O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧИЛУСТУН — Ўзбекистоннинг Ан-
дижон вилояти ва Қирғизистоннинг Ўш 
вилояти чегарасидаги паст тоғлар, Поми-
рОлай тизмаларининг тармоғи.
Хўжаобод тумани ҳудудида. Шим.
ғарбдан жан.шарқ ва шарққа 12 км га 
чўзилган. Бал. 1200—1400 м гача. Шим. 
ён бағри қиялиги камроқ, асосан, адир-
лардан иборат. 
ЧИЛУЧОР ЧАШМА — мезолит 
даврига оид макон (мил. ав. 8—7минг 
йилликлар). 40 дан ортиқ булоқларнинг 
қўшилиш жойидан топилгани учун шу 
ном билан аталган. Тожикистоннинг Хат-
лон вилояти, Шаҳритуз тумани ғарбида 
жойлашган. 1953 й.да А.П. Окладников 
ўрганган. Топилган тош қуроллар, асо-
сан, чақмоқтошдан ясалган, улар учи 
ўткир тош парракчалар, тўғри тўртбурчак 
шаклидаги майда тош қуроллар, призма 
шаклидаги нуклеуслар, қирғичлар ва б. 
ҳар хил тош парчаларидан иборат. Ч.ч. 
маконидан топилган қуроллар Капса ма-
даниятига хос қуроллар хилига киради. 
ЧИЛҲУЖРА (форс. — қирқ ва 
ҳужра) — илк ўрта аср (4-а. охири — 
8-а. боши) қўрғони. Тожикистоннинг 
Шаҳристон туманининг жан. жойлашган. 
1961—66 й.ларда қазиш ишлари олиб 
борилган. Қўрғон тўртбурчак шаклда, 
атрофи қалин девор билан ўралган, бур-
чакларида миноралари бўлган4. Қўрғон 
пахсадан тикланган. Ч. меъморлигида 
гумбаз ва равоқлардан фойдаланилган. 
Ч.дан деворий расмлар, ёғоч ҳайкаллар, 
Тожикистон ҳудудидаги энг қад. мусиқа 
асбоблари, заргарлик буюмлар топилган. 
Суғд ёзуви битилган 3 та тахтача Ч.дан 
топилган ноёб ёдгорлик бўлиб, у Устру-
шонапа яшаган аҳолининг тили ва ёзуви 


www.ziyouz.com кутубхонаси
99
тўғрисида қимматли маълумотлар бера-
ди.
ЧИМ — тупроқнинг кўп йиллик 
ўт (ажриқ, итқўноқ ва б.) илдизлари, 
поялари ва илдизпояси ўрами билан 
қопланган устки қавати. Таркибида ор-
ганик модда кўп. Қўриқ ва ўтлоқ ер-
ларда пайдо бўлади, нам тўплаш ва 
шимиш учун хизмат қилади. Ч.дан 
махсус усулда кўчирилган бўлаклар 
кўкаламзорлаштириш ва суғоришда эгат-
ларга сув тарашда сув тупроқни ювиб 
кетмаслиги учун даҳана ёнларига босиш-
да ишлатилади. Ерни ҳайдашда ва мол 
боқилганда Ч. бузилса, тупроқ эрозияси 
рўй беради. Ч.ли тупроқлар чимқирқар 
плуг билан ҳайдалади, дискланади. 
ЧИМ ДЕВОР - Шаҳрисабз, Китоб 
ва улар атрофидаги қалъаларни ўраган 
қад. мудофаадеворининг қолдиғи (мил. 
6-а.). Чимдан барпо қилингани учун 
шу ном билан аталган. Ч.д. харобалари 
1870, 1959 й.ларда текширилган. 19-а. 
ўрталаригача бир неча марта таъмирлан-
ган. Ч.д. бўйлаб бир қанча истеҳком, ра-
бот, бурж ва дарвозалар қурилган. Девор-
нинг ташқи томонида хандақ қазилган. 
Ч.д. қолдиклари сунъий марза ҳолида са-
кланган, эни 10—12 м, бал. 3 м гача, уз. 
90 км дан зиёд.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish