V. ГАЗГА ХАВФЛИ ИШЛАРНИ ОЛИБ БОРИШ.
Газга хавфли ишларни бажаришга наряд-рухсатнома ва тегишли йўриқномаларда назарда тутилган барча тайёргарлик ишлари ва чора-тадбирлар бажарилгандан кейингина рухсат берилади.
Газга хавфли ишларни камида 2 кишидан иборат, улардан бири раҳбар бўлган бригада бажариши керак, бригада аъзолари махсус кийим, махсус пойабзал, шахсий ҳимоя воситалари, асбоб-ускуналар, қурилма ва ёрдамчи материаллар билан таъминланган бўлиши керак.
Газга хавфли ишларни бошлашдан олдин, жавобгар шахс ҳар бир бажарувчи билан соғлиғи тўғрисида сухбат ўтказади.
Объект ва бажарувчиларнинг газга хавфли ишларни бажаришга тайёрлиги тўғрисида газдан қутқариш отрядига хабар бериш керак, газдан қутқариш отряди вакили томонидан ишни бажариш имконияти тасдиқланмаса, ишни бошлаш тақиқланади.
Газланган жойга фақат ишни олиб боришга жавобгар шахснинг рухсати билан хавфли ҳудуддан ташқарида тақилган тегишли ҳимоя воситаларида кириш мумкин. Иш жавобгар шахс ва газдан қутқариш хизмати вакили иштирокида бошланиши керак.
Портловчи моддаларнинг чиқиши билан боғлиқ ишлар учқун чиқармайдиган рангли металлардан ясалган асбоблар ва мосламалар ёрдамида, тегишли махсус кийим ва махсус пойабзалларда бажарилишии керак. Агар шундай асбоб-ускуналар бўлмаса, учқун чиқишини олдини олиш учун асбобнинг кесувчи ва урувчи қисми тавот, солидол ёки бошқа консистент мойлари билан мойланиши керак. Газланган муҳитда ишлаётганда учқун чиқарувчи электр асбобларидан фойдаланиш тақиқланади. Ёритиш учун 12 волддан юқори бўлмаган портлашдан ҳимояланган кўчма ёритгичлардан фойдаланилади.
Қудуқ, резервуар ичида, хоналарда газга хавфли ишларни бажарадиган ишчи ва мутахассислар пўлат тақалари ва михлари бўлмаган пойабзалда бўлишлари керак, акс ҳолда ушбу оёқ кийим устидан калиш кийишлари ёки бўлмаса иш жойига резина гиламча (ўрама резина) ёйиш керак.
Нафас олиш йўлларини ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланиш ва уларнинг ишлаш муддатлари стандартлар ва техник шартлар талабларига жавоб бериши керак. Шлангли газниқобда ишчининг иш олиб бориш вақтида, шу ишларни бажариш учун бериладиган наряд-рухсатноманинг 8-банди бўйича белгиланади. Противогазда танаффуссиз ишлаш муддати 30 дақиқадан ошмаслиги керак.
Противогаз кийиб ишланган вақт противогаз паспортига ёзиб қўйилиши керак.
Шлангли противогазларнинг ҳаво олиш патрубкалари иш пайтида газ ажралиб чиқадиган жойдан шамолга рўпара томонда жойлаштирилиши ва маҳкамлаб қўйилиши керак. Вентилятор билан мажбурий тарзда ҳаво берилиши бўлмаганда, шлангнинг узунлиги 15 м дан ошмаслиги керак. Шлангда кескин букилган жойи ва бирор нарса билан сиқилган жойи бўлмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |