www.ziyouz.com кутубхонаси
39
вожланган (Холчаё’н, Далварзинтепа).
Мил. 3—4-а.ларнинг 2ярмида Ч. сосо-
ний кушоншохдар қўл остида бўлган.
Мил. 5-а.нинг 2ярми — 6-а.да вилоят
аввал Эфталийлар, сўнгра Сосоний-
лар давлати таркибига кирган. 6-а.нинг
2ярмидан — 8-а.нинг 2ярмигача Ч.ни
маҳаллий сулола бошқарган, у номига-
гина Тохаристоннинг олий ҳукмдорлари
— туркий ябғуларга бўйсунган. Ч.нинг
айрим ҳукмдорлари — хидевлар ёки
чағонхудотларнинг исмлари ёзма, эпи-
график ва нумизматик маълумотлар
бўйича аниқланган: Фағаниш, Сашр,
Зарин, Туронтош, Тиш, Хнар. Мил. 7-а.
нинг 2ярмида Ч.га араблар кириб келган,
улар 8-а. охирида маҳаллий сулолани ту-
гатганлар. 9-а. нинг ўртаси ёхуд 2ярми-
дан 11 а. бошигача Ч. — сомонийларнинг
энг қудратли ярим мустақил вассалла-
ридан ҳисобланган мухтожийлар суло-
ласидан бўлган ҳокимларнинг меросий
мулки бўлган. Бу сулола амирлари Абу
Бакр Муҳаммад бин Музаффар (940/941
й. в.э.), айниқса, Аҳмад бин Абу Бакр
Муҳаммад — Абу Али Чагоний (955/956
й.) Сомонийлар саройида энг муҳим маъ-
мурий мансабларни (жумладан, Хуросон
ноиби ва сипоҳсолорлик) эгаллаганлар.
Мухтожийлар даврида Ч. таркибига ҳоз.
Сурхондарё вилоятидан ташқари Тожи-
кистоннинг шим.ғарбидаги Шуман ва
Охарун вилоятлари кирган. Ч. пойтах-
ти ҳам Сағониён деб аталиб, Деновдан
6 км жан.шарқцаги Будроч ш. харобаси
ўрнида бўлган. Чағониён (Сағониён)
ш. бу даврда Марказий Осиёнинг энг
йирик иқгасодий ва маданий марказ-
ларидан бири бўлган. Ч. Амири Ахмад
бин Муҳаммад эса кўплаб буюк шоир-
лар (Дақиқий, Фаррухий, Манжуқий)
ҳомийси (мамдух) сифатида Шарқца
шуҳрат қозонган. 11а.нинг 1ярмида Ч.
маълум даражада қорахонийларга қарам
бўлган, айрим вақтларда у мустақил
мулк ҳисобланган. 11а.нинг 2ярми —
11-а.нинг 1ярмида Ч. Салжуқийлар
давлати таркибига кирган. 11-а.нинг
2ярми — 13-а. бопш Ч.ни қорахонийлар,
қарлуклар, ғурийлар, хоразмшохлар идо-
ра зтган. Мўғуллар истилосидан сўнг 13-
а. ўртасида Ч. Чиғатойхоннинг набираси
Есун Туванинг, сўнгра унинг ўғли Барок-
нинг меросий мулкига айланган. Бу давр-
да Янги шаҳар илгариги рабод ўрнида ву-
жудга келиб 16-а. бошига қадар мавжуд
бўлган, сўнгра Шайбонийхон томонидан
босиб олинтан. Шундан сўнг асосий мар-
каз Деҳинав (ҳоз. Денов)га кўчган.
Ад.: Ртвеладзе Э.В., Великий шелко-
вый путь, Т., 1999;Бўриев О., Темурийлар
даври манбаларида Чағониён, Т., 2001;
Чагониён тарихи, Т., 2002.
ЧAFPAK, чиғроғ, чиғрак — тур-
кий этник гуруҳ. Бобур Ч.лар ҳақида
шундай ёзган: «Андижон вилоятининг
саҳронишинларидан бири чағрак эл-
дир, қалин элдур. Бешолти минг уйлуқ
эл бордур. Фарғона билан Қашқар ора-
сидаги тоғда бўлурлар. Отлари кўп ва
қўйлари қалиндур». Ч.ларнинг баъзи гу-
рухлари қипчоқлар билан бирга 11а.нинг
1ярмидаёқ Хоразмнинг сиёсий ҳаётида
фаол қатнашганлар. Тахмин қилинишича,
Ч.лар қипчоқ қабилаларидан бири бўлиб,
11 — 11-а.ларда Фарғона водийси-
нинг тоғли ҳудудларига келиб ўрнашиб
қолган.
Do'stlaringiz bilan baham: