O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧЕГАРА ҚЎШИНЛАРИ (баъзи дав-
лат ларда чегара қўриқчилари, чегара 
соқчилари) — давлатнинг қуруқликдаги, 
денгиз ва дарё (кўл)даги чегараларини 
ҳимоя қилишга мўлжалланган қўшинлар. 
Ч.қ. давлатлар ва улар орасида чегара 
айириш юзага келган қад. даврлардаёқ 
маълум шаклда мавжуд бўлган. Баъ-
зи давлатлар уз чегараларида мудофаа 
деворлари барпо этган (қ. Буюк Хитой 
девори, Канпир девор ва б.). Мазкур му-
дофаа деворларининг хар жойхдр жойи-
да қўшин (чегара гарнизони) турадиган 
қўрғонлар қурилган. Бу қўшинлар ви-
лоят дарвозаларини қўрикдаш, иншоот-
ларни кузатиш, душман ҳужум қилган 
такдирда мамлакат ичкарисига бу ҳақда 
хабар бериш сингари вазифаларни ба-
жарганлар. Ўзбекистон Республикасида 
Ч.қ. мамлакат чегарасининг дахлеизли-
гини таъминлайди, давлат чегарасининг 
қонунсиз бузилишига қарши курашади. 
Ч.қ. замонавий ҳарбий техника воситала-
ри билан қуроллантирилган. Ч.қ.ни, асо-
сан, чегарачилар ҳарбий ўқув юртлари 
зобит кадрлар билан таъминлаб туради. 
Ч.қ.га Ўзбекистон Республикаси давлат 
чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси му-
тасаддилик қилади. 
ЧЕГАРАВИЙ МАСАЛАЛАР - берил-
ган соҳада аниқланган функцияларнинг 
бирор синфидан бу соханинг чегарасида 
берилган шартларни каноатлантирувчи 
функцияни топиш учун мўлжалланган 
масалалар. Аниқ ҳодисаларни ифода-
ловчи функциялар, одатда, математик 
физика тенгламаларининг ечимларидан 
иборат бўлади. Математик физика тен-
гламалари (дифференциал, интеграл, ин-
тегродифференциал, функционал
тенгламалар) чексиз куп ечимларга 


www.ziyouz.com кутубхонаси
42
эга, шунинг учун ҳам керакли бирданбир 
ечимни аниқлаш учун қўшимча чегара-
вий шартлар берилади. Ч.м.ни текши-
ришда интеграл тенгламалар, олдиндан 
баҳолашлар, чекли айирмалар усули ва б. 
усуллар кенг кулланади. 
ЧЕГИРМА (сонлар назариясида) — 
агар а — b айирма т га бўлинса (а, Ь, т > 
О— бутун сонлар), у ҳодда а сони Ъ со-
нининг т модули бўйича Ч.си дейилади. 
Акс ҳолда а Ч. бўлмайди. Mac, 24 сони 
3 сонининг 7 сони бўйича Ч.си (25 сони 
эса 3 нинг 7 бўйича Ч.си эмас), чунки 
24—3=21 ва 7 га бўлинади (25—3=22 эса 
7 га бўлинмайди). 
ЧЕГРАВА (Hydroprogne caspia) — 
балиқчисимонлар туркумининг чигирт-
чилар оиласига мансуб қуш. Оиланинг 
энг катта вакили. Вазни 600—700 г. 
Қанотлари ёзилганда 120—130 см. Думи 
айрисимон. Бошини усти қора. Танаси-
нинг усти оч кулранг, корни оқ. Тумшуғи 
бақувват, қизил, оёғи қора. Жан. Амери-
кадан бошқа ҳамма жойларда таркалган. 
Африкада ва Жан. Осиёда қишлайди. 
Шўр сувли ҳавзаларнинг кумли ва кум 
тошли оролларида колония бўлиб уя 
қуради. 3 тагача тухум қўяди. Тухуми-
ни нари ва модаси навбат билан 22—25 
кун босади. Асосан, балиқлар, сувда ва 
қуруқликда яшовчи умуртқасизлар, баъ-
зан қушлар тухуми ва жўжалари билан 
озиқланади. 
ЧЕДВИК (Chadwick) Жеймс 
(1891.20.10, Манчестер 1974.24.7) ин-
глиз физиги. Лондон Кироллик жамияти 
аъзоси (1927). Э. Резерфордшшт шогир-
ди. Манчестер ва Кембриж универси-
тетларини тугатган. 1943—45 й.ларда 
ЛосАламос (АҚШ) даги атом бомбаси 
лойиҳаси устида иш олиб бораетган бир 
гуруҳ олимларни бошқарган. Ливерпуль 
университети проф (1935—48), Кембриж 
университети қошидаги Ганвилл ва Киз 
колледжи директори (1948—58). Илмий 
ишлари атом ядроси физикасига оид. Бе-
танурланиш энергиясининг туташ спек-
трини кашф этган (1914), ядрода аль-
фазарралар сочилишини ўрганиб, ядро 
зарядини бевосита ўлчаган (1920) ва 
Резерфорд атом назариясини узилкесил 
тасдиқлаган. Бериллийни альфазарралар 
билан нурлатганда вужудга келадиган 
нурланишни ўрганиб, нейтронни кашф 
этган (1932). Нобель мукофоти лауреати 
(1935). 
ЧЕЙН (Chain) Эрнст Борис (1906. 
19.6, Берлин — 1979.12.8) — инглиз био-
кимёгари, Лондон Қироллик жамияти 
аъзоси (1949 й.дан). Берлин университе-
тини тугатган (1930). 1933 йдан Англия-
да. Кембриж биокимё инти (1933—35), 
Оксфорд университети (1935—48), Ита-
лиядаги Халқаро кимё микробиология 
марказида турли лавозимларда ишлаган 
(1948—61). 1961 йдан Лондон универси-
тетида биокимё проф. Илмий фаолияти 
инсулиннинг кимёвий асослари, пени-
циллиннинг кимёвий ва клиник хусуси-
ятларини ўрганишга оид. Нобель муко-
фоти лауреати (1945; А.Флеминг ва X. 
Флори билан хамкорликда). 
ЧЕК Томас (1947.8.12, Чикаго) аме-
рикалик кимёгар. Калифорния универси-
тетини тугатган (фалсафа дри, 1975). Ко-
лорадо университети проф. (1980 й.дан). 
Асосий илмий ишлари нуклеин кисло-
талар кимёсига оид. Генларнинг мозаик 
(узукли) тузилишини ўрганиш окибатида 
улардаги кодланган қисмлар (экзонлар) 
кодланмаган қўйилмалар (интронлар) 
билан галмагал жойлашишини топган 
(1970). Силайсинг реакцияси учун, яъни 
энг оддий организмлардан тетрахиме-
на генидаги 2 экзонни ажратиб турувчи 
интронни олиб ташлаш ва экзонларни 
ўзаро боғлаш (димеризация) учун зарур 
ферментни топиш мақсадида ўтказилган 
тадқиқотлар натижасида бу реакция ҳеч 
қандай оқсилферментлар иштирокисиз, 
ўзўзидан ўтишини аниклаган. Нобель 
мукофоти лауреати (1989, С. Олтмен би-
лан ҳамкорлиқда).


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish