38
имкониятларга эга эмаслигини кўрсатди. Бироқ бундай масалаларни BI-тизимлар
орқали ҳал этиш мумкин [5,6].
BI-тизимларни ишлаб чиқишда амалга оширилган ишлар таҳлили [3] ишда
келтирилган бўлиб, унда ўтган давр учун мазкур йўналишнинг асосий устувор
йўналиши ва натижалари баён этилган. Бундан ташқари таҳлилдан олинган
асосий натижа сифатида тезкор таҳлил қилиш механизмни такомиллаштириш ва
катта массивли маълумотларни таҳлил қилиш учун янги истиқболи ёндошувларни
ишлаб чиқиш зарурлиги кўрсатиб ўтилган. OLTP ва OLAP-тизимларини амалга
ошириш босқичларида таҳлил қилиш механизмининг хосса ва хусусиятларини
солиштирма таҳлиллари [4,5] ишда келтирилган.
Катта массивли маълумотларга ишлов бериш жараёнини бизнес
субъектлари тури бўйича амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги [6] ишда айтиб
ўтилган.
Бойка Семенова тезкор таҳлил усуллари асосида интерактив билимларни
ҳосил қилиш механизми орқали транзакция тизимлари ва веб 2.0 учун қоидаларни
шакллантириш бўйича тадқиқотлар олиб борган ва у турли кесимдаги таҳлилий
маълумотларни график ифодаланиши катта қулайликлар яратишини асослаб
берган.
Олий таълим муассасаси фаолиятида BI-тизимларидан фойдаланиш
масаласи [8] ишда қараб ўтилган бўлиб, унда баҳолаш, мониторинг ва бошқарув
масалалари кенг ёритиб берилган. Бунда ҳаттоки, BI-воситалари ёрдамида
электрон таълим (e-laerning) платформасини ташкил этиш ва кенг жорий этиш
мауммоларини ҳал этиш тажрибавий тадқиқот натижалари сифатида келтирилган
ва BI-тизим олий таълим муассасаси кўрсаткичларидан ташкил топган dashboard
(кўрсаткичлар акс эттирилган ягона ишчи соҳа) ўқув жараёни бошқарув
қарорларини қабул қилишга кўмаклашувчи тизим элементлари сифатида
шакллантирилган.
Маълумотларни таҳлил қилишнинг PLS/SEM моделига асосланган бизнес
таҳлил тизимини қуришга бағишланган [9] ишда эса чуқур амалга оширилган
тизимли таҳлил натижалари келтирилган бўлиб, бу таҳлил асосида тизимнинг
концептуал модели ишлаб чиқилган ҳамда ушбу моделга асосланган таҳлил
модули шакллантирилиб, улар асосида ўтказилган ҳисоблаш тажрибалари
натижалари келтирилган. Ҳозирги кунда бу каби тизимлар турли соҳаларда кенг
жорий этилмоқда. Мазкур тизимларнинг яна бир кенг тадбиқ этилаётган
соҳаларидан бири бу соғлиқни сақлаш тизимидир [10]. Соғлиқни сақлаш соҳаси
ҳам турли типдаги маълумотларни ўзида акс эттирувчи соҳа ҳисобланади. Битта
касалликни тавсифловчи белгилар тўпламининг ўзи катта массивдан ташкил
топган бўлади. Мазкур ишда катта массивли маълумотларни таҳлил қилиш
модели таклиф этилган бўлиб, унда соғлиқни сақлаш тизимининг бизнес
жараёнини кўриб чиқилган. Тажрибалар натижалари сифатида ишлаб чиқилган
моделнинг натижавийлик схемаси шакллантирилган ва олинган натижалар
соғлиқни сақлаш муассасалари кесимида олинган амалий кўсаткичлар билан
асосланган.
Do'stlaringiz bilan baham: