O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧЎПОНЗОДА 
(тахаллуси; 
асл 
исмшарифи 
Бекир 
Вагап 
ўғли) 
[1893.15(27).5, 
Симферополь 
уезди 
Арғун қишлоғи — 1937.13.10, Боку] — 
крим-татар шоири, адабиётшунос, тур-
кийшунос. Ч.нинг адабий фаолияти 1913 
й.да «Онанг қайда?» достони билан бош-
ланган. Унинг Туркия, Венгрия, Крим ва 
Кавказда ёзган шеърлари «Бўрон» (1928) 
тўпламидан ўрин олган. Ч.нинг кейинги 
фаолияти илмий йўналиш касб этиб, у 
туркий халқлар тили, фольклори ва ёзма 
адабиёти масалаларига бағишланган ил-
мий асарлар ёзган. У янги турк алифбо-
си Бугуниттифоқ марказий қўмитасига 
(1927—29) ва Озарбайжон Халқ маориф 
комиссарлиги ҳузуридаги терминология 
қўмитасига (1929 й.дан) раҳбарлик кил-
ган. Ч. 1936 й. ёзида Озарбайжоннинг 
қишлоқ жойларига бориб, сўнгги марта 
диалектология ва фольклорга оид бой ма-
териаллар тўплаган. Ч. 1926—28 й.ларда 
Ўзбекистонга бир неча марта келган ва 
ўзбек фольклоршунос, тилшунос, адаби-
ётшунос олимлари билан яқин ижодий 
алоқада бўлган. 1937 й. 28 янв.да Кисло-
водовскдаги санаторийда даволанаётган 
пайтида қамоққа олинган ва Бокуга олиб 
келиниб, «халқ душмани» сифатида отиб 
ташланган. Ч. 1957 й. 12 окт.да СССР 
Олий суди Ҳарбий коллегияси томони-
дан оқланган. 
ЧЎПОНОТА МАЖМУАСИ - Тош-
кентдаги меъморий ёдгорлик. Гумбазли 
дарвозахона ва мақбара (айрим маъ-
лумотларга кура 15-а.), масжид (асоси 
19-а. охири — 20-а. боши) дан иборат. 
Дарвозахона ҳовлининг жан. томонида, 
ғарбида масжид, шим. тарафда макба-
ра жойлашган. Мақбарага боравериш 
хиёбон тарзида ташкил этилган. Дар-
возахона ва мақбаранинг (тархлари мое 
равишда 3,5x4,9 м ва 4,6x5,6 м) ҳажмий 
тузилишларида умумийлик куп: икка-
ласи ҳам майда (24x24x4 см) ғиштдан 
ишланган; олд тарзларининг томонла-
ридаги гулдасталар юқорига қараб ин-
гичкалашиб кетган; гулдасталарнинг те-
паларига ўймакорлик воситасида қафаса 
шакллари берилган; эшикларининг те-
пасида китобаларнинг ўрни бор. Бино 
интерьерлари ва деворларига тўрттадан 
саёзроқ тахмонлар ишланган; бағаллари 
«каптар думи» (қалқонсимон) шакли-
да чиқарилган. Биноларнинг фарқли 
жиҳатлари ҳам бор. Дарвозахонанинг 
ҳовли томонида ҳам пештоқ бўлиб, у 
кўча тарафидагига қараганда пастроқ; 
гумбазининг устига мезана қурилган. 
Мақбара эшигининг тепасидаги ёзув 
(китоба) қириб олинган, ўрнига ганчдан 
нақш ишланган. Сағана мақбара ичининг 
анча қисмини эгаллаган. Ғарбий тахмон 
деворида туйнук бор. Мақбаранинг ичи 
сувоқсиз бўлиб, ғиштлардан нақшсимон 
шакллар ҳосил этилган. Шифтли мас-
жид 20-а.нинг 50-й.ларвдаги кенгай-
тириш натижасида ўзининг дастлабки 
ҳолатини йўқотган. Хонақоҳ 3 қисмга 
бўлинган. Унга шарқдан ўртасида беш 
таянчи бўлган ромли айвон туташтирил-
ган. Масжид тарҳининг таҳлили унинг 
энг аввалги қисми иморатнинг жан.
ғарбида жойлашганлигини кўрсатади: 
хонақоҳнинг жан. қисми дастлабки 
хонақоҳ, ўрта қисми эса дастлабки очиқ 
айвон бўлган, деб тахмин қилиш мум-
кин; хонақоҳнинг шим. қисми ва ром-
ли айвон кейин қурилган. Масжиднинг 
қаршисида, ҳовлининг шарқий томонида 
ёрдамчи қурилмалар, ҳовуз бор. Ч.м.да 
халқ меъморлигининг, айниқса, ғишткор 


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish