ЧЕЛЯБИНСК ВИЛОЯТИ - РФда-
ги вилоят, 1934 й. 17 янв.да ташкил
этилган. Майд. 87,9 минг км2. Аҳолиси
3606,1 минг киши (2002), асосан, руслар
(81%), шунингдек, татар, бошқирд, укра-
ин, немис ва б. миллат вакиллари яшай-
ди. Шаҳар аҳолиси 81,8%. Таркибида 24
маъмурий туман, 30 шаҳар, 30 шаҳарча
бор. Маркази — Челябинск ш. Бошқа йи-
рик шаҳарлари: Магнитогорск, Златоуст,
Миасс, Копейск.
Ч.в. Жан. Уралнинг шарқий ён
бағирлари ва Урал орти платоси билан
ёндош ҳудудда жойлашган. Фойдали
қазилмалари: темир, никель, мисрух
рудалари, қўнғир кумир, магнезит, гра-
фит, боксит, мармар, кварц кумлари ва
б. Иклими континентал, киши совуқ, да-
вомли. Янв.нингўртачатраси — 16°дан
—18° гача. Ёзи илиқ, жан.шарқида иссиқ,
июлнинг ўртача траси 17—20°. Йили-
га 300 мм дан (текисликда) 600 мм гача
(тоғларда) ёғин тушади. Вегетация даври
130—150 кун. Асосий дарёлари — Урал,
Миасс. Чучук ва шўр сувли кўл кўп. Энг
йирик кўллари: Увильди, Иртяш, Тургояк,
Катта Касли, Чебаркўл. Вилоят ўрмонли
дашт ва шим. дашт зонасида жойлаш-
ган. Тупроклари, асосан, оддий ва ювил-
ган қоратупроқ ҳамда бўз ўрмонли, бўз
тоғўрмонли ва ўтлоқи тупроқ. Шим.да
тоғтеракқайин ва қарағай ўрмонлари,
марказий
қисмида
ўрмонли
дашт
ўсимликлари кенг тарқалган. Ўрмон ва
дашт ҳайвонлари учрайди. Ч.в. ҳудудида
миллий боғлар, Ильмень қўриқхонаси
бор. Ўрмонлар вилоят ҳудудининг 25%
ни эгаллайди. Саноатининг етакчи
тармоқлари: қора (Россиядаги пўлатнинг
22% дан ортиғи, қора металл прокати-
нинг 22%, пўлат қувурларнинг 18% иш-
лаб чиқарилади) ва рангли металлургия,
машинасозлик ва металлсозлик (электро-
двигателлар, радио мосламалари, совит-
кич ва музлаткичлар, юк машиналари,
кончилик жиҳозлари, станоклар, соатлар
ва б.), кимё (минерал ўғитлар, синтетик
смолалар, лок ва бўёқлар) саноатлари.
Енгил ва ҳарбий саноат мажмуаси корхо-
налари мавжуд. Қурилиш материаллари
ишлаб чиқарилади. Қўнғир кўмир, қора
ва рангли металлар рудалари, магнезит
қазиб олинади. Йирик корхоналари: Че-
лябинск трактор зди, Юрюзань механи-
ка зди, УстьКатав вагонсозлик зди ва б.
Электр энергиянинг кўп қисми маҳаллий
электр ст— яларда ишлаб чиқарилади.
Қ.х.нинг етакчи тармоғи сутгўшт
етиштиришга ихтисослашган чорвачи-
лик (қорамол, қўй ва эчки, чўчқа), пар-
рандачилик. Ғаллачилик (асосан, буғдой
экилади) ва донловиячилик, сабзавотчи-
лик ривожланган. Картошка куп экилади.
Т.й. узунлиги 1793 км, қаттиқ
қопламали автомобиль йуллари 8137 км
(2002). Вилоят ҳудудидан транзит нефть
ва газ қувурлари, авиалиния шохобчала-
ри утган. Магнитогорск ва Челябинскда
йирик халкаро аэропортлар бор. 10 олий
уқув юрти, 34 и.т. институти, 13 музей,
7 театр фаолият курсатади. Вилоятда 160
дан зиёд санаторийкурорт муассасалари
www.ziyouz.com кутубхонаси
Do'stlaringiz bilan baham: |