О’збекистон республикаси олий ва о’рта махсус та’лим вазирлиги тосҳкент кимйо технологийа институти «Саноат екологияси»


ИНДУСТРИАЛ ИСҲЛАБ CҲИҚАРИСҲ СХЕМАСИ



Download 6,44 Mb.
bet8/67
Sana23.02.2022
Hajmi6,44 Mb.
#182448
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   67
Bog'liq
ЭКОЛОГИЯ маър. матн кирил., 2011

ИНДУСТРИАЛ ИСҲЛАБ CҲИҚАРИСҲ СХЕМАСИ

Tаbiy rеsurslаr: minеrаl хоm аshyo, suv, хаvо, еnеrgiya




А guruх
ind. ish. chik.

V guruх
ind. ish. chik.


Tаyyor mахsulоt

Fоydаlаnish

Tаyyor mахsulоt



Chiqindilаr


Юқоридаги схемадан ко’риниб турибдики, бундай ишлаб чиқариш геохимиявий жихатдан очик системани ташкил қилади я’ни унда бир томондан табиий компонентларнинг (руда, ко’мир, нефт, о’рмон, сув, ҳаво) узлуксиз юналишда исте’мол қилиниши, иккинчи томондан еса, икки юналишли: тайер махсулот + чиқинди (шлаклар, чанг, газлар; оқова сув ва х.к.)ларни ҳосил булиши кузатилади. ккинчи ё’налиш биринчидан ко’п марта устундир. Ниҳоят ҳосил қилинаётган махсулот ҳам ма’лум вақт фойдаланилгандан со’нг чиқиндига айланади.


Бундай очик ҳолда ва бир томонлама табиий ресурслардан фойдаланиш табиий ресурсладан тежамиз фойдаланишга олиб келади. Шунинг учун вақти келиб - табиий ресурсларни қаердан олиш керак? деган савол туг’илади. Иккинчи томондан бекиес миқдорда чиқиндилари ҳосил булиниши давом етиши ва улар билан атроф муҳитни ифлосланавериши - чиқиндиларни қаерга ташлаш керак? - деган саволни тугилишига олиб келади.
Моддаларнинг табиий айланма харакати схемаси билан индустриал ишлаб чиқариш схемасини солиштириш натижасида шундай хулосага келиш мумкинки, юқоридаги икки савол (муаммо) асосан тирик ва о’лик табиат о’ртасидаги узвий бог’лиқлиги табиий ёпиқ циклни хисобга олмаган ҳолда инсонларнинг ишлаб чиқариш фаолиятларини амалга оширишлари натижасида вужудга келаяпти. Инсон табиатдан олаётган ресурсларнинг жуда оз миқдорини фойдаланади. Қолган ко’п миқдори турли чиқинди шаклида, табиий хоссалари узгарган ҳолда қайтадан фойдаланиб бо’лмайдиган ко’ринишда табиатга ташлаб юборилади. Уларни албатта табиат қайта ишлата олмайди. Табиий жараёнларни инсонларнинг ишлаб чиқариш жараёнидан принципиал фарқи айнан ана шундан иборатдир. Агар инсонлар хеч булмаса қисман бо’лса ҳам ана шу та’биий қайта ишлаш технологиясини амалга ошира олганларида еди, ҳозир озиқ-овқат танкислиги, табиий ресурсларни тугалланиши, атроф муҳитни ифлосланиши муаммолари пайдо бо’лмаган бо’лар еди. Демак о’з-о’зидан келиб чиқадики, “ресурслар – ишлаб чиқариш – фойдаланиш” системасига мувофиқ суний ёпиқ циклларни ҳосил қилиш ҳозирги кунда жуда зарурдир. Ёпиқ системага о’тиш ишлаб чиқариш жараёнлари натижасида ҳосил булаетган барча чиқиндиларни жараённинг енг бошланг’ич босқичида қайтадан хом ашё шаклида фойдаланишга асосланган булади. Инсонлар иштирокисиз табиатда руй бераетган жараёнларгина то’лиқ чиқиндисиз жараёнга мисол була олади, я’ни ҳосил булаётган чиқиндилар деярли то’лиқ ё’қотилади. Чиқиндисиз технологик жараёнларни инсон фаолиятида яратиш учун оқова сувлар чиқинди газ-чанг таркибидаги заҳарли моддаларни комплекс равишда ҳом ашёдан фойдаланишдан бошлаб тайер махсулотни ишлатишгача бо’лган барча технологик босқичларда мумкин қадар енг минимал миқдоргача камайиб боришига еришиш зарурдир.

Download 6,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish