. Ишни бажариш тартиби
NetNumen U31 интеграллашган тармоқни бошқариш тизимини ишга туширганимизда фойдаланувчини аутентификация қилиш ойнаси очилади (7.3-расм).
Аутентификация жараёни ойнаси
Аутентификациядан муваффақиятли ўтганимиздан сўнг, тармоқдаги барча қурилмаларни кўрсатувчи ойна пайдо бўлади (5.4-расм).
Тармоқдаги мавжуд қурилмалар ойнаси
MSG-9000 медиашлюз қурилмаси платаларини кўриш учун (5.4-расмда ҳосил бўлган ойнадан) MSG-9000 (ZXMSG9000) га сичқонча кўрсатгичини олиб бориб, сичқончанинг ўнг тугмасини босамиз ва натижадан “Open Rack Diagram” ни танлаймиз сўнг қуйидаги ойна ҳосил бўлади (5.5-расм):
MSG9000 платалар ойнаси
8, 9- лабораторя ишлари
xDSL технологияси асосида IAD қурилмасининг тармоқдаги ўзаро ҳаракатини ўрганиш
ADSL ПРОФИЛИНИ TELNET ВА NETNUMEN ЁРДАМИДА ЯРАТИШ
Variant 3
3.xDSL технологияларининг вазифаси нимадан иборат?
хDSL — самарали линиявий кодларни, микроэлектрониканинг замонавий ютуқлари асосида линиявий бузилишларни адаптив коррекциялаш ва сигналларни рақамли қайта ишлаш усулларини қўллаш йўли орқали маҳаллий телефон тармоқларининг абонент линияларини ўтказувчанлик қобилиятини етарли ошириш имконини берувчи технологиялар оиласидир.
xDSL аббревиатурасида «х» символи, аниқ технологиянинг номини билдирувчи биринчи символ (белги)ни белгилаш учун қўлланилади, DSL эса (инглиз тилидаDigital Subscriber Line) рақамли абонент линияси деган маънони англатади.
хDSL технологияси, энг яхши аналог ва рақамли модемлар уланиши мумкин бўлган тезликлардан ҳам юқорироқ тезликда маълумотларни узатиш имконини беради.
Бу технологиялар, абонентлар ва провайдерлар учун бир қанча афзалликларни яратган ҳолда овозни, юқори тезликлимаълумотларни ва видеосигналларни узатишни қўллаб-қувватлайди. хDSLнинг бир қанча технологиялари мужассамлашган ҳолда,юқори тезликли маълумотларни ва овозни бир мис жуфтлик бўйича узатиш имконини беради. хDSL технологиясининг мавжуд турлари асосан, қўлланиладиган модуляциянинг шакли ва маълумотларни узатиш тезлиги бўйича фақланади.
xDSL хизматлари муайян мақсадларни ҳал қилиш учун ишлаб чиқилган яъни: улар мавжуд телефон линияларида ишлаши, абонентнинг ҳар хил аппаратураларини ишига халақит бермаслиги (масалан телефон аппарати, факс ва ҳ.к), узатиш тезлиги назарий 56Кбит/с чегарадан юқори бўлиши керак ва ниҳоят, улар доимий уланишни таъминлаши керак.
xDSL нинг асосий турларига ADSL, HDSL, IDSL, MSDSL, PDSL, RADSL, SDSL, SHDSL, UADSL, VDSLлар киради. Бу технологияларнинг барчаси абонентнинг телефон линияси орқали юқори тезликли рақамли уланишни таъминлайди. xDSL технологиялари маълум бир мақсадларга эришиш учун ва телекоммуникация бозорининг маълум бир заруратини қондириш учун яратилган. xDSLнинг айрим технологиялари оригинал ишланмалардан ҳисобланади, бошқалари эса оддий назарий модел деб фараз қилинади, айни шу пайтда учинчиси кенг қўлланилаётган стандартлардир. Мазкур технологиянинг асосий фарқлари, маълумотларни кодлаш учун қўлланиладиган модуляциялаш усуллари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |