O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TA’LIM VAZIRLIGI
MIRZO ULUG’BEK NOMIDAGI O’ZBEKISTON MILLIY
UNVERSITETI GEOLOGIYA VA GEOINFARMATSION
TIZIMLAR FAKULTETI GEOFIZIKA YO’NALISHI TALABASI NURMUHAMMEDOV NASIMBEKNING GEODEZIYA FANIDAN TAYORLAGAN YAKUNIY NAZORAT ISHI.
24-BILET
SAVOLLAR
1.EGALLAGAN MAYDONIGA KO’RA XARITALARDA MASSHTAB
TURLARINI ANIQLANG.
2.Geodezik asbob Teodolit yordamida bajariladigan geodezik ishlar.
3.Davlat geodezik va balandlik asos tarmoqlari.
4. 350*35’ geografik azimut bo’lsa ushbu chiziqning rumbini toping.
JAVOBLAR
1. Жойда ўлчанган чизиқлар горизонтал қуйилиши узунлигини план, карта ва профилга кичрайтириб тушириш даражасига масштаб дейилади.
Пландаги чизиқ узунлиги s ни унинг жойда ўлчаб топилган горизонтал қуйилиши қиймати sж га нисбати план масштаби дейилади.
(3.1)
Кичрайтириш даражасини сонли ёки график ифодалаш мумкин, шунга кўра, сонли ва график масштаблар бўлади. График масштаблар чизиқли ва кўндаланг бўлади.
Сурати бир бўлиб, махражи кичрайтириш даражасини кўрсатувчи оддий каср сонли масштаб бўлади. Масалан, 1:500, 1:1 000, 1:2 000, 1:5 000, 1:10 000, 1:25 000, 1:50 000, 1:100 000 ва ҳоказо ёки
ва ҳоказо.
План билан карта масштабининг фарқи шундаки, план масштаби ўзгармас бўлиб, ҳамма жойида бир хил бўлади, картанинг масштаби эса картани бир жойидан иккинчи жойига ўтишда ёки бир йўналишда бир хил бўлса, иккинчи йўналишда бошқача бўлади.
Жой ва пландаги чизиқлар ўртасида қуйидагича муносабат бор:
sж = s · M,
бу ерда sж — жойдаги чизиқ узунлиги, s — шу чизиқнинг пландаги узунлиги, M — сонли масштабнинг махражи.
Масштаблар йирик ва майда масштабларга ажралади. Сонли масштаб махражи қанча кичик бўлса, у йирик ва аксинча, махражи қанча катта бўлса, у майда масштаб бўлади.
Одатда, планлар йирик масштабда, карталар майда масштабда тузилади.
Лекин йирик ва майда масштабларнинг тушунилиши нисбатан бўлади. Чунки 1:5 000 масштабли қишлоқ хўжалик планлари йирик масштабли ҳисобланса, шаҳар планлари учун у майда масштабли ҳисобланади.
1:200 000 масштабли географик карта йирик масштабли карта бўлиб ҳисобланса, ердан фойдаланувчи хўжаликлар учун майда масштабли карта ҳисобланади.
Сонли масштаб 1:10 000 бўлса „1 сантиметрда 100 м“ деб ёзилади, яъни пландаги 1 сантиметр узунлик жойдаги 10000 см ёки 100 м узунликка мос келаркан.
Сонли масштабни билиб жойдаги чизиқни планга (картага) ёки аксинча, пландаги чизиқни жойга осонгина кўчириш мумкин.
Агар жойдаги чизиқнинг горизонтал қуйилиши 146,8 м, масштаб 1:5 000, яъни 1 см да 50 метр бўлса, чизиқнинг пландаги узунлиги 146,8:50 = 2,94 см ни ташкил қилади.
Агар чизиқ узунлиги картада 2,38 см, масштаб 1:25 000, яъни бир см да 250 м бўлса, чизиқнинг жойдаги горизонтал қуйилиши 2,38 ў 250 = 595 м га тенг бўлади.
Юқоридаги ҳисоблаш ишларини камайтириш мақсадида чизиқли масштабдан фойдаланилади.
Чизиқли масштабни чизиш учун масштаб асоси танланади. Масштаб асосини 1 дан 2,5 см гача олиш мумкин, чунки жойдаги масофа бутун сонга, масалан, 10, 20, 50 м ёки 100, 200, 500 м га тўғри келади.
Сонли масштаб 1:1 000 бўлса, унинг чизиқли масштаби қуйидаги тартибда тузилади. Тўғри чизиқ олиниб, у 1 см лик кесимларга бўлинади. Чапдан биринчи бўлак асос деб олиниб, 10 қисмга бўлинади. Бўлинган асоснинг ўнг томонига 0, чап томонига 10 м ва 0 дан ўнг томондаги бўлакларга 10, 20, 30 ва ҳоказоларни чизмада кўрсатилгандек ёзилади (3.3- шакл).
Пландан кесма узунлигини ўлчашда циркулнинг бир учи ўнг томонда чизилган асос чизиғига қўйилади, иккинчи учи эса миллиметрларга бўлинган асоснинг ичида бўлади.
Шаклдаги АВ = s кесмасининг жойдаги узунлиги 1:1 000 масштабда 43 метр бўлади.
Чизиқли масштаб асосидаги бир бўлакни кўз билан мўлжаллаб олинадиган масофа аниқлигини ошириш мақсадида кўндаланг масштабдан фойдаланилади.
Кўндаланг масштабни чизиш учун қоғозда АQ тўғри чизиқ чизилиб (3.4-шакл), унда 2 см дан бўлган АВ = ВС = СD . . . кесимлар белгиланади. Чап томондаги АВ асос 10 та кичик бўлакларга оддий чизиқли масштабдаги каби бўлинади. А, В, С,
D, Е, F, Q нуқталаридан асосий чизиққа нисбатан юқорига узунлиги 2,5 см га тенг тик чизиқлар ўтказилиб, a, в, c, d, e, f, q нуқталар топилади.
Чизманинг юқори қисмидаги ав кесим тенг 10 бўлакка бўлинади. Шундан кейин, k нуқтани пастдаги B нуқта билан қия чизиқ (трансверсал) билан туташтирилади. Юқори ва пастки асосларда белгиланган қолган нуқталар ҳам қия чизиқлар (трансверсаллар) билан бирлаштирилади.
Асоснинг Aa томони ҳам 10 та тенг бўлакларга бўлиниб, топилган нуқталардан AQ чизиққа параллел чизиқлар ўтказилади.
Шунда ҳосил бўлган к1в1 кесим кўндаланг масштабнинг энг кичик бўлаги дейилади.
Унинг қиймати Вкв ва Вк1в1 учбурчакларининг ўхшашлигидан топилади.
бу ердан кв ва Вк1 қийматларини ўрнига қўйсак,
(3.2)
АВ асосни п та бўлакка (п = 10 бўлак), Аа = Вк кесма m та бўлакка (m = 10 бўлак) бўлинганини ҳисобга олиб топамиз: к1в1 = .
Бу кўндаланг масштаб энг кичик бўлагининг қиймати бўлиб, унинг ярмини (0,1 мм) кўз билан чамалаб аниқлаш мумкин ва у масштабни қабул қилинган аниқлигига тенгдир.
Агар n = m = 10 бўлак ва а = 2 см бўлса, бундай кўндаланг масштаб нормал юзлик кўндаланг масштаб дейилади.
Шаклдаги кўндаланг масштаб чизғичида 472 м қиймати 1:10 000
масштабда юлдузчалар билан кўрсатилган.
2.
Тўртинчи бўлим. ГЕОДЕЗИК
Do'stlaringiz bilan baham: |