Овқатланиш гигиенаси ривожланишининг асосий босқичлари


Ўзекистонда «Овқатланиш гигиенаси» фанининг ривожланиш тарихи



Download 31,76 Kb.
bet4/4
Sana25.02.2022
Hajmi31,76 Kb.
#281301
1   2   3   4
Bog'liq


Ўзекистонда «Овқатланиш гигиенаси» фанининг ривожланиш тарихи.
Бутун Ўрта Осиё халқлари буғдой экиб асосий нон маҳсулоти, шимолий томонларида гуруч экиб кун кўрганлар. Хива қальасида топилган донлар Ўрта Осиё халқларини суғоришдан олдин ҳам экиб кун кўрганини кўрсатади. Дастурхонда анор, анжир, қовун, тарвузлар пайдо бўлди. Мева ва сабзаводлар кўплаб етиштириш, гўшт маҳсулотини истьемолини камайтирди. Исломни Ўрта Осиёга кириб келиши билан яьни иншоатлар, мачит, ҳам мом, бозорлар пайдо бўлди. Шаҳар лар маркази маьмурий бино эмас бозорлар қолди. Зиғир асосий импорт маҳсулоти эди. Цитрус мевалар: лимон ва апельсинлар Х аср тарихчиси Масудий маьлумотига кўра индиядан олиб келинди 912 йилда Йеменда пайдо бўлди.
Шакар Ўрта Осиё шакар - қамиш ўсадиган мамлакатлардан олиб келинди. Асосий экспортчи Хузистан давлати бўлди. Джундишапура шахрида шакар-қамиш энг кўп катта шаҳар лари Бухоро, Самарқанд, Ургенч бозорларида дон, гуруч савдолари бошлади. Масалан: Ибн Сино Аристотелни метафизикани шархи - китобини бозордан сотиб олди. Мусулмон бозорларида маҳсулотлар ассортименти купая борди, овқатланиш системасида янги традициялар пайдо бўлди.
Профессор Бобоходжаев Н.К.Санитария-гигиена ва касб касаликлари илмий текшириш институти овқатланиш гигиенаси бўлими мудири, рационал овқатланишни хусусиятларини ўрганган.
1.Ўрта Осиё халқларини овқатланиш традицияларини ўрганиш маданияти табиатини ўрганиш билан боғлиқ масаладир. Ўрта Осиё халқларини маданияти ўзининг классик формасида IX-XI асрда Шарқ уйғониш даври, араб мусулмон экономик реформаси билан боғлангандир. Бу даврда дунё қарши идеология, маьнавият, традициялар, психология, овқатланиш, турмуш ва бошқа маьнавий қиёфалар ўзгарди.
Ирригацион иншоотларни қурилиш ва савдо марказларини қайта қурилиш араб-мусулман реформасида муҳим жарён бўлиб, бу Ўрта Осиё халқларини традицион овқатланиш системасига таьсир қилди.
Швейцария шарқшунос, олим А. Мец, Ўрта Осиё халқлари суньий суғориш ишларини системасини қадимдан ўрганди.
2.Соғлиқни сақловчи киши ўз овқатини асосий қисми сабзаводлар, мевалар ва булардан бошқа даво бўладиган овқатлардан бўлмаслигига аҳамият бермоғи лозим.Чунки у нарсаларнинг латифлаштириб суюлтирувчилари қонни куйдирувчи, ғализлари эса балғамни кўпайтиручи ва аьзога оғирлик келтирувчидир. Шунинг учун овқат гўштдан шунга ўхшаш нарсалардан бўлиши, айниқса, улоқ, бузоқ, қўзичоқларнинг гўштларидан, офат етмаган соғлом экинзордан бўлиб, ифлос нарсалардан тозаланган буғдойдан, мижозга мувофиқ ширин нарсадан ва яхши хушбўй шаробдан иборат бўлиши лозим. Булардан бошқа нарсани даволаниш ва касалликнинг олдини олиш учунгина ишлатилади.
Мевалардан овқат учун кўпроқ мос келадиган анжир, етилиб пишган узум, хурмодир. Агар шу овқатларни истеьмол қилишда чиқиндилар пайдо бўлса, тезлик билан ўша чиқиндини бўшатишга ҳаракат қилиш керак.Овқатни иштаха билан емоқ ва иштахани камайтирмаслик лозим: лекин маст кишиларнинг ва меьдаси бузилган кишиларнинг иштахаларига ўхшаш, иштаха ёлғондакам бўлмасин: чунки оч туриш меьдани зардобсимон хиллар билан тузилади.
Қишда иссиқ, ёзда совуқ ёки илиқ овқат лозим. Иссиқлик ва совуқликнинг ҳар иккиси чидаб бўлмас даражага етмаслиги керак. Билгинки, фаровонлик йилларида кўп емоқ, қахатчилик йилларида оч туришдан ва унинг аксидан ёмонроқ бир ҳолат йўқдир. Мана шу акси яна ҳам ёмонроқдир, пахатчилик йилларида жуда оз овқат еб тўқчилик кўп еб ўлган кишиларни эшитганмиз. Яна буниси борки, жуда тўйиб ва тўйиб овқат ейиш ва ичиш ҳам ма ҳолда ҳам ўлдирувчидир. Бир қанча кишилар хаддан ташқари тўйиш сабабли ўлдилар.
Гавдага энг зарарли нарса меьдада овқат етилмасдан ва ҳазм бўлмасдан туриб яна овқат киритишдир. Меьда бузилишидан, хусусан ёмон овқатлардан бўладиганидан зарарлироқ нарса йўқдир.Чунки у ғализ овқатлардан пайдо бўлган вақтда бўғин оғриғи,буйрак оғриғи,овқатлардан пайдо бўлган вақтда бўғин оғриғи, астма, нафас сиқиш, талоқ ва жигарнинг қаттиқлашиши, балғам ва савдодан келиб чиқадиган касалликларнинг тўғдиради. Агар у енгил овқатлардан пайдо бўлса, ёмон ва ўткир иситмалар, ўткир ва ёмон сифатли шишлар вужудга келади.
Овқатларнинг энг ёмони меьдага оғирлик қилгани, ичимликларнинг энг ёмони муьтадилликдан ошиб, меьдани тўлдирганидир. Агар бирон киши хаддан ташқари тўйиб овқатланган бўлса иккинчи кунни оч тормоғи, иссиқ ва совуқлиги муьтадил бир жойда узоқ вақт ухламоғи керак. Агар шундай уйқу ёрдам бермаса, тўхтамай, секин-секин, аммо кўп юрмоғи ва озгина тоза шароп ичмоғи керак.
Уйқу вақтида дастлаб бир оз муддат ўнг тамон билан, кейин чап тамон ётиш керак, шуни билиш керакки, ёпиниб ва ёстиқни баланд қўйиб ётиш овқатни ҳазм бўлишига ёрдам беради. Хулоса, ётганда аьзоларнинг ҳолати юқори томонга эмас, қўйи томонга мойил бўлиши керак.
Билгинки, товуқ жўжаларининг шўрваси товуқ шўрвасидан кўра кўпроқ муьтадиллаштирди, лекин товуқ шўрваси кучли овқатдир. Улоқнинг яхна гўшти бўғи тўхтаганлиги сабабдан яхши овқат бўлади, қўзичоқ гўштини иссиқ холида ейилса, иссиқ билан эриб хиди кўтарилганлиги сабабли ёқимли овқат бўлади.
1934 йилда Ўзбекистонда санитария гигиена илмий текшириш институтида овқатланиш гигиенаси кафедраси ташкил қилинди . Кафедранинг биринчи мудири проф. О.А. Петрова биринчи бўлиб эчки сути таркибини ўрганди ва болалар овқатланишида унинг аҳамиятини кўрсатди.
О.А. Петрова кафедрага 1936 йилдан 1946 йилгача мудирлик қилган. Г.М.Махкамов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби эди. Г.М.Махкамов биринчи бўлиб Ўзбекистонда қишлоқ ахолисини овқатланиш ҳолатига бахо берган . Г.М.Махкамов рахбарлигида иссиқ иқлим шароитида мода алмашинув ҳолатлари ўрганилиб, озиқ - моддалар ва қувватга бўлган эҳтиёжлар аниқланган.1947 йилдан 1977 йилгача проф. Г.М. Махкамов кафедрани бошқарган. Проф. Романченко Н.Л. 1978-1991 йиллар кафедрада мудирлик қилади мактаб ёшидаги болаларда овқат маҳсулотларини нормасини яратди.
Н.Л. Романченко бошчилигида спорт билан шуғилланувчи ўсмирлар овқатланишини такомиллаштириш бўйича илмий ишлар олиб борилган. 1991 йилдан 2005 йилгача овқатланиш гигиенаси кафедрасида профессор
Ш. С. Бахритдинов мудирлик қилган.
2005 йили Болалар ўсмирлар гигиенаси ва овқатланиш гигиенаси кафедраси бирлаштирилиб, кафедрага проф. Г.И. Шайхова мудирлик қилиб келмоқда.
Download 31,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish