O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧЕНСТОХОВА — Польшанинг жан. 
қисмидаги шаҳар. Варта дарёси бўйида. 
Ченстохова воеводалигининг маъму-
рий маркази. Аҳолиси 248,9 минг киши 
(2004). Транспорт йўллари чорраҳаси. 
Металлургия 
кти, 
машинасозлик, 
тўқимачилик, озиқ-овқат, қоғоз, мебель 
саноати корхоналари бор. Меъморий ёд-
горликлардан 15—18-а.ларда қурилган 
бинолар (паулинлар монастири) саклан-
ган. 
ЧЕПРАКОВ Константин Павлович 
(1907.13.9, Украина, Бердянск ш. — 
1972.31.5, Тошкент) — мойбўёқчи рас-
сом, график. Ўзбекстон халқ рассоми 
(1967). Рассомликни мустақил ўрганган. 
1933 й.дан Тошкентда яшаган. Маиший 
картиналари («Дам олиш кунида», «Пен-
сионерлар», «Меҳмондорчиликда» ва 
б.)да Ўзбекистон манзаралари замини-
да бахтиёр ҳаётни ифодалади. Мойбўёқ 
ва акварелда ҳам манзаралар тасвири 
(«Чирчиқ йўлида тонг» ва б.)ни яратди. 
ЧЕРАГАЛАР 
(Mergus) — 
ўрдаксимонлар оиласига мансуб қушлар 
уруги. 7 тури маълум. Тумшуғи узун, 
ингичка, четида ўткир тишчалари бор. 
5 тури Шим. ярим шарда, 1 тури Жан. 
Американинг тропик қисмида ва 1 тури 
Окленд о.ларида яшайди. Катта чера-
га тури Ўрта Осиё тоғлари ва Севан 
кўлида тарқалган. Унинг танаси 80 см 
ча, оғирлиги 1,5— 2 кг. Узун тумшук, 
Ч., тангачали Ч. ва қишлаш жойига учиб 
ўтаётганда учрайди. Ч. уясини ерга, қоя 
ёки ковакларга ясайди. 8—15та тухум 
қўяди. Балиқ, сувдаги қашаротлар, баъ-
зан моллюскалар билан озикланади. 
Хўжалик аҳамияти кам. 
ЧЕРВЕЦЛАР — кокцидлар кен-
жа туркумига мансуб тенгқанотли 
ҳашаротлар. 250 га яқин тури учрайди. 
Танасининг уз. 0,5—35 мм. Урғочиси 
қанотсиз. Эркакларида битта олдинги 
жуфт қанотлари бор, оғиз аппарата ри-
вожланмаган. Урғочисининг оғиз аппа-
рати сўрувчи типда. Танасининг усти 
мумсимон ёки унсимон губор билан 
қопланган. Кўпчилик турлари мавсумда 
1—2, айримлари эса 3—4 авлод беради. 
Жинсий йўл билан ёки партеногенетик 
кўпаяди. Урғочиси 3000 тагача тухум 
қўяди, тирик туғадиганлари ҳам бор. 
Ўрта Осиёда комсток червеци, унсимон 
узум червеци, думалоқ червец, акация ва 
б. зарар келтиради. Ч. қишлоқ хўжалик 
ва техника экинлари, манзарали ҳамда 
ўрмон ўсимликлари зараркунандасидир. 
Кўпчилик турлари иҳота дарахтлари 
(тут)ни шикастлайди. Зарарланган да-
рахтлар ўсиши ёмонлашади, барг, мева-


www.ziyouz.com кутубхонаси
50
лари тўкилади, новдалари куриб қолади. 
Бўёқчилик саноатида айрим Ч. ажратган 
моддалардан фойдаланилади.
Кураш чоралари: қирқилган новда-
ларни боғдан ташқарига олиб чиқариб 
ёқиб юбориш; дарахт куртаклари ри-
вожланмасдан олдин унга минералмой 
эмульцияси (бир туп дарахтга 10—15 л) 
пуркаш ва б. Экиладиган кўчатларни ме-
тил бромид препарати (50—60 г/м3) би-
лан фумигация қилиш.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish