www.ziyouz.com кутубхонаси
70
кийимлари, анъанавий ҳунармандчилиги
сақланган. (қ. Чехия).
ЧЕХОВ Антон Павлович [1860.17
(29).1, Таганрог 1904.2 (15). 7, Баден-
вейлер, Германия; Москвада дафн этил-
ган] — рус ёзувчиси. Москва унтининг
тиббиёт фтини тугатган (1884), шифокор
бўлиб ишлаган. 1892—98 й.ларда Мо-
сква яқинидаги Мелихово қишлоғи (ҳоз.
Чехов ш.)да яшаб, маҳаллий деҳқонларга
тиббий ёрдам кўрсатган, уларнинг бола-
лари учун мактаблар очган. Сил касали
билан оғриб, 1898 й. Ялтага кўчган. Са-
ломатлиги ёмонлашгач, 1904 й. июнида
Баденвейлер (Германия)га
борган ва у
ерда вафот этган.
Ч. 80-й.ларнинг 2-ярмида театр учун
«Иванов» (1887—89), «Алвасти» (1889,
кейинчалик «Ваня амаки» номи би-
лан қайта ишланган) пьесалари, «Тўй»
(1889) бир пардали пьесаси, шунингдек,
«Тамакининг зарари ҳақида» (1886),
«Айиқ» (1888), «Юбилей» (1891—92)
сингари водевиллар ёзган. 90-й.ларда
Сахалинга саёҳатга бориб, каторга ва
сургун қилинган кишиларнинг фожиали
турмуши билан танишган. Ушбу саёҳат
хотиралари «6палата» (1892) қиссаси ва
«Сахалин ороли» (1893—94) китобида ўз
аксини топган.
90-й.лар охирига бориб, Ч.нинг драма-
турглик маҳорати юксак чўққига эришди.
«Чайка», «Ваня амаки» (1896), «Уч опа-
сингил» (1900—01), «Олчазор» (1903—
04) пьесаларининг 1898 й.
Москва Ба-
диий театрида саҳналаштирилиши Ч.
ижодида янги давр бошланганидан дарак
берди.
Ч. ижоди 3 даврдан иборат: 1) 80-й.
ларнинг ўрталарига қадар бўлган давр;
2) 80-й.ларнинг ўрталаридан 90-й.лар-
нинг бошларига қадар бўлган давр; 3)
90-й.ларнинг бошларидан ёзувчи вафо-
тига қадар бўлган давр. Ч. ижодининг
дастлабки даврида турли ноширлар-
нинг диди ва буюртмаси билан асосан
ҳазилмутойибадан иборат асарлар ёзган
бўлсада, шу даврдаёқ ёзувчи ижоди-
нинг асосий мавзулари (инсон ва амал,
гўзаллик ва разолат, ҳаётнинг серҳашам
ва ғариб томонлари ва б.) юзага чиқа
бошлади. Ч. шу даврда ёзган «Семиз ва
ориқ», «Чиновникнинг ўлими» (1893),
«Буқаламун», «Ниқоб» (1884), «Унтер
Пришибеев» (1885) сингари ҳикояларида
мавзуни кулги ёрдамида ёритиш, ҳажвий
образ яратиш, воқеа ва ҳодисаларни
лўнда тасвирлаш
санъатини мукаммал
эгаллаганини намойиш килади.
Ч. ижодининг 2-даврида ёзувчининг
марказий мавзуси аниқ қирралар касб
этади. Қаҳрамоннинг руҳий олами ва
ҳатто воқеаҳодисаларнинг ривожи эмас,
балки ижтимоий муносабатлар ва маи-
ший тўқнашувларнинг қаҳрамон харак-
терига таъсири масаласи Ч.нинг диққат
марказида бўлади. Бу масала,
биринчи
навбатда, Ч.нинг «Ғилоф бандаси» (1898)
ҳикоясида ўзининг ёрқин тажассумини
топади. Бу асарда ғилоф ёлғон ва зулм-
га, кимнингдир айшишрат қилиб, ким-
нингдир азобуқубат чекиб яшашига асос-
ланган ҳаётнинг тимсолига айланади.
Ч. ижодининг шу боскичида кўзга таш-
ланган тамойиллар 3даврда янги бади-
ий куч билан ифодаланади. Ч.нинг «Бо-
лохонали уй», «Менинг ҳаётим» (1896)
қиссалари, «Ионич» (1898), «Лайча ета-
клаган хоним» (1899) ва б. ҳикояларида
шу даврдаги рус жамиятининг анатоми-
яси шафкатсизлик билан очиб ташланди.
Бу асарларда инсоннинг локайдлиги мав-
зуси факат маънавийпсихологик режада
эмас, балки ижтимоий йўналишда ҳам
бадиий тадқиқ этилди. Ч. турли табақа ва
ижтимоий қатламларга назар ташлаб, ўз
қаҳрамонининг руҳий уйғониш, муҳитга
қаршилик кўрсатиш, ҳаётини қайта
қуриш қобилиятини мугтасил равигцда
текшириб туради.
Ч.нинг драматургия соҳасидаги ижо-
ди рус театри тараққиётига
катта таъ-
сир кўрсатди. Ёзувчининг насрий асар-
ларида ўз ифодасини топган кишилар
ўртасидаги руҳий алоқаларнинг йўкдиги
мавзуси унинг саҳна асарларида ҳам тур-
ли шаклда талкин этилган.
www.ziyouz.com кутубхонаси
71
Ч. насрий ва драматургик ижоди би-
лан жаҳон адабиёти тараққиётига сези-
ларли таъсир кўрсатди. Ўзбек адабиёти-
да реалистик хикоя жанрининг майдонга
келиши ва Абдулла Қодирий, Чўлпон,
Абдулла Қаҳҳор ҳикоянавислик ижоди-
нинг шаклланишида Ч. анъаналари ҳам
муайян омил бўлиб хизмат қилган.
Ч.нинг энг яхши насрий асарлари ва
пьесалари ўзбек
тилига таржима этил-
ган. Унинг барча машҳур пьесалари ре-
спубликадаги ўзбек ва рус театрларида
саҳналаштирилган.
Ас: Танланган асарлар, 3ж.ли, Т.,
1957— 58; Полное собрание сочинений,
т. 1—30, М, 197383.
Ад.: Бердников Г. П., Чехов, М., 1978;
Полоцкая Э. А., А.П.Чехов и движение
художественной мысли, М., 1979; Бялый
Г.А., Чехов и русский реализм, М., 1981.
Наим Каримов.
Do'stlaringiz bilan baham: