O’zbekiston iqtisodiy o’sishida milliy boylikning ahamiyati


Ўзбекистон табиий бойликлари умумий ҳамда ишлаб чиқариш ҳажми



Download 173,28 Kb.
bet8/10
Sana31.05.2022
Hajmi173,28 Kb.
#622585
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
КУРСОВОЙ

Ўзбекистон табиий бойликлари умумий ҳамда ишлаб чиқариш ҳажми
(2018 йил ҳолатига)



Табиий бойликлар

Ўлчов бирлиги

Захираси

Қазиб олиш (2018)

Ишлаб чиқариш, йилига

1

Олтин

тонна

5990,5

89,9

>50

2

Кумуш

тонна

21559,9

232,3

>50

3

Уран

минг тонна

96,7

3,6

17

4

Мис

минг тонна

16336,2

137,1

>100

5

Волфрам

минг тонна

123,6

-




6

Нефт

миллион тонна

178,1

0,9




7

Табиий газ

миллиард м3

2239,9

55,4

>50

8

Кўмир

миллион тонна

1950,1

3,5

>50

Ўзбекистонда ураннинг минерал хом ашё базаси вужудга келтирилган, унинг негизида Навоий кон металургия комбинатининг бир қатор корхоналари ишлаб турибди. Ураннинг қидириб чамаланган заҳиралари қумтошга тааллуқли бўлиб, уларни юқори самарали ва экологик жиҳатдан мухофазаланган ер остида ишқорини ювиш усули ёрдамида қазиб олиш мумкин.


Республикамиз Учқулоч ва Хондиза конларида жамланган қўрғошиннинг кўплаб заҳираларига эга. Хондизада қўрғошин ва руҳ билан бирга мис, кумуш, кадмий, селен, олтин ҳам мавжуд.
Марказий Қизилқумда фосфорит конлари қидириб топилган бўлиб, улар кимё ва бошқа иқтисодиёт тармоқлари учун қимматли хом ашё, қишлоқ хўжалиги учун ўғит ишлаб чиқариш имконини беради.
Ўзбекистонда мавжуд миллий бойликлар юртимизнинг иқтисодий даражасини оширишга ва аҳолининг турмуш тарзини яхшилашга хизмат қилмоқда. Иқтисодий кўрсаткичларда эришилинаётган ижобий жараёнларда ҳам айнан ушбу миллий бойликни аҳамияти жуда юқори. Шу сабабли миллий бойликларимиздан оқилона фойдаланиш барчамизнинг олдимизда белгиланга устивор васифа сифатида қаралиши лозим.
Мавжуд захиралардан самарали фойдаланиш ҳисобига мамлакатимиз асосий макроиқтисодий кўрсаткичларида ҳам ўсиш даражаси бирмунча юқори бўлди.
Жумладан, 2019-йилда ялпи ички маҳсулот 5,6 фоизга, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 6,6 фоизга, қурилиш-пудрат ишлари 19,0 фоизга, чакана савдо айланмаси 5,0 фоизга, хизматлар 5,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2,5 фоизга, бошқа хизматлар 5,0 фоизга ошди (2-жадвал).
2-жадвал
2017-2019-йилларда ЯИМнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича ўсиш суръатлари (ўтган йилга нисбатан % да)3




2017-йил

2018-йил

2019-йил

1. ЯлМ, жами

104,5

105,4

105,6

шу жумладан










Тармоқларнинг ялпи қўшилган қиймати

104,3

105,4

105,6

Маҳсулотларга соф солиқлар

105,7

105,9

105,6

ИИ. Тармоқларнинг ялпи қўшилган қиймати

104,3

105,4

105,6

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

101,2

100,3

102,5

Саноат (қурилишни қўшган ҳолда)

105,4

111,5

108,9

саноат

105,2

110,8

106,6

қурилиш

106,0

114,3

119,0

Хизматлар

106,4

105,5

105,1

савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

102,1

105,4

105,0

ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа

111,3

106,9

105,6

бошқа хизмат тармоқлари

105,9

104,8

105,0


4. Иқтисодий ўсишни таъминлашда миллий бойликни яратиш ва ундан самарали фойдаланиш йўналишлари
Ҳар қандай мамлакат миллий бойлигининг кўпайиши унинг асосий таркибий қисмларидан бири бўлган моддий бойликлар ва уларни ишлаб чиқариш ҳамда олтин-валюта заҳиралари ҳажмининг ўсиши билан боғлиқ. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидланишича, “Иқтисодиётда позитив ўзгариш кузатилмоқда. Тўғридан-тўғри хорижий инвеститсиялар 4,2 млрд. долларни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 3,1 миллиард долларга ёки 3,7 баробар ўсди. Инвеститсияларнинг ЯИМдаги улуши 37%га етди. Иқтисодий ўсиш 5,6%ни ташкил этди, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 6,6%га, экспорт 28%га кўпайди, олтин-валюта захираларимиз 2,2 млрд долларга ортиб, 28,6 млрд долларга етди”.
Миллий бойлик таркибий қисмларини таснифлашда энг аввало, унинг ҳажми ва таркиби тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни шакллантириш зарур. Иқтисодчилар миллий бойлик унсурларини гуруҳларга ажратиш ва таснифлашда иқтисодий активлар, уларнинг шаклланиш манбалари, мақсади ва фойдаланиш йўналишлари, даромад даражаси, капиталнинг моддий ва номоддий турларга бўлиниш ҳусусиятлари, фойдаланиладиган ресурслар турлари, мулкчилик шакллари, ижтимоий фойдали меҳнат соҳалари (ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш), мамлакат ҳудудлари, иқтисодий ҳудудлар, ишлаб чиқариш жараёнидаги ўрни ва роли, микро ва макро даражаларда шаклланиш ҳусусиятлари бўйича алоҳида белгиларга эътибор қаратишни таъкидлашади
Менинг фикримча, юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда миллий бойлик унсурларини қуйидаги тартибда гуруҳлаш мақсадга мувофиқдир:
- географик белгилар бўйича (ҳудуд ва минтақалар даражасида);
- шаклланиш даражалари бўйича (микро, мезо ва макро даражалар);
- ишлаб чиқариш жараёни босқичлари ва турлари бўйича (такрор ишлаб чиқариш жараёнидаги ўрни ва ролидан келиб чиққан ҳолда).
Миллий бойликни шаклланиш манбалари бўйича гуруҳлаш уни моддий ва номоддий неъматлар йиғиндиси сифатида қараш имкониятини беради. Яъни, иқтисодий айланмаган жалб қилинган ва жамғарилган меҳнат маҳсуллари (бино-иншоотлар, асбоб-ускуналар, хом ашё, кийим-кечак ва х.к.) ҳамда номоддий неъмат ҳисобланган бошқа бойликлар (патент, муаллифлик ҳуқуқи, литсензия ва ҳ.к.)

3-жадвал


Download 173,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish