Овқатланиш гигиенаси фани қадимги тарихига эга.
1. Пархез роли хақида эмперик давр намоендаси Гипократ (460-377), «Диета хақида» деган китоб ёзган: а) Овқат маҳсулотларини ва ичимликларни хусусиятларини билиш керак, б) Овқат маҳсулотарини у ёки бу хусусиятларини қандай кучайтириш ва камайтириш керак, в) Овқат миқдори билан жисмоний ҳаракат нисбати.
2. Гиппократ ўз мақолаларида овқат маҳсулоти бўлиши керак дейди, қадимий грек файласуфи Сократ “Инсон яшаш учун овқат ейди, овқатланиш учун яшайди» - дейди.
Ибн Сино (980-1037 йиллар) Тиб қонуни китобида «Овқат танага тўрт хил таьсир қилади» деб айтиб ўтган:
1.Овқат сифати таьсири
2.Ҳазм қилиш механизми
3.Овқат элементлари таъсири
4.Субстенциялари зарарли таьсири ( Зарарли моддалар, спиртли ичимликлар)
Ибн Сино болалар ва қариялар геронтология соҳасида биринчи бўлиб, овқатланишга қандай ташкил этиш керак, организмда гўштни, сутни, мевалар, ичимликлар ва бошқа овқат маҳсулотларни тўйимлилик ва биологик қийматини тахлил қилади. Овқатланиш гигиенаси тарихи Россия тарихи билан боғлиқдир.1546 йил билан Грозный фармойиши чиқарилди.Шу фармйоишда асосан тузини олишади.Ташиш ва сотиш қоидаларига амал қилиш ва тузга заҳарли моддаларни тушмаслиги олдини олишга бағишдланади.1351 йил қонни колбасага ишлатилмаслик қонунияти пайдо бўлди.1624 йил нонни тайёрлашда қаттиқ назорат қилишсин дейилади.
1718 йил Петр I Овқат маҳсулотларини сотишда тартибга риоя қилиш керак дейилади. 1720 денгиз устави чоп этилади, биринчи марта овқатланиш меьёрлари қабул қилинади. М.В.Ломоносов (1711-1765) химиявий овқатлар чиқаришдаги роллар хақида ёзади. Диний овқатланишга қарши чиқади.
Ю.Либих (1803-1873) Овқатланиш биохимияси асосчиси. У биринчи марта овқат маҳсулотларини иккига бўлади: пластик (тўйимлилигига) ва респираторли (нафас олувчи) иссиқ қонлилар. Биринчига оқсиллар, иккинчисига ёғлар ва қанд моддалари киради. Физиолог К.К.Фойд (1831-1908).Питтен кофер билан биргаликда модда алмашинувига температура, жисмоний ҳаракати, организмни ҳолатини таьсирини илмий асослади.Фойд биринчи марта 1881 овқат нормасини таклиф қилди. Оқсил 118г, ёг 56г, углеводлар 500г таклиф қилинади. Очликда органларни камайишини аниқланади.
Доброславин А.Н.(1842-1889) Петербург шаҳрида биринчи гигиена кафедрасини очади. Унинг таклифи билан биринчи марта шаҳарда аналитик лобаратория ташкил қилади. Унинг рахбарлигида ахолини турли гурухларда овқат миқдори, таркиби ва маҳсулот қиймати ва бошқа гигиеник масаллалар ўрганилади. Руен–овқат маҳсулотларини стандарт иссиқлик ажратиши, калорияси аниқланади (температура 30)
Ф.Ф.Эрисман (1842-1915) ўзи Швецариялик гигиена сохасида қўлланма яратади. 1891 йил унинг таклифи билан Москва санитария -эпидемиология станцияси ташкил қилинди. Унинг мақсади овқат маҳсулотларини тайёрлашда алдамчиликка қарши курашади. Ўша даврда алдамчилик анча илдиз отган эди.СЭС мақсади шунга қарши эди. Шунинг учун овқат сифатига талаб ва нормалар ишлаб чиқилди.Уни 200 га яқин мақолалари мавжуд. Унинг айрим асарларида очарчиликка, нон маҳсулотларини турларига бағишланади.
Овқат маҳсулотларининг ўрганиш методи деган асар ёзган. Сирли идишларни организмга таьсирини ўрганади талабалар учун «Гигиена асосларини» деган китоб ёзади.Овқатланишни ташкил қилиш, оқсил билан рационни таьминлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |