлаб келмоқда, демакки, аждодлар ғоясини такомиллаштириш эвазига таълимни юксак босқичга кўтариш мумкиндир.
Ҳозирги шароитда жамиятнинг мактаб олдига қўяётган талаблари кун сайин ортиб бормоқда ва бу талабларни амалда тўғри ҳал қилиш вазифаси ўқитувчига боғлиқдир. Замонавий мактаб ўқитувчиси қатор вазифаларни бажаради. Ўқитувчи синфдаги ўқув жараёни ташкилотчисидир. Жамиятнинг ўқитувчи олдига қўядиган асосий талаблари қуйидагилардир:

  • шахсни маънавий ва маърифий томондан тарбиялашнинг, миллий уйғониш мафкурасининг ҳамда умуминсоний бойликларнинг моҳиятини билиши, болаларни мустақиллик ғояларига содиқлик руҳида тарбиялаши, ўз Ватани табиатига ва оиласига бўлган муҳаббати;

  • кенг билимга эга бўлиши, турли билимладан хабардор бўлиши;

  • ёш педагогик психология, педагогика, психология, ёшлар физиологияси, мактаб гигиенасидан чуқур билимларга эга бўлиши;

  • ўзи дарс берадиган фан бўйича мустақил билимга эга бўлиб, ўз касби соҳаси бўйича жаҳон фанида эришилган янги ютуқ ва камчиликлардан хабардор бўлиши;

  • таълим – тарбия методикасини эгаллаши;

  • ўз ишига ижодий ёндашиши;

  • педагогик техника (мантиқ нутқ таълимининг ифодали воситалари) ва педагогик тактга эга бўлиши;

  • ўз билими ва педагогик маҳоратини доимий равишда ошириб бориши.

Ҳар бир ўқитувчи ана шу талабларга тўла жавоб бера олишга интилиши лозим ва шарт.
Муваффақиятли ишлаш учун ҳар бир ўқитувчи педагогик маҳоратга эга бўлиши зарур. Педагогик маҳорат эгаси оз меҳнат сарф қилиб, катта натижаларга эришади. Ижодкорлик унинг ҳамиша ҳамкори бўлади. Педагогик ишга қобилиятли, истеъдодли кишидагина педагогик маҳорат бўлиши мумкин. Педагогик фаолият моҳиятига кўра ижодий характерга эга. Педагог ўқувчи шахсини шакллантиради, кутилмаган вазиятда мустақил қарорлар қабул қилади, педагогик муаммоларни ечади ўқув жараёнини мустақил бошқаради. Буларнинг ҳаммасида ижодкорлик туб моҳияти ишнинг мақсади ва характери билан боғлиқ.
Ўқувчилар билан дарсда олиб бориладиган ишда тарбиявий масалага эришмоқ учун ўқитувчи улар билан ҳамкорлик қила олиши, болаларни ҳамкорлик жараёнига тортиши зарурки, бу жараён улар фаолиятининг турли соҳаларида – билимда, амалда, маънавий фаолиятда, спортда, ўйинда амалга оширилади. Ўқитувчи қандай қилиб ўқувчиларни ўзи билан ҳамкорлик қилишга жалб эта олиши хусусида қисқача тўхталиб ўтамиз.
1. Ҳамкорлик вужудга келиши учун жамоада ташкил этилиши лозим бўлган ишлар ўқувчилар учун долзарб бўлиши, ўкувчиларнинг ёш хусусиятларига ва қизиқишларига мос бўлиши лозим.
2. Ўқувчиларни бирор ишга жалб қилар экан, ўқитувчи уларга психологик ва педагогик жиҳатдан тўғри вазифа қўйиши, яхши йўл – йўриқ кўрсатиши лозим.
3. Ўқувчилар топшириқни амалга оширишга киришганларида ўқитувчи бир вақтнинг ўзида ҳам иштирокчи, ҳам маслаҳатчи вазифасини бажаради.
Ижодий ишлайдиган ўқитувчи фақатгина болаларни муваффақиятли ўқитиш ва тарбиялаш, илғор ўқитувчилар иш тажрибаларини ўрганиш билангина чекланиб қолмасдан, тадқиқотчилик кўникма ва малакаларига ҳам эга бўлиши зарур. Ҳозирги замон ўқитувчига фан ва техника тараққиёти ютуқларидан фойдаланишни ўзининг табиий фаолиятида янги педагогик технологиялардан унумли фойдаланишни тақозо этмоқда.
Педагогик технология нима? Унинг илмий асосида қандай назариялар ётади? Амалиётга татбиқ этиш шартлари нималардан иборат? Дастлаб «технология» тушунчасига аниқлик киритайлик. Бу сўз фанга 1872 йилда кириб келди ва юнонча «технос» – ҳунар, санъат, «логос» – фан сўзларидан олинган бўлиб, «ҳунар фани» маъносини англатади. Педагогик технология – ўқитувчи тамонидан ўқитиш (тарбия) воситалари ёрдамида ўқувчиларга таъсир кўрсатиш ва бу фаолият маҳсули сифатида уларда олдиндан белгилаб олинган шахс сифатларини шакллантириш жараёни деб таърифласак хато бўлмайди. 60 – 70 йилларда бу тушунча чет эл педагогик ншрларида (АҚШ, Япония, Англия, Италия, Венгрия) ва халқаро конференцияларда кенг муҳокама этилди ва унинг илмий тадқиқот натижаларига кўра икки йўналиши кўрсатилди.
1. Ўқув жараёнида техника воситаларини қўллаш сифатида белгиласа (М. Кларк, Хокридон – Буюк Британия, К. Чедунк, Д. Фини – АҚШ, С. Г. Шопованенко – Россия).
2. «Ўқув жараёни технологияси» сифатида қаралди. (Т. Самакато – Япония, К. Брусминг – Швеция, Т. А. Ильица – Россия).
80 – йилларда В. П. Беспалько тамонидан «педагогик технология»нинг илмий мактаби яратилди. Педагогик технология – амалиётга жорий этиш мумкин бўлган маълум бир педагогик тизимнинг лойиҳасидир. Педагогик тизим ўзаро боғлиқ бўлган воситалар, усуллар ва жараёнлар йиғиндиси бўлиб, шахсдаги муайян сифатларни шакллантиришга педагогик таъсир этишни амалга оширади.
Таълим бериш технологияси – таълим беришнинг умумий назкрияси билан унинг амалий тадбиқи орасидаги боғловчи бўғиндир.
Ўқитувчи янги педагогик технологияларни ўзнинг амалий фаолиятида кенг миқёсда фойдаланиши лозим. Ҳозирги замон фан ва техника тараққиёти ўқитувчининг ижодкор бўлишини, фаннинг муҳим муаммолари юзасидан эркин фикрлар юрита олиши, фан ютуқларини ўқувчиларга етказа олиши ва ниҳоят ўқувчиларни мустақил ҳамда ижодий фикрлашга, тадқиқот ишларига ўргата олишни талаб қилади. Шунинг учун ўқитувчи ўз устида доимо ишлаши, мустақил билим эгаллаши, касб маҳоратини такомиллаштириши, малакасини ошириши педагогик фаолиятнинг самарадорлигини оширишда зарурий шартлардандир.
Шарқ мутафаккирлари ўқитувчи ўзи ўқиб турсагина – ўқитувчи бўла олади, агар у ўқишни тўхтатиб қўяр экан, унда ўқитувчилик ҳам ўлади, деб ҳаққоний айтгандир.
Бу ҳақиқатни ёши қанча бўлишидан, педагогик маҳоратидан, қандай дарс беришидан қатъий назар барча ўқитувчилар яхшилаб билиб олишлари лозим.
Ўқитувчининг болалар билан муомиласи муваффақиятли бўлиши кўп жиҳатдан унда педагогик қобилиятни мавжудлигига, маҳоратига боғлиқ бўлади. Психологияда педагогик қобилиятлар деганда инсоннинг муайян психологик хусусиятларини тушуниш қабул қилинган. Бу хусусиятлар унинг ўқитувчи вазифасида болаларни ўқитиш ва болаларга таълим беришда юксак натижалрни қулга киритишнинг шарти ҳисобланади. Маълумки, шахснинг у ёки бу қобилиятларини ҳосил қилувчи хислатлар ва хусусиятлар орасида бир хиллари етакчи рол ўйнаса, бошқалари ёрдамчи роль ўйнайди.
Биринчи навбатда перцептив, яъни идрок қилиш соҳасига тааллуқли бўлган хусусиятлар (улардан энг муҳимроғи кузатувчанликдир) етакчи роль ўйнайди, ўқитувчига ўқувчининг психологиясини, унинг психик ҳолатини ўхшаш тарзда идрок этиш, муайян ҳолда умуман синф коллективининг аҳволига тўғри баҳо бериш имконини беради. Ўқитувчи шахсининг ўзаро фикр алмашув билан боғлиқ хусусиятлари таркибий қисми сифатида эмпатия, яъни ўқувчиларнинг психик ҳолатини тушунишга ва уларга ачинишга тайёргарликни ҳисоблаш мумкин. Бунинг зарур ҳарти болаларга бўлган муҳаббатдир. Ниҳоят, ўқитувчи шахсининг ўзаро фикр алмашув билан боғлиқ хусусиятларининг учинчи таркибий қисми деб ижтимоий ўзаро ҳаракатда бўлган юксак ривожланган эҳтиёжни ҳисоблаш мумкин. У билимларни бошқаларга болалар билан муомала жамоасини ташкил этиш истагида намоён бўлади. Ташкил этиш қобилияти ҳам педагогик қобилиятларнинг таркибий қисмидир. У барча ўқитувчиларнинг ҳар хил фаолият турларига жалб қилинишида, жамоанинг ҳар бир ўқувчига таъсир кўрсатиш қуролига айланишида, ҳар бир ўқувчига фаолият, вазиятни таъминлаб беришда намоён бўлади. Ўқитувчида ижтимоий ўзаро ҳаракатда бўлган, унда мавжуд педагогик назокат майдонга чиқади. Энди педагогик қобилиятлар структурасига кирадиган ёрдамчи хислатлар ва хусусиятлардан айримларини кўриб чиқамиз. Бу, аввало, ақл – идрокнинг муайян хислатлари: ҳозиржавоблик, танқид кўзи билан қараш, собитқадамлик ва бошқа бир қатор хислатлардир. Ўқитувчининг нутқи: нотиқлик қобилиятларини мавжудлиги, сўз бойлиги ва ҳоказолар ҳам муҳим роль ўйнайди. Табиатида бир қадар артистлик хусусиятига эга бўлиши (ҳаёл, фантазия ишлата билиш) ҳам ўқувчилар билан муомалада муваффақиятга эришишда муайян роль ўйнайди. Педагогик қобилиятлар фақат педагогик фаолият самарали бўлишининг шартигина эмас, балки кўп жиҳатдан ўқитувчининг муваффақиятли ишлашининг натижаси ҳамдир. Шу муносабат билан ўқитувчининг ўзида педагогик қобилиятларнинг аниқ мақсадини кўзлаб таркиб топиши ва ривожланиши катта роль ўйнайди. Тажриба ва махсус тадқиқотлар бунинг батамом ҳақиқий нарса эканлигини кўрсатмоқда.
Масалан, шахс перцептив хусусиятларнинг энг муҳим элементи бўлган кузатувчанлик ўқитувчининг педагогик тажриба ҳосил қилиш жараёнида ҳам, унинг махсус куч – ғайрати натижасида ҳам ривожланади, такомиллашади. Ўқитувчи ўзининг ижтимоий – психологик кузатувчанлигини, яъни ўқувчиларда турли характер хусусиятлари, майлларини пайқаб олиш қобилиятинигина эмас, шу билан бирга уларнинг пайдо бўлиш вазиятига мувофиқ баҳо бериш маҳоратини ривожлантиришга қодирдир. Ўқитувчи ўз ўқитувчиларини, улар муҳитидаги ўзаро муносабатларни, ўзининг улар билан ўзаро муносабатларини ҳозирги дақиқада қандай бўлмасин, худди шундай идрок этиш ва кўриш маҳоратини, яъни таълим – тарбия жараёнида рўй бераётган нарсаларни ичдан идрок этиш маҳоратини доимо такомиллаштириб бориши лозим.
Бу эса осонгина қўлга киритилмайди. Гап шундаки, педагогнинг идрок этиши ҳар қандай кузатувчининг идрок этишига ўхшайди, чунки педагог ҳамиша ўқувчиларга нисбатан ташқи вазиятда туради, маълум даражада улардан, улар фаолиятидан (унинг ташкилотчиси бўлса ҳам) узоқлашган бўлади. Шу сабабли педагог ўзи кўраётган нарсаларга ўзининг ижтимоий ривожланиш жараёнида идрок қилган норматив мулоҳазаларини онгли ва онгсиз равишда келиши мумкинки, педагог учун янги бўлган ҳодисалар унинг ўзида мавжуд бўлган нормалар ва тасаввурлар асосида анъанавий тарзда талқин этилиши мумкин. Бундан ташқари, педагогнинг муайян масалага жавоб излашга интилиши унда аҳамиятли бирор фактни ўтказиб юбормаслик учун қулай йўналиш ҳосил қилади. Агар ўқитувчи болаларнинг хатти – ҳаракатларини фақат тўғри идрок этиб, баҳо берса, уларни вужудга келтирган сабабларини чуқур кўра олсагина, шу билан бирга ўзида сабот, ўзини тута билиш, сабр – тоқат, сезгирлик каби феъл – атвор хусусиятларини ривожлантира олсагина, юқоридаги вазифага эришиши мумкин. Ўқитувчининг ўз ўкувчиларини: уларнинг феъл – атворлари, тенгдошлари ва катталар билан муносабатларини турли воқеаларга, муаммоларга ва ҳоказларга муносабатларини доимо ўрганиб ва билиб боришга интилиши муҳимдир. Ўқитувчи болаларни қанчалик билиб олса, унда болалар билан муносабатда хушмуомала бўлиш имкониятлари шу қадар кўпроқ бўлади. Лекин ўқитувчи ўз ўқитувчилари билан яқинроқ бўлишга ҳаракат қилар экан, баъзан тегишли дақиқаларда ўзи эшитмаслиги лозим бўлган нарсаларни эшитмасдан ўтиб кетиши лозим. Бунга сабаб эшитиш одобсизлик бўлиши мумкинлиги, ёки вазият ноаниқ бўлиб турганда, эшитиш дарҳол аниқлик киритиш зарурлигини тақозо қилишидир. Ўқувчилар билан ўз муаммосини бақириқ ва майда – чуйда нарсаларга аралашишга айлантириб юбормаслик учун кундалик ишларда ниманидир сезмай қолишни ўргатиш муҳимдир.
Ниҳоят, баъзан бирор нарсани тушунмай қолиш ҳам фойдали бўлади. Буларнинг ҳаммаси ўқитувчиларнинг ўқувчилар билан бўладиган кичик ихтилофларга барҳам беради, унга ўқувчилар билан бўладиган келишмовчиликларга тегишли даражада одоб билан аралашуага ёрдам беради. В. А. Сухомлинский таъкидлаб ўтганидек, педагог болалар айниқса катта ёшдаги ўқувчилар ўртасидаги зиддиятларга жуда эҳтиёткорлик билан аралашуви лозим. у шунингдек зиддиятларнинг шундай соҳаси борки, унда педагогнинг аралашуви ниҳоятда чекланган бўлиши, ҳамма келишмовчиликлар ва зиддиятлар ҳам коллективда муҳокама қилиш объекти бўлмаслиги мумкин ва лозим деб ҳисобланган эди.
Муомала – ахборот жараёнидир. Педагог бевосита шахсларга муомалада ўз тарбияланувчилари, умуман, жамоа ҳақида, ундаги ички жараёнлар ҳақида ғоят хилма – хил ахборотга эга бўлади ва ҳоказо. Педагог ҳам ўз навбатида муомала жараёнида ўз тарбияланувчиларига мақсадга қаратилган ахборотни маълум қилади.
Педагог муомала воситаси орқали қандай ахборот олишини қараб чиқар эканмиз, ўқувчининг шахси ҳақидаги ахборотнинг муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Муомала шахсни ғоят хилма – хил шароит ва кўринишларда ўргатишга имкон беради. Педагог ўқувчилар билан муомала қилар экан, жуда майда қисмларни ҳам англаб олишга қодир бўлади. Булар сиртдан қараганда унчалик аҳамиятли бўлмасада, шахсда содир бўлаётган, уни тушуниш учун жуда муҳим бўлган зарур ички жараёнлар кўринишларининг аломатлари бўлиши ҳам мумкин, бунда педагог шахси катта роль ўйнайди. Айни хил ҳодисанинг турли кишилар тамонидан талқини унинг шахснинг ўтмишдаги тажрибасига боғлиқлиги билан изоҳланади, бу тажрибанинг ўч жиҳати бор: умуман, ҳаётий тажриба, педагогик фаолият тажрибаси ва муайян жамоа билан, ўқувчилар билан муомалада бўлиш тажрибаси.
Ниҳоят, педагогнинг ўқувчилар билан кундалик муомаласи шунга олиб келадики, у ўқувчиларнинг хатти – ҳаракатларидаги чуқур маъно ва ҳақиқий сабабни турли вазиятларда пайқаб олади, бунинг учун намуна сифатида у ўзи тез – тез қайд қилган далиллардан ва ўқувчиларнинг хулқ – атвор усулларидан фойдаланади. Ўқитувчининг ўқувчилар билан муомаласи тарбияни бошқариш воситаси сифатида қаралиб, бирлаштирувчи ўрнини тўлдирувчи вазифасини ҳам бажаради. Муомала ўзаро муносабатлар доирасида содир бўлади. Бошқариш воситаси бўлган муомала фаолиятидан олдин содир бўлади. Бошқариш воситаси бўлган муомала ўқувчиларнинг фаолиятига ҳамкорлик қилади ниҳоят, бошқариш воситаси бўлган муомала фаолиятидан кейин боради.
Муомала – ахлоқ кўрки саналади. Ҳар бир кишининг қандай дунёқарашга эгалиги, билимлилиги унинг муомаласидан маълум бўлади. Муомала – инсонлар ўртасидаги ўзаро алоқа воситаларидир. Муомалада асосий восита тил ҳисобланади. Шунинг учун ҳам тил – алоқа қуроли дейилади. Инсоннинг тили ширин, муомаласи маданиятли бўлса, қисқа вақт ичида халқ орасида обрў – эътибор топади. Сўзга чечанлик, ҳеч қачон кишига обрў келтирмайди. Шунинг учун ҳам ўтмишда яшаб ўтган мутафаккирларимиз тилга, сўзга ҳурмат билан ёндашишларини уқитиб ўтганлар. Улуғ бобомиз Алишер Навоий муомала маданияти, хушмуомалалик, тилнинг аҳамияти тўғрисида, ширинсўзлик ҳақида пурҳикмат фикрлар баён қилганки, бугунги кунимиз учун ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас. «Тил ширинлиги - кўнгилга ёқимлидир, мулойимлиги эса – фойдали. Ширин сўз соф кунгилар учун асал каби тотлидир», - дейди Алишер Навоий. Педагог болаларга билим бериш учун бир қаторда улар нутқининг ривожланишига ҳам алоҳида аҳамият беради ва бунда у турли педагогик усуллардан фойдаланади.
Болалар нутқини ўстиришда педагог (сўзи) муҳим аҳамиятга эга: бир тамондан, унинг нутқи болани ўқитиш ва тафаккурини ривожлантиришнинг муҳим омили бўлиб ҳисобланади. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, педагогнинг нутқи, образли, чиройли, жарангдор, намунали бўлмоғи бола диққатини ўзига тортмоғи лозим. Зотан нутқ педагогнинг ўз мутахассислиги қай даражада лойиқ эканлигини ифодалайдиган ўлчов, кўрсаткич ҳисобланади. Шунинг учун нутқ устида ишлаш, нутқ маданиятини такомиллаштириб бориш ҳар бир педагогнинг энг асосий ижтимоий бурчи ва масъулияти ҳисобланади. Таълим тарбия ичида нутқнинг таъсир кучи ниҳоятда каттадир. Ўқитувчининг нутқи ўқувчиларнинг ўзларини тута билишларига, хулқ – атвори ва фикр юритишларига ҳам таъсир этувчи кучли воситадир. Ўқитувчининг нутқида унинг ҳисси, интилишлари, ирода ва эътиқоди акс этади. У нутқ ёрдами билан ўқувчиларда хурсандчилик, руҳланиш, муҳаббат, садоқат, ғазабланиш, нафратланиш ҳисларини тўғдиради. Халқ билан бирга туриш, бирга яшаш муошарат деб аталади.
Одамларнинг бир – бирлари билан бўлган муносабатларининг гўзаллиги, мулойимлигига «Муошарат одоби» дейилади. Инсоннинг энг улуғ, лекин мураккаб ва машаққатли фаолиятларидан бири одамлар орасида, яъни жамиятда ўз ўрнини топиб яшашида. Бу фаолиятнинг мураккаблиги шундаки, кўпчиликка қўшилиш, улар билан (алоҳида) аҳил бўлиб яшаш учун инсонда шунга яраша муомала ва муносабат ўлиши керак. Муомала ва муносабат кўпчиликнинг дилига тўғри келмайдиган қўпол ва дилозор одамни кўпчилик ёқтирмайди. Инсонлар хушфеъл, ширинсухан, мард, муомаласи ширин кишиларни дилдан ёқтиришади ва ҳурмат – эътибор қилишади. Инсонлар орасида муносиб ўрин топиш, иноқ, иттифоқ яшаш шартларидан бири одамнинг камтарлигидир. Камтарин инсон ҳеч қачон ўзининг ютуғи билан, бой – бадавлатлиги билан, илм – ҳунари билан мақтанмайди, ҳамма вақт камгап, содда бўлади. Аммо инсондаги камтарлик самимий бўлмоғи зарур.
Сўз инсон қалбини илитади, сўз инсон қалбини жароҳатлайди. «Тиғ яраси кетар, сўз яраси кетмас» деган халқ мақоли бекорга айтилган эмас. Чунки сўзнинг қудрати бениҳоят катта. Инсон ўз сўзига, тилига ниҳоятда эҳтиёткор бўлмоғи лозим.
Айрим ёшларимизда сўзга, тилга эътибор анча суст. Энг аввало, ёшларга муомала маданиятини, катталар олдида маҳмадоналик қилмасликни, катталар гапини бўлмасликни, ёши улуғларга гап қайтармасликни ўргатишимиз зарур.
Муомала маданияти ҳамма жойда керак. Иш жойида, транспортда, уйда шунинг учун ҳам биз ким билан қандай муомала қилишни билишимиз керак. Инсоннинг қанчалик билимли, ақл – заковатли эканлиги муомала орқали намоён бўлади.
Одамлар бутун ички дунёсини, мақсадини, муомала ва муносабатларини бир – бирларига сўз ёрдамида етказади, амалга оширади. Шу туфайли сўзлашув муносабатлари ниҳоятда гўзал ва мулойим ҳаёт тақозо этади. Сўзга бой, ширинсухан кишиларнинг муомалалари ёқимли, иши ҳам юришган бўлади. Бундайларни одамлар ёқтиради, ҳурмат қилади. Сўзлашув ҳам ўзига хос санъатдир. Бу санъатни мукаммал ўрганиш ҳар бир инсонга зарур. Шу билан бирга, она тилини мукаммал ўрганмоқ ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчидир. Тилни билгач: уни ишлата билиш санъатини эгалламоқ инсон учун зарурдир.
Ширинсўзлик ва гўзал нутқ ҳеч қачон, қасрда сотилмайди. Бунга эришмоқликнинг биргина йўли бор, бу ҳам бўлса тинимсиз ширин сўзлашни машқ қилмоқликдир. Бу эса асосан кўп китоб ўқиш йўли билан амалга оширилади. Муомала инсоннинг кимлигини кўрсатувчи юзидир.
Ўқувчилар билан муомала қилиш педагогнинг ўз тарбияланувчилари билан мулоқот олиб бориш маҳоратини тақозо этади. Биз учун эса сўзлашишни билиши лозим. сўзлашишни, мулоқот олиб бориши доимо ўрганиб бориши лозим. у дарсни самарали олиб бориши, сўзлашишни билиши, сухбат, лекция, ҳикоя қилиш каби усулларидан фойдаланиши, умуман бутун таълим – тарбия жараёнида ўқувчилар билан мулоқотни йўлга қўя олиши лозим.
Мулоқот – юнонча сўз, сўзлашув, сухатлашув, шахслараро сухбат ва фикр олишув, оғзаки нутқ шакли 2 ёки ундан ортиқ шахсларни сўзлашувидир.
Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги мулоқот бўлиши учун ўқитувчида етарли даражада қобилиятга эга бўлиши керак, ҳамда ўз – ўзига доимо қуйидаги саволларни бериши ва унга жавоб беришга ҳаракат қилиши керак:
Нимага ўргатиш Кимни ўргатиш Қандай ўргатиш
Нимага ўргатиш: а) илм – фандаги янгиликларни англаш, янги фан терминларини тушуниш, ўқув предметини тўлиқ ўзлаштириш; б) малака, кўникма ва қобилиятни шакллантириш; в) ўқув предметлари ўртасидаги боғлиқликни амалга ошириш; г) ўқув мазмунини тушунарли тизим асосида қуриш.
Кимни ўргатиш: а) ўқувчиларни баъзи психик хусусиятларини (эслаб қолиш, нутқи, фикрлаш..) ҳамда қай даражада ўқимишли, тарбияли эканликларини аниқлаш; б) ўқувчиларнинг бир даражадан иккинчисига ўтишдаги қийинчиликларни олдиндан аниқлаш; в) ўқув – тария жараёнини ташкил этишда болаларнинг далиллари, фикрларини ҳисобга олиш; г) ўқувчилардаги турли психик ўзгаришлар ва ривожланиши ҳисобга олиб ўз педагогик меҳнатини ташкил этиш; д) иқтидорли ўқувчилар билан ҳам ишлаш, якка ҳолдаги ишни ташкил этиш.
Қандай ўргатиш: а) иш жараёнида ишлатиладиган куч ва кетадиган вақтни ҳисобга олган ҳолда ўқитиш ва тарбиялашнинг турли усуллари мажмуини ишлатиш.
Педагогик таъсир кўрсатишнинг асосий усуллари, бу талаб, истиқбол, рағбатлантириш ва жазолаш, жамоатчилик.
Талаб – тажрибада жуда кенг тарқалган усул бўлиб, таълим – тарбия жараёнида педагогнинг тарбияланувчига шахсий муносабатининг намоён бўлиши йўли билан ёки бу хатти – ҳаракатларнинг рағбатлантирилиши ёки тўхтатилишини таъминлайди.
Истиқбол – таъсир кўрсатишнинг жуда таъсирчан усули бўлиб, у болаларнинг хатти – ҳаракатларини, улар олдига қўйилган мақсадлар, уларнинг шахсий интилишлари, қизиқишларига айланади.
Рағбатлантириш ва жазолаш – ўқувчиларни хулқ – атворига кузатиш киритишини, яъни фойдали хатти – ҳаракатларни қўшимча рағбатлантиришни тарбияланувчиларнинг номаъқул хатти – ҳаракатларини тўхтатишни таъминлайди.
Жамоатчилик фикри – тарбияланувчиларнинг ижтимоий фойдали фаолиятини ғоят ҳар томонлама ва мунтазам рағбатлантириб боришни таъминлайди.
Талаб – педагогик таъсир кўрсатишнинг бошланғич усули бўлиб, тарбияланувчиларда ўзига нисбатан ўзига нисбатан масъулият ва талабчанликни ривожлантиришда алоҳида вазифани бажаради.
Ўзаро фикр алмашиш билан таъсир кўрсатиш воситалари: ишонтириш, таъсир қилиш, ўзаро фикр алмашиш билан таъсир кўрсаиш.
Ишонтириш педагогик таъсир кўрсатиш усули сифатида дарсларда ўқув ахбороти, ижодий суҳбатлар, мунозаралар шаклида қўлланилади. Тарбиявий жуда гурухий ва якка суҳбатлар, мунозаралар, сиёсий ахборотлар шаклида қўлланилади.
Таъсир қилдириш киши психикасига назоратсиз кириб, унинг фаолиятида хатти – ҳаракатлар, сабаблар, инилишлар билан амалга оширилади. Таъсир қилиш шундай бир психик таъсир кўрсатишки, киши уни онгининг етарли назоратсиз идрок этади.
А) педагогик вазиятларни таққослаш ва умумлаштириш, усулларни қўйиш;
Б) ўқувчиларга якка индивидуал ҳолда муносабатда бўлиш, уларни мустақил ишларини ташкил этиш.
Ўқитувчи ўқувчилар билан бўладиган мулоқотида қуйидаги малакаларни эгаланган бўлиши лозим: ташқи қиёфани назорат қилиш, нутқни эгаллаш, педагогик муносабат маданиятини эгаллаш, ташкилотчилик маҳорати, ўқув – тарбия жараёнини бошқариш услубларини эгаллаш.
Муносабатларни бошқариш услублари:
1. Авторитар услуб
2. Демократик услуб
3. Либерал услуб




  1. Download 196 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish