www.ziyouz.com кутубхонаси
103
300, 500, 800 ва 1500 м, қиялиги 25°—
40° бўлган трассалар бор. Чатқол тоғ
тизмасида қорнинг сирпанчиқлик дара-
жаси яхши бўлгани учун 2000 й.да «Ч.о.»
яқинида Белдорсой ҳавзасида «Белдор-
сой» тоғ чанғи спорти маркази қурилди.
Унинг чанғи учиш трассаси жаҳон стан-
дартларига мое бўлгани учун халқаро
чанғи спорти федерацияси (FIS) томони-
дан рўйхатга олинган. «Ч.о.» атрофидаги
ажойиб қишки тоғ манзараси бу маскан-
га келувчиларга завқ бағишлайди. Ҳоз.
вақтда «Ч.о.»да 220 ўринли меҳмонхона,
коттежлар, 100 кишига мўлжалланган
ресторан, уз. 700 ва 2500 м бўлган 2 та
канат (осма) йўл бор (2004).
«ЧИМЁН» САНАТОРИЙСИ - баль-
неологик курорт. Фарғона ш.дан 32 км
масофада, Катран тизмаси ён бағрида,
денгиз сатҳидан 450 м баландликда,
Олтинсой дарёси водийсида жойлаш-
ган. 1979 й. 17 апрелда ташкил этилган.
Майд. 28 га. Санаторийда овқат хазм
қилиш, қон айланиш, нерв, таянчҳаракат
системаси, гинекологик ва урологик
касалликлар билан оғриган беморлар
даволанади. Санаторий 1000 ўринга
мўлжалланган, бирикки кишили пала-
талари бўлган ётоқ корпусларига эга; у
яхши кўкаламзорлаштирилган, гулзор ва
манзарали дарахтлари бор. Иқлими кон-
тинентал; ёзи иссиқ, қуруқ, қиши юмшоқ,
янв.нинг ўртача траси —1,5°, июлники
26°, ҳавонинг нисбий намлиги 48%.
Даволаш омили — водородсульфид-
ли мацеста типидаги минерал сувлар
ва Балиқли кўлининг балчиғи. Бундан
ташқари, ичиш учун сульфатгидрокарбо-
натнатрийли кучсиз (1 г/л гача) минерал
сув ишлатилади.
Минерал сувдан, асосан, ванналар
учун, меъдани ювиш, ичакларни чайиш,
тюбаж, душ, сув ости массажи қилишида
фойдаланилади. Бундан ташқари, физио-
терапия, даво физкультураси, шифобахш
балчикли аппликация билан даволаш
усуллари ҳам қўлланилади. Сульфидли
сувлар одам организмига тери шиллиқ
қаватлари ва нафас йўллари орқали
тушганда шифобахш таъсир қилади, эр-
кин водородсульфиди борлиги туфайли
одамни соғломлаштиради. Улар энергия
алмашинувига таъсир қилиб, томирлар
ўтказувчанлигини оширади, регенера-
тив жараёнларни фаоллаштиради, юрак
фаолиятини
кучайтиради,
артериал
босимни пасайтиради, оғриққа ҳамда
яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади
ва ҳ.к. Санаторий замонавий тиббий ас-
бобускуналар билан жиҳозланган; унда
ётоқ корпусларидан ташқари маданият
саройи, кутубхона, спорт майдончала-
ри, маданиймаърифий бинолар мавжуд
(2004). Болалар ва отаоналари учун йил
бўйи ишлайдиган бўлим ҳам бор (200
ўринли).
Do'stlaringiz bilan baham: