Овқатдан заҳарланиш (токсикоинфекциялар) қўзғатувчилари



Download 22,02 Kb.
bet3/4
Sana16.03.2022
Hajmi22,02 Kb.
#497954
1   2   3   4
Bog'liq
мавзу 5 (2)

Давоси ва профилактикаси. Ботулизмнинг дастлабки клиник белгилари пайдо бўлиши билан дарҳол меъдани чайиш лозим. Сўнг беморга поливалент (А,В,С,Е) ботулиник антитоксин зардоб (мускул, вена орасига) юборилади. Зардоб ўз вақтида юборилса, бемор ҳаётини сақлаб қолиш мумкин, чунки зардоб бирдан-бир даволовчи препарат ҳисобланади. Бемор аҳволига қараб зардоб қайта юборилади. Зарарланган озиқ-овқатни истеъмол қилган, аммо ҳали касал бўлмаган кишиларга ҳам профилактик антитоксин ва ботулизмга қарши поливалент зардоб юборилади.


Протейлар
Ушбу бактерияни 1885 йил Г.Хаузер айниган гўштдан биринчи бўлиб ажратиб олган. У агарли муҳитда ўстирилганда ташқи кўринишини ўзгартириб, ёйилиб ўсади. Шу сабабли бу уруғга Proteus деб ном берилган. У беш турдан иборат: P.vulgaris, P.mirabilis, P.morgani, P.rettgeri, P.inconstans.
Морфологияси. Proteus уруғига мансуб барча турлар полиморф, грамманфий таёқча шаклида бўлиб, узунлиги 1–3 мкм, эни 0,4–0,8 мкм. Уларнинг кокксимон, ипсимон шакллари ҳам бўлиб, спора ва капсула ҳосил қилмайди, ҳаракатчан, хивчинлари перитрих жойлашган. Электрон микроскоп ёрдамида текширилганда уларда фимбриялар борлиги аниқланган. Протеуслар Enterobacteriacaе оиласига мансуб бактерияларнинг барча хусусиятларига эга. Нуклеоидидаги ДНК таркибида Г+Ц 38-44% ни ташкил этади.
Ўсиши. Протейлар озиқ муҳитларга талабчан эмас, шунинг учун оддий муҳитларда (Эндо, Левин, Плоскирев) яхши ўсади. P.vulgaris ва P.mirabilis агарли муҳитда ўзига хос ёйилиб ўсади, яъни H-шаклдаги колониялар ҳосил қилади. Қиялаштирилган пробирка ичида конденсацион суви бўлган агарга (Шукевич усули билан) экилса, ўрмалаб ўсиб бутун юзасини қоплайди.
Касалликнинг одамлардаги патогенези. Proteus уруғига мансуб бактериялар шартли-патоген микроорганизмлар ҳисобланади. Уларнинг патогенлиги вирулентлиги ва эндотоксини билан боғлиқ. Протейлар, асосан, овқатдан заҳарланишнинг қўзғатувчилари ҳисобланади.
Протейлар бошқа грамманфий бактериялар (E.coli, Pseudomonas), стафилококк ва баъзи анаэроб бактериялар билан бирга йирингли касалликлар кечишини оғирлаштиради. Бундан ташқари, P.morgani ва P.rettgeri лар касалхона ичи касалликларининг қўзғатувчилари ҳам ҳисобланади.

Download 22,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish