O`zbеkiston rеspublikasi oliy ta'limi vazirligi


§1.Мактаб ўқитувчисининг педагогик махорати



Download 196 Kb.
bet3/6
Sana22.07.2022
Hajmi196 Kb.
#837250
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
TЮTЫ¦¬TВTГ¦-TЗ¦¬¦-¦¬¦-¦¦ ¦¬¦-

§1.Мактаб ўқитувчисининг педагогик махорати
Ўқиувчилик дунёдаги энг қадимги касблардан биридир. Унинг ижтимоий аҳамияти ҳеч қачон камаймайди, сўнмайди. Ўқитувчилик касби бир қатор муҳим талабларга жавоб бериши керак.
Ҳозирги даврда, биз мустақил Ўзбекистонда қураётган демократик ҳуқуқий давлатда фаолият кўрсатадиган ўқитувчи қандай бўлиши керак? Ҳозирги замон ўкитувчисининг шахси учун энг муҳим асос – бу инсонпарварлик йўналишидир. Ўқитувчи – жуда юксак даражада умумий маданиятга эга одам. У жуда кўп нарсани билиши керак. Ҳозирги замонда – ўзи ўқиётган фан соҳасидаги ютуқлардан, янгиликлардан хабардор бўлиши, ўз ўқувчиларини ҳар куни ўқишга ўргатиб бориши учун ўзи мунтазам ўқиб ўрганиб, ўз билимини тўлдириб, чуқурлаштириб бориши керак.
Демак, ўқитувчи педагогик маҳоратининг асоси ўз устида ишлаб бориши мустақил ўқишидир.
Фан ва маданият ривожланиши таълим – тарбия ишларининг қай йўсинда олиб борилишидан келиб чиқади. Бу фалсафий ақида давлат аҳамиятига эга бўлган ижтимоий қонуният ҳисобланади. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин таълим – тарбия соҳасида, миллий ахлоқ – одобни қайта тиклаш борасида, миллий урф – одатлар, турли – туман анъаналарни жойига қўйиш, миллий қадриятларни янада ривожлантириш хусусида жуда кескин ва буюк бурилишлар бўлгани барчага аёндир. Давлатнинг буюк келажаги, албатта ёшларни чуқур билимли ва покиза ахлоқ – одобли қалб эканини ёддан чиқармаслик лозим. бу катта маммода маҳоратли, билимли педагогларни ўрни муҳим ва педагогик маҳорат фанининг роли улкан. «Педагогик маҳорат» фанининг предмети – педагогнинг маҳорати «Педагогик маҳорат» мақсади маҳоратли педагогни тариялаш.
Педагогик маҳорат фанининг вазифалари: тарбиянинг моҳиятини ва шахсни ҳар томонлама тараққиёт эттиришда тарбиянинг ролини очиб беради, тарбиянинг мақсади, мазмуни, усуллари, уни ташкил этишдаги шакллари ўртасидаги боғланишларни кўрсатади: шунингдек педагогик маҳорат фани ўз тараққиёт давомида таълим – тарбия соҳасидаги тажрибаларни умумлаштиради, тарбияни келгусидаги ривожланиш истиқболлари йўлларини ёритиб беради, тарбиявий ишларнинг шаклларини кўрсатади. Ўқитувчининг педагогик маҳорати шундай бир малакалар йиғиндисидирки, у педагогга тарбияланувчилар кўриб ва эшитиб турган нарсалар орқали ўз фикрларини етказиш имконини беради.
Педагогик маҳоратнинг таркибий қисмлари:
Нутқ малакалари
Тушунарли таъсирчан фикр ва ҳис – туйғуларни сўзда аниқ ифодалаш
Мимика ва пантомимика
Маъноли қараш
Ҳиссий психик ҳолат
Кайфият ёки истеҳзоли табассум.
Савдоли гапириш
Аниқ имо – ишора
Рағбатлантирувчи муносабат
Ижодий жиддийлик

Педагогик қобилият тарихидан тушунча. Педагогик қобилият адабиётда биринчи бўлиб XIX аср ўрталарида пайдо бўлди. Педагогика назариясида ўқиувчилар тайёрлаш ва педагогик перцептив қобилиятга А. Дистерверт диққат эътибор берди. Шундай қилиб, Дистерверг педагогик қобилиятнинг кучига, падагогик тактга ва ва қатъий эркинликка аҳамият берди. У ўқитувчининг билим орттиришлик қобилият тушунчасини берди. У ўқитувчининг билим орттиришлик қобилият тушунчасини илгари сурди. Сўнгра XIXасрнинг иккинчи ярмида Н. Г. Редкин «ахлоқий қобилият» тушунчасини илагари сурди. Дистерверг, Редкин фикрларини К. Д. Ушинский давом эттирди. К. Д. Ушинский «Одамни тарбиялаш»нинг энг асосий йўли ишнтиришдир, одамнинг эътиқодига эса фақат ишонтириш билан таъсир қилиш мумкин»,-дейди. Л. Н. Толстой: «Тарбиялаш муваффақиятли бўлиши учун тарбияловчи кишилар сира тўхтамай ўзларини тарбиялай билишлари керак» – деганди.


А. С. Макаренко айтишича, тасодифий равишда ўқитувчи бўлиб қолган, лекин у бу ишга қизиқиб кетиб бадиий адабиётни кўп ўқиган Горькийни ўзининг устози деб уни асарларини ўрганишга киришган. Макаренко ўз тажрибасига асосланиб, агар ҳар бир киши қунт билан меҳнат қилса, у ўзига нисбатан талабчан бўлса, у яхши педагог бўлиши мумкин, дейди.
Қобилият ҳақида тушунча
Қобилият ҳамма инсонларда мавжуд бўлиб, бир текисда бўлмай, бири юқори, бир ўрта ва бири қуйи даражадан иборатдир. Фақат ақли заиф инсонларда қобилиятни учрата олмаймиз. Мактаб ўқитувчисининг фаолияти инсон шахсини иклантиришга қаратилган. Муваффақиятли ишлаш учун ҳар бир ўқитувчи педагогик маҳоратга эга бўлиши зарур. Педагогик маҳорат эгаси оз меҳнат сарф қилиб, катта натижага эришади. Қобилият фаолият жараёнида пайдо бўлади ва ривожланади, қобилиятни ривожлантириш учун эса лаёқат, зеҳн, истеъдод яъни инсон нерв тизимида анатомо – физиологик хусусият бўлиши ҳам зарур. Ўқитувчининг баъзи психик процесслари унда шахсга хос сифатларининг шундай комплексини ташкил қиладики, буни педагогик қобилият деб аташ мумкин. Бу қобилиятларни айрим психик хусусиятлардан иборат қилиб қўйиш мумкин эмас. Таълим – тарбия ишларининг муваффақиятли бўлишини педагог шахсига хос бўлган бир қанча сифатлар, шу жумладан, унинг иродаси, ҳиссиётлари, характерига хос бўлган бир қанча хусусиятларини ҳам таъминлаб беради. К. Д. Ушинский «Фақат шахсгина шахснинг ривожланишига ва таркиб топишига таъсир қилиши мумкин, фақат характер таъсири билан характерни вужудга келтириш мумкин», - деб ёзган эди.
Қобилият – шахснинг муайян фаолият юзасидан лаёқати ва унинг ишини муваффақиятли бажаришдаги субъектив шарт – шароитини ифодаловчи индивидуал психик хусусиятларидир.
Фалсафа тарихида қобилият узоқ давргача «ўзгармас ирсият», наслдан – наслга ўувчи алоҳида куч сифатида талқин этилган. Бундай қарашлар дастлаб инглиз философи Ж. Локк ва француз материалистлари тамонидан танқид қилинган. Қобилиятни ривожлантирувчи мумкин бўлган анатомик физиологик хусусиятлар туғма бўлади.
Эмпатия – бошқа одамларнинг психик ҳолатларини тушуниш ва уларга ҳамдардлик қилиш қобилиятидир (биргаликда дардлашмоқ).
Перцентив қобилият – идрок жараёнининг асосий тузилиши биринчи бўлиб, бу идрок объектларини билиб олиш ва уни хотира образлари билан солиштиришдан иборатдир.
Яъни идрок этиш боғчадаги болани олдига кубиклар қўйилган расмлари билан қўйиб чиқади. Одамларни солиштириш образи.
Дидактик қобилият – ўқувчилар билан мулоқот қилишда, педагогиканинг таълим қонуниятини ҳамда методларини ўрганган ҳолда, келишнинг таълим бера олиш қобилияттидир ва ибрали дарс бериш.
Конструктив – ўқитувчининг ўз ишини режалаштира олишдир.
Коммуникатив қобилият – бошқа одамлар билан бўладиган мулоқотни яхшилайдиган ва биргаликдаги фаолиятда психологик қовушувганликни таъминлайдиган қобилиятдир.
Ўқувчи билан ўзаро мулоқотда бўлиш. Мисол: Фалон домла биз билан самимий муносабатда бўлади ёки бўлмайди.
Билиш қобилияти – билимни эгаллаш ва уни ўзлаштиришни таъминлайди.
Англаш (тушуниш) қобилияти – айрим ҳаракатларни одам қилади, англанмаган ҳаракат, одам онгли ҳаракат қилади.
Кўй сонли ўқитувчи, тарбиячи, мактаб директори, илмий мудири ва интернат ходимларидан қобилият ҳақида: «Шахснинг қайси сифатларини сиз педагогик қобилият деб ҳисоблайсиз?» – деб берилган саволга 82та ёзма жавоб олинган.
Сифатларни қуйида келтирамиз:
1. Ўз ишига муҳаббат болалар билан ишлашга қизиқиш.
2. Юқори маданиятли катта аудирование ишлата олиш.
3. Ўтиладиган дарсга қобилият, уни яхши билиши унга қизиқиш.
4. Педагогик такт (гўзаллик)ка эга бўлиш.
5. Меҳнатга қобилиятли, меҳнатсеварлик.
6. Болалар жамоасига киришиб кетиш қобилияти.
7. Болаларга муҳаббат.
8. Ҳаракатчан (энергиялик).
9. Ташкилотчилик қобилиятлари.
10. Меҳнатга ижодий ёндашиш.
11. Жавобгарликни ҳис қилиш.
12. Тарбия билимларининг бутунлиги

Download 196 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish