Ота –оналар тўлови тўғрисидаги
“_____” сонли шартнома
“_____” _________ 20____й.
Косон туман (шахар) “Баркамол авлод” болалар мактаби бундан буён матнда “Мактаб” деб номланувчи, Устав асосида иш юритувчи директор ___________________________ шахсида, бир томондан, ота –она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) буён матнда “Ота-она” деб номланувчи __________________________________________ иккинчи томондан, алохида “Томонлар” деб юритилувчи, 20___ йил “____” _____________да туғилган ___________________________________________________га __________________________ тўгарагида таълим олиш учун мазкур шартномани қуйдагилар хақида тузишади:
Шартнома предмети.
1.“Мактаб” мактабдан ташқари таълимни амалга ошириш орқали тўгарак аъзосига таълим-тарбия бериш мажбуриятларини олади, “Ота-она” эса “Мактаб”да фарзанди ўқиганлиги учун мазкур шартноманинг 2.1 –бандига мувофиқ ота-оналар тўловини ўрнатилган тартибда тўлаб бериш мажбуриятини олади.
Шартнома бўйича тўлов қиймати ва уни амалга ошириш.
2.1 “Ота –она” мазкур шартнома бўйича тўгаракка қатнаётган хар бир фарзанди учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 23-сентябрда 2267-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Баркамол авлод” болалар мактабларида болалар ўқиганлиги учун ота–оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг1-банди асосида ойига амалдаги энг кам ойлик иш хақининг 5% миқдоридаги тўловни амалга оширади.
2.2 Хар ойда жорий ой учун ота-оналар тўлови мазкур ойнинг 10-санасидан кечикмасдан тўланади.
2.3 Мазкур шартноманинг 2.2-бандида кўрсатилган муддатдан сўнг тўлов икки хафта мобайнида белгиланган миқдорда ва узрли сабаларсиз тўланмаган тақдирда, боланинг ўқиши тўхтатилади.
2.4 Агар тўлов бўйича қарздорлик ушбу қарздорлик юзага келган кундан бошлаб 30 календарь кун мобайнида тўланган бўлса, боланинг ўқиши қайта тикланади, агар тўланмаган бўлса, бола белгиланган тартибда “Мактаб”да таълим олувчилар сафидан чиқарилади.
2.5 Бола “Мактаб”даги биттадан ортиқ тўгракда таълим-тарбия олса, тўлов хар бир тўганракда ўқитилганлиги учун мазкур шартноманинг 4-бандига белгиланган миқдорда алоҳида тўланади.
2.6 Тўлов белгиланган миқдорда ва узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда боланинг таълим олиши тўҳтатилади ва шартнома бекор қилинади.
2.7 Боланинг “Мактаб”га қатнаши бекор қилинганида жорий ой тўлови “Ота-она”нинг бола “Мактаб”га қатнаши бекор килингунига қадар камида уч кун олдин ёзма аризасига асосан тўлиқ бўлмаган ой учун (яъни қатнаши бекор қилинган кунига қадар) тўланиши мумкин. Бундай ариза мавжуд бўлмаганида тўлов тўлиқ ой учун тўланади.
Бу ҳолда боланинг “Мактаб”да ўқишини қайта тиклаш олдинги қарздорлик тўлиқ қопланганидан сўнг янги қабул қилинадиган болалар учун белгиланган тартибда амалга оширилади. Қарздорлик тўлиқ қопланмагкнча боланинг “Мактаб”га катнашига руҳсат берилмайди.
2.8 Боланинг “Мактаб”га ўзи ёки оила аъзоларининг касаллиги (карантин) оқибатида, шунингдек, “Ота-она”нинг меҳнат таътали пайтида уч кундан ортиқ кетма-кет келмаганлиги даври учун тўлов кейинги ойлар учун тўлов ҳисобига ҳисобланади (бунда “Мактаб”нинг тегишли иш кунлари сони ҳисобга олинади).
2.9 Боланинг “Мактаб”га ўзининг ёки оила аъзоаларининг касаллиги (карантин) оқибатида узрли сабабга кўра кемаслиги тегишли даволаш муассасаси томонидан берилган маълумотнома билан тасдиқланиши шарт. Агар “Ота-она” меҳнат таътилига чиққан бўлса, иш хонасидан берилган маълумотнома билан тасдиқланиши лозим. Боланинг “Мактаб”га келмаган бошқа барча ҳолларда тўлов умумий асосларда ундирилади.
III. Томонларнинг мажбуриятлари.
3.1 Ота-онанинг мажбуриятлари:
фарзандига тўгарак машғулотларида иштирок этиш учун шарт-шароитларни яратиш;
фарзандининг жисмоний ва рухий соғлом бўлиши учун ғамхўрлик қилиш;
хар ойда жорий ой учун ота-оналар тўловини мазкур ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан банк муассасаларига тўлаш, бунда тўловни тасдиқлайдиган хужжат (квитанция) нусҳасини “Мактаб”га тақдим этиш;
тўлов нақд пулсиз шаклда амалга оширилган тақдирда (пластик карточкалардан тўлашдан ташқари) “Мактаб”га тўлов топшириқномасининг нусхасини (тўлов тўлаганлик тўғрисидаги банк белгиси қўйилган ҳолда) тақдим этиш;
бола “Мактаб”даги бир неча тўгаракка қатнаса, хар бир тўгарак учун мазкур шартноманинг 2.1 –бандида белгиланган миқдорда алоҳида тўлаш;
фарзандини “Мактаб”да таълим-тарбия олиши учун олиб келиш ва олиб кетиш;
фарзандининг машғулотларгиуч кундан ортиқ кетма-кет кела олмаслиги юзага келган ҳолда, бу ҳақида ёзма равишда “Мактаб” маъмуриятини огоҳлантириш;
3.2 “Мактаб”нинг мажбуриятлари:
тўлов тартиби ва миқдори ўзгарганида бу ҳақида ота-онага хабар бериш чораларини кўриш;
“Мактаб”да болага тўгарак ўқув режасини якунлагандан сўнг гувоҳнома бериш;
“Ота-она”дан ҳар ойда жорий ой учун ота-оналар тўловини мазкур ойнинг 10-санасидан кечикмасдан тўлашни талаб қилиш;
тўлов мазкур шартноманинг 2.2-бандида кўрсатилган муддатдан сўнг тўлов икки ҳафта мобайнида белгиланган миқдрда ва узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда, боланинг ўқишини тўҳтатиш;
тўлов бўйича қарздорлик у юзага келган кундан бошлаб 30 календарь кун мобайнида қопланмаса, бола белгиланган тартибда “Мактаб”да таълим олувчилар сафидан чиқариш;
бола “Мактаб”даги бир неча тўгаракка қатнаса, “Ота-она”дан ҳар бир тўгарак учун тўловни мазкур шартноманинг 4-бандида белгиланган миқдорда алоҳида тўлашни талаб қилиш;
“Ота-она”дан мазкур шартномада белгиланган талабларни бажарилишини талаб қилиш.
IV. Шартномани ўзгартириш ва беркор қилиш тартиби.
4.1 Шартномага томонларнинг келишувига кўра ёзма равишда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мумкин.
4.2 Шартнома бекор бўлишининг умумий асосларидан ташқари қуйдаги холатларда бекор бўлиши мумкин:
томонларнинг ўзаро розилиги;
томонларнинг бири шартнома шартларини бажармаганида;
ота-она тўловини белгиланган миқдорда ва муддатда амалга оширмаса.
V. Томонларнинг жавобгарлиги.
5.1 Мазкур шартномада белгиланган мажбуриятларни бажармаганлик ёки етарли даражада бажармаганлик учун томонларнинг жавобгарлиги амалдаги қонун хужжатлари билан белгиланади.
VI. Низоларни ҳал қилиш тартиби
6.1 Шартнома юзасидан томонлар ўртасида келиб чиқадиган низо ва зиддиятлар ўзаро келишувга қўра ҳал қилинади.
6.2 Томонлар ўртасида низо ва зиддиятлар ўзаро келишувга уўра бартараф қилинмаса, тегишли тартибда қонун нормалари асосиад суд тартибида ҳал қилинади.
VII. Форс-мажор ҳолатлари.
7.1 Форс-мажор ҳолатлари – бу томонларнинг иродаси ва фаолиятларига боғлиқ бўлмаган табиат ходисалари (зилзила, кўчки, бўрон, қурғоқчилик ва бошқалар) ёки ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар (уруш ҳолати, қамал, давлат манфаатларини кўзлаб импорт ва экспортни тақиқлаш ва бошқалар) сабабли юзага келган шароитларда томонларга қабул қилинган.
7.2 Агар форс-мажор ҳолатлари пайдо бўлса “Томонлар” бири-бирларини ўз вақтида ёзма равишда ушбу ҳолатлар ва уларнинг келиб чиқиш сабалари 3тўғрисида форс-мажор холатлари пайдо бўлган кундан бошлаб 3 (уч) кун ичида огоҳ қилишлари шарт. “Томонлар” бир-бирларига ёзма хабарнома юбориб, шартнома шартларини бажаришнинг бошқа усулларини қидириб, форс-мажор ҳолати тўсқинлик қилмаётган мажбуриятларни бажаришда давом этадилар.
Шартноманинг амал қилиш муддати.
8.1 Шартнома томонлар имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва номуайян муддатгача амалда бўлади. Ушбу шартнома икки нусҳада ўзбек тилида тузилди ва улар бир ҳил юридик кучга эга.
IX. Томонларнинг юридик манзили ва реквизитлари.
«Мактаб»«Ота – она»
Косон туман «Баркамол авлод»
болалар мактаби _______________________________________ Исми шарифи
Манзил: Косон тумани Пудина МФЙ _______________________________________ Паспорти серияси, раками
Х/в: ______________________________ ______________________________________ МФО: 00014 ИНН: 207120710 Уй манзили
Банк: Тошкент Марказий банк _______________________________________ ОКОНХ: 93145 Уй ва мобил телефон ракамлари
Мактаб директори: ___________Б.Шодиев _____________________________________ имзо