II. РАХБАР ВА БАЖАРУВЧИЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ.
Корхонада газга хавфли ишларни хавфсиз олиб борилишини таъминлаш бўйича ишларни ташкил этиш учун корхона рахбари ёки ишлаб чиқариш бўйича директор жавобгардир.
Корхона рахбари ёки ишлаб чиқариш бўйича директор мажбуриятлари:
корхона бўйича ушбу йўриқноманинг талабларини бажарилишини таъминлаш бўйича ишларни ташкил этиш;
технологик жараёнлар ва уларнинг аппаратларини такомиллаштириш, замонавий диагностика усулларини, технологик ускуна ва коммуникацияларни гидравлик, механик, кимёвий тозалаш воситаларини жорий этиш, технологик схемаларни алоҳида блоклари ва аппаратларини блокировка қилишнинг ишончли воситалари билан жиҳозлаш орқали газга хавфли ишлар сонини камайтириш бўйича чоралар қабул қилиш.
Цехда (участка, бўлим, хизмат) газга хавфли ишларни хавфсиз олиб борилишини ташкил этиш учун жавобгарлик цех (участка, бўлим, хизмат) бошлиғи юкланади.
Цех бошлиғи мажбуриятлари:
газга хавфли ишларни тайёрлаш ва хавфсиз ўтказиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишни ташкил этиш, ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
тайёргарлик ишларига жавобгар ва ишларни олиб боришга жавобгар, тайёргарлик тартибини ва ушбу ишларни бажариш қоидаларини биладиган шахсларни тайинлаш;
газга хавфли ишларни олиб боришга жавобгар шахс билан биргаликда шахсий ҳимоя воситаларини, бажарувчилар таркибини аниқлайди ва иш режимини белгилайди (ҳимоя воситаларида бўлиш муддати, дам олиш вақти, ҳаво намунасини олиш муддати ва бошқалар).
Смена бошлиғи (уста) мажбуриятлари:
газга хавфли иш олиб борилиши керак бўлган ускуна ва коммуникация воситаларини ажратиш схемасининг тўғрилиги учун;
тайёргарлик ишлари ва газга хавфли ишларни олиб боришга жавобгар бўлган шахсларнинг газга хавфли ишлардан олдин ва пайтида қандай ускуналар босим остида, юқори ҳароратда, кучланиш, портлашга хавфи борлиги ва бошқалар тўғрисида кўрсатмаларининг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун;
кўрилган хавфсизлик чораларининг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун;
газга хавфли ишлар бўйича ходимларни огоҳлантириш ва газга хавфли ишларни олиб борувчи жавобгар шахс билан биргаликда сменани қабул қилиш журналига қайд қилиш, учунчи томон хизмати ёки ташкилоти ходимларига цехнинг асосий хавф ва хавфли моддалар тўғрисида йўл-йўриқлар бериш;
объектда газга хавфли ишларни бажаришга тайёрлигини, шунингдек улар тугаллангандан сўнг ушбу ишларнинг тўлиқлиги ва сифатини текшириш;
ишлаб чиқаришдаги ҳар қандай ўзгариш, оғиш тўғрисида газга хавфли ишларни олиб борувчи жавобгар шахс ва бажарувчилар огоҳлантирилади ва ишлар тўхтатилади.
Тайёргарлик ишлари учун жавобгар шахс ажратилган иш жойида тайёргарлик ишларини олиб боришда наряд-рухсатномада ёки наряд-рухсатнома расмийлаштирмасдан бажариладиган газга хавфли ишларни ҳисобга олиш журналида кўрсатилган хавфсизлик чораларини амалга ошириш учун жавобгардир.
Тайёргарлик ишларига жавобгар шахс мажбуриятлари:
ишни фақат смена бошлиғи билан келишилган ҳолда бошлаш;
наряд-рухсатномада ёки наряд-рухсатномасиз бажариладиган газга хавфли ишларни ҳисобга олиш журналида назарда тутилган тадбирларни амалга оширишнинг изчиллиги ва тўлиқлигини таъминлаш;
тайёргарлик ишлари тугагандан сўнг, иш жойидаги ҳаво муҳитини тахлил қилишни таъминлаш;
тайёргарлик ишлари тугагандан сўнг, ишларни тўлиқлиги ва сифати текширилиб, газга хавфли ишларни олиб борувчи жавобгар шахсга топширилади, газга хавфли ишларни олиб борувчи жавобгар шахс, бажарувчиларга ишлаб чиқаришнинг ўзи хос хусусиятлари, объект ва иш вақтида юзага келиши мумкин бўлган одатий хавфлар тўғрисида кўрсатмалар беради.
Газга хавфли ишларни олиб борувчи жавобгар шахс, хавфсизлик чораларининг тўғри ва тўлиқлиги учун, бажарувчи сифатида тайинланган ходимларнинг билим даражаси учун, йўл-йўриқларнинг тўлиқлиги ва сифати учун, ишни техник бошқариш ва ишчилар томонидан хавфсизлик чораларига риоя қилиши учун жавобгардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |