O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


ва дам олиш жойлари бор.  ЧЕМБЕРЛЕН



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

48
ва дам олиш жойлари бор. 
ЧЕМБЕРЛЕН Невилл (1869.18.3, 
Эжбостон, Бирмингем — 1940.9.11, Хик-
филд) — Буюк Британия давлат арбоби. 
Консерваторлар партияси рахбарлари-
дан бири. 1915—16 й.ларда Бирмингем 
ш.нинг лордмэри. 1918 й.дан парламент 
аъзоси (консерваторлар партиясидан). 
Почта вазири (1922—23), Соғлиқни са-
клаш вазири (1923, 1924— 29, 1931). 
Молия вазири (193137). Консерваторлар 
партияси раиси (1930— 31). 1937—40 
й.ларда бош вазир ва консерваторлар 
партияси раҳбарларидан бири. Гитлер, 
Муссолини ва Даладье билан 1938 й.да 
Мюнхен битимини имзолаган. Ч. 1939 и. 
Москвада булиб утиши кўзда тутилган 
агрессорларни жиловлашга қаратилган 
харбийсиёсий иттифоқ бўйича музока-
раларни барбод қилганликда айбланган. 
Натижада Англия ниҳоятда оғир вазият-
да 2-жаҳон урушига кирган. Айни вақтда 
Ч. Германия агрессиясини Шарққа, яъни 
СССРга қарши йуналтириш буйича кўп 
ҳаракатларни амалга оширди. Германия 
1940 й.нинг баҳорида Ғарбий фронтда 
кенг куламда хужумга утганда Ч. бош 
вазир лавозимидан истеъфога чиқишга 
мажбур булган.
ЧЕМБЕРЛЕН (Chamberlain) Оуэн 
(1920.10.7, СанФранциско) — амери-
калик физик. АҚШ Миллий ФА аъзоси 
(1960). Чикаго университетини тугатган 
(1948). 1942—46 й.ларда ЛосАламос лаб.
да ва 1948 й.дан Беркли Калифорния уни-
верситетида ишлаган. Атом бомбаси яра-
тувчиларидан бири. Илмий ишлари ядро 
физикаси, нейтрон физикаси ва юқори 
энергиялар физикасига оид. Э. Сегре ва б. 
олимлар билан ҳамкорликда антипротон-
ни кашф этган. Юкрри энергияли ядро 
реакциялари яратиш билан шуғулланган. 
Таркибида қутбланган протонлар мав-
жуд нишонни олишга муваффақ бўлган 
(1963— 64). Нобель мукофоти лауреати 
(1959; Э.Сегре билан ҳамкорликда). 
ЧЕМПИОНАТ — расмий спорт 
мусобақалари, спортнинг бирор тури 
бўйича ғолиб — чемпион (спортчи, жа-
моа)ни аниклаш мақсадида ўтказиладиган 
биринчилик. Айрим ҳолларда «Ч.» ва 
«биринчилик» тушунчалари фаркланади 
(маc, футбол, бокс бўйича Ўзбекистон 
Ч.и — катталар ўртасида ва спортнинг 
ана шу турлари бўйича мамлакат бирин-
чилиги — ёшларўсмирлар, спорт жами-
ятлари учун).
«Ч.» атамаси қайвонларнинг энг 
яхши бирор наслини аниклаш учун 
ўтказиладиган кўргазмамусобақаларда 
ҳам қўлланади.
ЧЕНЛА — илк ўрта аерлар (6-а. 
ўртаси — 8-а.лар)да Меконг дарёси 
ўрта оқими бўйларида яшаган монкхмер 
қабилалари бирлашмаси. 8-а.да Ч.нинг 
сўнгги хукмдори малика Жаядева даври-
да ўзаро рақобатда бўлган князликларга 
парчаланиб кетган. Ч. хукмдори Иша-
наварман I (7-а. боши — тахм. 635) Фу-
нань вилоятини эгаллаб, ўз ҳокимиятини 
Ғарбга, Ангкор томонгача тарқатган 
ҳамда СтунгСен дарёси бўйида Ч. пой-
тахти — Ишанапур ш.га асос солган. Ч. 
давридан ғиштдан курилган кўплаб саж-
дагохлар, хайкалтарошлик намуналари, 
эпиграфик ёдгорликлар сакланиб қолган. 
Ч.нинг маданий анъаналари кейинчалик 
Камбуджадеша давлатида давом эттирил-
ган.
ЧЕННАЙ (1996 й.гача Мадрас) 
Ҳиндистоннингжан. қисмидаги шаҳар, 
Бенгалия қўлтиғи соҳилида. Тамилнад 
штатининг маъмурий маркази. Ахолией 
6,8 млн. киши (2001).
Иқлими иссиқ, янв.нинг ўртача траси 
24°, июлники 32°. Йилига ўртача 1200 мм 
ёғин ёғади. Тезтез бўлиб турадиган тро-
пик циклонлар шаҳарга катта зарар кел-
тиради. Ч. катталиги жиҳатдан мамлакат-
да Мумбай, Деҳли, Калькуттадан кейин 
4ўринда туради. Ч. — Ҳиндистоннинг 
энг катта портларидан. Транспорт 
йўлларининг йирик чорраҳаси. Аэро-


www.ziyouz.com кутубхонаси
49
порти халқаро аҳамиятга эга. Йирик са-
ноат, савдомолия ва маданият маркази. 
Ч.да мамлакат саноат маҳсулотининг ‘/]0 
қисми ишлаб чиқарилади. Тўқимачилик 
(ип газлама), машинасозлик (жумладан, 
вагонсозлик, ҳарбий), металлсозлик са-
ноатлари ривожланган. Нефть қайта 
ишланади. Озиқ-овқат, тамаки, полигра-
фия, электроника, цемент, кўнпойабзал 
саноати корхоналари мавжуд. универ-
ситет (1857), Ҳиндистон геогр. жами-
яти, и.т. институтлари, техника инти, 
Мусиқа академияси, марказий кутуб-
хона, давлат музейи, Миллий бадиий 
галерея, театр, киностудия, расадхона 
ва б. бор. Ч. ўрнида 17-а. бошларида 
баликчиларнинг Мадраспатам номли 
қишлоғи бўлган. Англиянинг ОстИн-
дия компанияси бу ерда қалъа қуриб 
(1639—40), бош қароргоҳини кўчириб 
келтирган. Ўша вактдан Ч. инглизлар-
нинг Ҳиндистондаги ҳарбий таянч ба-
заси ва савдо пункта. 1746—49 й.ларда 
французлар қўл остида бўлган. 18-а.нинг 
2ярми ва 19-а. бошида Ч. инглизларнинг 
Ҳиндистоннинг жан.шарқий қисмидаги 
босиб олган ерларининг сиёсиймаъму-
рий маркази. Ҳиндистон мустақилликка 
эришгач (1947), Ч. Мадрас (1969 й.дан 
Тамилнад) штатининг маъмурий марка-
зи. Ч. яқинида тамил меъморлиги ёдгор-
ликларидан Мақабалипурам мажмуаси 
сакланган.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish