ЧЕРНОГОРЛАР — халқ, Черногори-
янинг асосий аҳолиси (460 минг киши),
Сербияда 140 минг киши (1990-й.лар
ўрталари). Шунингдек, АҚШ ва Алба-
нияда ҳам яшайдилар. Умумий сони 620
минг киши. Сербхорват тилининг штокав
лаҳжасида сўзлашади. Диндорлари —
асосан, православлар.
ЧЕРНЯЕВ Михаил Григорьевич
[1828.21.10(3.11) 1898.4(16).8, Тубишки
қишлоғи, ҳоз. Белоруссиянинг Могилёв
вилояти] — рус мустамлакаси ҳарбий
арбоби, генераллейтенант (1882). Дво-
рян оиласида туғилган. Ҳарбий акаде-
мияни тугатган (1853), Крим ва Кав-
каз урушларида қатнашган. 1864—65
й.ларда алоҳида Ғарбий Сибирь отряди-
га қўмондонлик қилиб Қўқон хонлиги-
га қарашли Авлиёота, Чимкент ва Тош-
кентнтл босиб олган (қ. Алимқул, Дархон
жанги) ва Россия империяси таркибида
янги ташкил этилган Туркистон обла-
сти ҳарбий губернатори этиб тайинлан-
ган. Тошкент Россиянинг кейинроқ Ўрта
Осиё хонликларини босиб олиши учун
таянч пунктига айлантирилган. Манса-
бини суиистеъмол қилгани учун 1866 й.
истеъфога чиқарилган. 1873 й.дан (1878
й.гача) ҳарбий публицист Р.А. Фадеев
билан ҳамкорликда Петербургда «Рус ду-
нёси» («Русский мир») консервативмил-
латчилик руҳидаги газ. нашр қилдирган.
ГерцеговинаБосния қўзғолони (1875—
78) бошланганда рус ҳукуматининг ис-
тагига қарши, яширин равишда Белград-
га кетган (1876) ва серблар армиясига
қўмондон этиб тайинланган. Бу армия
Сербия ва Черногориянинг Туркия би-
лан бўлган урушида мағлубиятга учраган
(1876). 1877—78 й.лардаги Россия—Тур-
кия уруши бошланганда Ч. ҳарбий хиз-
матга жалб килинган, бирок, ҳаракатдаги
армияда биронбир мансабга тайин этил-
маган. 1882—84 й.ларда Туркистон гене-
ралгубернатори. 1886 й.дан истеъфода.
Ч. Тошкентни босиб олишда хам, губер-
наторлик фаолияти даврида ҳам Россия
ҳукуматининг мустамлакачилик сиёса-
тини изчил амалга оширишга ҳаракат
қилган.
ЧЕРСКИЙ ТИЗМАСИ (Черский
тоғ занжири) — РФнинг шим.шарқидаги
тоғлар (Саха Республикаси ва Магадан
вилояти). Шим.ғарбдан шарқжан.шарққа
1600 км чўзилган. Ч.т.нинг ғарбий
қисмида Хадаранья тизмаси (энг баланд
жойи 2185 м), ТасХаяхтах (2356 м), Че-
малгинский (2547 м), Курунда (1919 м),
Догдо (2272 м), Чибагалахский (2449 м),
Боронг (2681 м), Силяпский (2703 м) тиз-
малари жойлашган; Индигирка дарёси
ҳавзаси ва Колиманинг бош томонида
УлаханЧистай тизмаси (энг баланд жойи
Ғалаба тоғи — 3147 м) ва Черге тизмаси
(2332 м) бор.
Ч.т. мезозой бурмаланишида ҳосил
бўлган ва палеозойнинг кучли дисло-
кацияга учраган ва метаморфозлашган
карбонат жинсларидан, чеккалари эса
денгиз ва қуруқлик ётқизиқларидан ту-
зилган, кўпгина жойларда бу жинсларни
қалин гранит интрузиялари ва б. магма-
тик нордон жинслар ёриб чиққан. Ч.т.
ўртача баландликдаги тоғлардир. Уму-
мий майд. 157 км2га якин бўлган 350 дан
зиёд музлик бор.
Иқлими қаттиқ совуқ, кескин конти-
нентал. Янв.нинг ўртача траси — 34°дан
— 40°гача (пастликларда — 55°, —60°).
Ёзи қисқа ва салқин. Июлнинг ўртача
траси 3°дан (баланд тоғларда) 12°—13°
гача. Йиллик ёғин 300 дан 600—700 мм
гача. Тўнгиб ётган ерлар бор. Даре во-
дийсида терак, шим. ён бағрида тилоғоч
ўсади. Ҳудудининг кўп қисми баланд
тоғ минтақаси ўсимликлари билан
қопланган; чўққилари совуқ тошлоқ тоғ
чўлидан иборат. Фойдали қазилмалардан
олтин, қалай, тошкўмир конлари бор.
www.ziyouz.com кутубхонаси
Do'stlaringiz bilan baham: |