Тасвирий санъати. Эстон халқининг
www.ziyouz.com кутубхонаси
231
қадимий бадиий ижодиёти, асосан,
деҳқонларнинг амалий безак санъа-
тида ўз аксини топди (кулоллик, суяк
ва металл буюмлар ясаш, тош ва ёғоч
ўимакорлиги, қўлда тўқиш, терига нақш
солиш). Готика, Уйғониш даври ва барок-
ко санъати даврида деворий (фрескалар)
ҳамда дастгоҳ рассомлиги, шунингдек,
тош ва ёғоч ўймакорлиги кенг ёйилди.
19-аср 1-ярмида портрет ва ман-
зара жанрлари, графика ривожланди.
19-аср 60-й.ларидан
профессионал
санъат тараққий этди. Миллий рассом-
лик мактабининг асосчиси йилКёлер,
ҳайкалтарошлик мактабининг асосчи-
си А. Вейценбергдир. 19-аср — 20-аср
ўрталарида рассомлар А.Лайкмаа, К. ва
П. Рауд, Н.Трийк, ҳайкалтарошлар А.
Адамсон ва Я.Коорт ижоди диққатга са-
зовор. 1920-й.лардаЭ. санъатининг ри-
вожланишида Тартудаги «Паллас» бади-
ий мактаби катта роль ўйнади. Бу даврда
рассомлар А.Йохани, К.Лийманд, график
Х.Мугасто, ҳайкалтарошлар Я.Коорт,
Ф.Саннамеэс, В.Меллик ва бошқалар
ўз асарларини яратдилар. 1940-й.лар-
дан кейин рассомлар Э.Окас, Э.Китс,
Н.Кормашов,
Л.Микко,
графиклар
Г.Рейндорф, Э.Эйнманн, А. Бах, В.Толли,
П.Улас, ҳайкалтарошлар А.Старкопф,
Э.Роос, А.Каазик, М.Варик самарали
ижод қилдилар. Амалий безак санъати
усталари М.Адамсон, Э.АдамсонЭрик,
М.Роосма, Л.Эрм, М.Ряэк ва бошқалар ўз
ижодлари билан шуҳрат қозондилар.
Мусиқаси.
Эстон
халқ
қўшиқ
(руно)лари, асосан, бир овозли. Чолғу
мусиқаси халқ рақслари (полька, рейн-
лендер ва бошқалар) билан боғланган.
Мусиқа чолғулари: варган, турли найлар,
волинка, конуссимон каннель, буғсимон
било ва 18-асрдан скрипка пайдо бўлди.
19-асрда гармон кенг тарқалди. 1857—61
йилларда миллий қўшиқлар тўла нашр
этилди («Калевипоэг», Ф.Крейцвальд).
Профессионал мусиқа дастлаб черков
мусиқаси билан бирга ривожланди.
19-асрда биринчи хор ва ҳаваскор пуф-
лама созлар оркестрлари ташкил этидди.
1869 йилдан анъанага айланиб қолган
миллий қўшиқ байрамлари ўтказилади.
Хор мусиқаси биринчи профессионал
композиторлар (И.Каппель, К.Тюрину,
М.Хярма) ижодида ҳам етакчи мусиқа
бўлган. Р.Тобиас симфоник ва вокалсим-
фоник мусиқалар яратди. 20-аср 1-ярми-
да А.Капп, Х.Эллер, М.Людиг, Э.Оя сим-
фоник ва камер асарлар, М.Саар, К.Креэк
ва бошқалар хор мусиқасини яратдилар.
Э.Аав, А.Лемба, А.Ведро эстон операси,
Э. Тубин эстон балети асосчиларидир.
Эстон мусиқа маданияти гуллабяшна-
ши Э.Капп, Г.Эрнесакс ижоди билан
боғлиқ. 1950-й.ларнинг ўрталарида ком-
позиторларнинг янги авлоди (Э.Тамберг,
В.Тормис, Я.Ряэтс, А.Пярт) мусиқанинг
мазмундорлигини янги воситалар билан
бойитдилар. Ижрочилар ўртасида хо-
нандалар — Т.Куузик, Г.Отс, Х.Крумм,
Т.Майсте, И.Кууск, М.Войтес, А.Кааль,
У.Таутс, дирижёрлар — Н.Ярви, Э.Клас,
Р.Матсов, Г.Эрнесакс, О.Оя ва бошқалар,
скрипкачилар — В.Алумяэ, Ю.Геррец,
пианиночилар — Б. Лукк, К.Рандалу ва
бошқалар машҳур. Э.да «Эстония» дав-
лат академик опера ва балет театри (1906
йил ташкил этилган, Таллин), Эстония
академик эркаклар хори (1944), филар-
мония, консерватория (1919 йил асос со-
линган, Таллин), мусиқа билим юртлари
(Таллин, Тарту), Давлат симфоник орке-
стри ишлайди.
Театри. Дастлабки театр томошалари
16-асрда лотин тилида, 17-асрда немис
тилида кўрсатилган. 1665 йил биринчи
хусусий театр пайдо бўлди. 1784 йил
маҳаллий зиёлилар Таллинда ҳаваскор
театр ташкил этдилар. 1870 йил Тартуда-
ги «Ванемуйне», Таллиндаги «Эстония»
жамиятлари ҳузурида миллий ҳаваскор
театрлар ташкил этилди ва улар 1906 йил-
дан профессионал театрларга айланди.
Бу театрларда мусиқали драма спектак-
ллари, чет эл классиклари, миллий дра-
матурглар асарлари саҳналаштирилди.
1920—30 йиллар Таллинда Драма театри
(1916—24), «Тонгги театр» (1920—24),
«Драмстудио» (1924 йил ташкил этил-
www.ziyouz.com кутубхонаси
232
ган, 1937, йилдан Эстон драма театри,
1952 йилдан драма театри), Ишчи театри
(1926— 41), Пярнуда «Эндла» (1911—53,
кейинчалик Драма театри), Нарвада На-
рва театри (1928—40) ишлади. Кейинги
йилларда театр санъати янада тараққий
этди. Э.да Давлат қўғирчоқ театри, Дав-
лат академик театри, «Эски шаҳар студи-
яси» (ҳаммаси Таллинда), Тартудаги «Ва-
немуйне» давлат академик театрининг
драматик труппаси, Пярнудаги театр ва
бошқалар театрлар фаолият кўрсатади.
Театр арбобларидан К.Ирд, К.Карм,
А.Лаутер, Ю.Ярвет ва бошқалар машҳур.
Do'stlaringiz bilan baham: |