ЧЕРНОВЦИ (1944 й.гача Черно-
вици) — Украинанинг Черновци вило-
ятидаги шаҳар, вилоят маркази. Карпат
тоғлари этагида, Прут дарёси соҳилида.
Т.й. ва автомобиль йўллари чорраҳаси.
Аҳолиси 240,6 минг киши (2001).
Ч. Киев Руси таркибига кирган қад.
шаҳарлардан. Шаҳар 1408 й.дан маълум.
У тезтез қўддан қўлга ўтиб турган. Ав-
вал АвстрияВенгрия, кейин Руминияга
қарам бўлган. 1940 й.да Шим. Буковина
таркибида УССРга қўшилган.
Ғарбий Украинанинг йирик са-
ноат
маркази.
Саноатининг
асо-
сий тармоқлари: енгил (тикувчилик,
қўлқоптрикотаж, пойабзал, пайпоқ, ип-
газлама корхоналари), озиқ-овқат (гўшт,
ёғмой ктлари, шакарқанд, сабзавот
қуритиш ва консерва здлари), машина-
созлик ва металлсозлик (машинасозлик,
нефть саноати аппаратуралари, енгил
саноат учун ускуналар, ҳисоблаш техни-
ка воситалари, электр приборлар и.ч.),
ёғочсозлик (мебелсозлик ва тахта тилиш)
корхоналари, иссиқлик электр маркази
фаолият кўрсатади. 2 олий ўқув юрти
(шу жумладан, университет), 2 театр,
филармония, халқ меъморлиги ва тур-
муши, ўлкашунослик, О.Ю.Кобилянская
ва А.Федьковичларнинг адабиймемо-
риал музейлари бор. Меъморий ёдгор-
ликлардан Николай (17-а.), Пятницкая,
Клокучкадаги Троица, Каличанкадаги
Успение ёғоч черковлари (барчаси 18-а.)
сақланган.
ЧЕРНОВЦИ ВИЛОЯТИ - Украина
таркибидаги вилоят. 1940 й. 7 август-
да ташкил этилган. Майд. 8,1 минг км2.
Аҳолиси 913 минг киши (2004), асосан,
украинлар, шунингдек, молдаван, румин,
рус ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди.
Шаҳар аҳолиси 36%. 10 маъмурий ту-
манга бўлинган, 10 шаҳар ва 9 шаҳарча
бор. Маркази — Черновци ш. Мухим
шаҳарлари: Черновци, Хотин, Сторожи-
нец.
Ч.в. Карпат тоғлари ва шу тоғ этакла-
ри ҳамда ВолиньПодолия қирларининг
тармоқларида
жойлашган.
Иқдими
мўътадил континентал. Янв. нинг ўртача
траси —4,8° дан —10° гача; июлники
12°—19°. Йиллик ёғин 500—1000 мм.
Вегетация даври 206— 216 кун. Муҳим
дарёлари: Днестр, Прут, Сирет. Текис-
ликда сур тусли ўрмон ва подзоллашган
қоратупроқ, тоғларда ва тоғ этакларида
подзоллашган қўнғир тупроқ ва чимли
қўнғир тупроқлар тарқалган. Ҳудудининг
28% ўрмон ва бутазорлар (қорақарағай,
оққарағай, дуб, қора қайин). Тоғ ва тоғ
этаклари табиий пичанзор ва яйлов.
Ўрмонларда буғу, қобон, айиқ, силов-
син, тулки, сувсар, тийин, ондатра, мал-
ла товушқон яшайди. Зубр, лось, норка;
қушлардан қирғовул иқлимлаштирилган.
Озиқ-овқат, енгил ва машинасозлик
саноатлари ривожланган. Гўшт, ёғмой
ктлари, шакарқанд, сабзавот қуритиш ва
консерва здлари бор.
Машинасозлик корхоналари, нефть
саноати учун аппаратуралар, энергети-
ка асбоблари, енгил саноат учун стано-
клар и.ч.га ихтисослашган. Ўрмон ва
ёғочсозлик саноати ривожланган. Вило-
ят электр энергияни Черновци иссиқлик
электр марказидан олади. Ипгазлама,
қўлқоптрикотаж, пайпоқ и.ч. бирлашма-
лари ишлаб турибди. Қ.х. ғалла ва техни-
www.ziyouz.com кутубхонаси
58
ка экинлари етиштириш, сутгўшт учун
қорамол боқишга ихтисослашган. Ғалла,
техника ва емхашак экинлари экилади.
Боғдорчилик ривожланган. Вилоят
хўжаликларида қорамол, чўчқа, қўй
ва эчки боқилади. Т.й. узунлиги 466 км,
қаттиқ қопламали автомобиль йўллар уз.
2,7 минг км. 2 олий ўқув юрти (шу жум-
ладан, университет), 5 музей, филармо-
ния, 2 театр бор. Ч.в. ҳудудида 17—18-а.
ларга оид тарихиймеъморий ёдгорликлар
(ёғоч черковлар) сақланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |