Лаборатория ташҳиси. Одатда бирламчи ташҳис учун патологик материалдан суртма тайёрланади. Суртмалар Грам усулида бўялгач микроскопда кўздан кечирилади. Бактериологик усулда эса қўзғатувчини аниқлаш учун озиқ муҳитларга эқилади. Муҳитда ҳосил бўлган коло-ниялардан соф культура ажратиб олинади ва унинг морфо-биокимёвий хусусиятлари асосида қўзғатувчининг тури аниқланилади.
Давоси ва профилактикаси. Касалликни даволаш учун канамицин, гентамицин, ампициллин ва учинчи авлод цефалоспоринларидан фойдаланилади.
Касалликнинг олдини олиш учун сув, озиқ-овқат маҳсулотларининг нажас билан ифлосланишига йўл қўймаслик, аҳоли орасида санитария-гигиена қонун-қоидаларига оид тушунтириш ишларини олиб бориш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |