10.2. Теодолит йўллари ва уларни барпо этиш
Јишлоқ хўжалиги ерларини съёмка қилишда теодолит йўллари кўпинча ердан фойдаланиш чегаралари бўйича, диагонал йўл эса ҳудуд (полигон) ичкарисида ўтказилади.
Теодолит йўлларини ўтказиш иши, одатда, жойнинг мавжуд планларини топиш ва улар билан танишиб чиқишдан бошланади. Натижада йўл нуқталари ҳамда жойда мавжуд геодезик пунктлар ўрни аниқланиб йўлнинг дастлабки лойиҳаси тузилади. Кейин эса жойга чиқиб жой шароити билан бевосита танишиб чиқилади (рекогносцировка ишлари бажарилади), натижада лойиҳага қўшимча аниқликлар киритилади ва йўл нуқталарининг жойдаги ўрни танлаб олиниб маҳкамланади.
Теодолит йўли лойиҳасини тузиш ва рекогносцировка ишларини бажаришда қуйидаги шартларга риоя қилиш керак бўлади:
1. Йўл бурилиш нуқталарининг ўрни (ҳеч бўлмаганда учта ўзаро қўшни нуқталар), у бир-биридан кўринишини таъминлаш мақсадида, мумкин қадар дўнглик жойларда олиниши керак.
2. Йўл томонлари текис ва ўлчов лентаси билан ўлчашга қулай жойлардан (йўллар, каналлар ёқалаб) ўтиши ва оҚиш бурчаклари қиймати унча катта бўлмаслиги керак.
3. Томонларининг узунлиги 400 м дан катта ва 50 м дан кичик бўлмаслиги, ўртача 250 м атрофида бўлиши керак.
4. Умуман, томонларнинг узунлиги ўзаро бир-бирига яқин бўлса, мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
5. Томонлар орасидаги бурчаклар қиймати 180° га яқин бўлиши, яъни йўл чўзинчоқ бўлиши керак.
Теодолит йўли томонлари орасидаги бурчаклар 1 минутли ёки 0,5 минутли теодолитлар билан тўла қабулда (6.8 га қаралсин), ярим қабуллар орасида эса лимб ҳолатини 90° га ўзгартириб ўлчаб чиқилади.
Ўар бир томон узунлиги ўлчов лентаси ёки иккиланган тасвирли дальномер билан икки марта — тўғри ва тескари йўналишларда ўлчаб чиқилади. Томонлар узунлигининг горизонтал қуйилиш қийматини ҳисоблаш учун оҚиш бурчаги ҳам бирданига ўлчаб кетилади. Агар томонлар узунлигини бевосита ўлчаш имкони бўлмаса (йўл дарё, жар ёки бошқа тўсиқлар орқали ўтса), узунлиги бориб бўлмас масофани аниқлаш усулини қўллаб топилади (10.3 га қаралсин).
Бурчаклар ва томонлар узунлигини ўлчаш билан бир вақтда жойдаги предметлар ва тафсилотлар ҳам съёмка қилиниб (10.4 га қаралсин) борилади.
Теодолит йўли бурчакларини, томонлар узунлигини ўлчаш ва тафсилотлар съёмкасини бажариш натижалари қуйида келтирилган дала ўлчаш журналига (11-жадвал) ёзилади ва абриси чизиб борилади.
Таянч геодезик пунктлардан ориентирлаш учун дирекцион бурчак ва координаталарни теодолит йўлига узатиш мақсадида бажарилган ўлчаш ишларига теодолит йўлини боғлаш деб айтилади.
Очиқ теодолит йўли иккита геодезик асос (таянч) пунктлари (нуқталари) оралиҚида ўтказилади (10.2- б шакл). Шаклда N ва K нуқталари йўлнинг бошланғич ва охирги боғлаш нуқталари ҳисобланади. Бу пунктлардан энг камида биттадан пунктларга (А ва В ларга) қараб йўналишлар (дирекцион бурчаклар aАN ва aВК ва) маълум бўлиши керак.
Теодолит йўлини геодезик таянч пунктлар N, K, А ва В ларга боғлаш учун N ва К нуқталарида йўл бўйича ўнг томонда жойлашган bN ва bK бурчаклар ўлчанади. Текшириш учун ҳар бир нуқтада бу бурчакларни 360° га тўлдирувчи бурчаклари ҳам ўлчанади.
Ушбу боғлашга бевосита боғлаш дейилади. Агар теодолит йўлини фақат бир нуқтасигина геодезик пунктга боҚланса, бунда ўлчашда йўл қўйилган хато йўлнинг умумий ҳолатига таъсир этади ва ҳамма
11-жадвал
нуқталар бир хил қийматга сурилган бўлади. Шунинг учун йўл энг камида геодезик асоснинг иккита пунктига боҚланиши керак.
3. Давлат баландлик геодезик тармоқлари
Давлат баландлик геодезик тармоқлари, асосан, геометрик ва тригонометрик нивелирлаш усуллари билан барпо этилади. Геометрик нивелирлаш тармоқлари иккита: давлат ва техник нивелирлаш тармоқларига бўлинади. Давлат нивелирлаш тармоқлари тўрт классга бўлинади. Дастлаб бир-биридан узоқ оралиқда I класс нивелирлаш йўллари ўтказилади, кейин I класс пунктлари кетма-кет II, III ва IV класс пунктлари билан тегишли класс нивелир йўлларини ўтказиш йўли билан зичлаштирилади. I ва II класс йўллари тармоҚи бутун давлат ҳудуди учун ягона баландлик асос вазифасини бажаради.
I класс нивелир йўллари мамлакат чегараларида жойлашган денгизлар сатҳини туташтирувчи йўналишлар бўйича ўтказилиб, энг юқори аниқликда бажарилади.
II класс нивелирлаш тармоҚи I класс тармоҚи пунктларига таяниб ҳосил қилинади. I ва II класс нивелир йўллари нивелирлаш учун қулай бўлган жойлардан (темир йўллар, автомобиль йўллар ва катта дарёлар ёқалаб) ўтказилади.
III класс нивелирлаш тармоҚи I ва II класс пунктларига таяниб ҳосил қилинади ва периметри ўртача 150 км ни ташкил қилади. 1:5000 масштабдаги съёмкаларни таъминлаш учун полигон периметри 60 км дан ошмаслиги керак.
IV класс нивелирлаш йўллари битта йўналиш бўйича юқори класс пунктлари орасида ўтказилади. Бу йўлларнинг узунлиги 50 км дан ошмаслиги керак. IV класс нивелирлаш йўлларининг пунктлари бевосита съёмкаларнинг баландлик асоси бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |