Основные понятия об измерениях и измерительных приборах


Бевосита ўлчаш усуллари ўлчанаётган катталикни тўғридан-тўғри ўлчам  бирлиги билан солиштиришга асосланган. Масалан, бевосита



Download 9,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/97
Sana24.02.2022
Hajmi9,08 Mb.
#192789
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97
Bog'liq
КИПиА

Бевосита ўлчаш усуллари ўлчанаётган катталикни тўғридан-тўғри ўлчам 
бирлиги билан солиштиришга асосланган. Масалан, бевосита ўлчаш усулига мисол 
қилиб узунликни метр билан ўлчашни, босимни манометр билан ўлчашни мисол 
қилиш мумкин.
Қуйидаги бевосита ўлчаш усуллари мавжуд: тўғридан-тўғри аниқлаш усули, 
компенсацион усул ва дифференциал усуллар. 
Тўғридан-тўғри аниқлаш усулида, ўлчанаётган катталик тўғридан-тўғри 
ўлчов асбоби чиқиш сигналиган айлантирилади ва ўлчов асбоби ўлчанаётган 
катталикни тўғридан-тўғри кўрсатади. 
Компенсацион усулда, қиймати номаълум ўлчанаётган катталик қиймати 
маълум катталик билан мувозанатланиб ўлчанади. Ўлчанаётган катталик қиймати 
қиймати маълум мувозанатловчи катталик қийматига қараб аниқланади. Бу усул 
бўйича ўлчовчи ўлчов асбобларига потенциометрларни, мувозанат кўприкларини ва 
коромислоли торозларни мисол қилиш мумкин. 
Дифференциал усулда қиймати ўлчанаётган катталик қиймати маълум 
катталик билан солиштирилиб, ўлчанаётган қиймат катталиги қиймати маълум 
катталик қийматига улар орасидаги фарқни қўшиб аниқлашга асосланган (мисол: 
гастрономик тороз). 
Билвосита ўлчаш усулида ўлчанаётган катталик Q бевосита усул билан 
эмас, балки, у билан қандайдир функционал боғлиқликга эга бўлган бир нечта 
параметрларни (А,В,С…) бевосита ўлчаш усулларидан фойдаланиб ўлчаб, 
ўлчанаётган параметрни функционал боғлиқлик бўйича аниқлашга асосланган.
Бунда ўлчанаётган параметр қуйидаги формула бўйича ҳисобланади.
Q=f (A,B,C,…) 
Масалан, идиш ичидаги модда миқдорини сатхни ўлчаб аниқлаш.
Ўлчов асбоблари деб, ўлчанаётган катталикни ўлчов бирлигига бевосита ёки 
билвосита солиштиришга мўлжалланган қурилмага айтилади.
Ўлчанаётган параметр турига қараб, ўлчов асбоблари қуйидагича 
таснифланади:
1. Термометрлар ва пирометрлар – температурани ўлчаш учун;
2. Манометрлар, вакуумметрлар ва бошқа. – босимни ўлчаш учун;
3. Сарф ўлчагичлар ва миқдор ўлчагичлари (Расходомерлар и счетчиклар) – 
сарф ва миқдорни ўлчаш учун;
4. Сатх ўлчагичлар – сатхни ўлчаш учун; 
5. Газоанализаторлар – газ аралашмаси таркибидаги қиймати аниқланаётган 
компонентларнинг миқдорини аниқлаш учун; 
6. Концентратомерлар – эритмалар концентрациясини аниқлаш учун;
7. Зичлик ўлчагичлар – эритмалар зичлигини аниқлаш учун; 
8. Вискозиметрлар – суюқликларнинг қовушқоқлигини ўлчаш учун; 
9. Намлик ўлчагичлари (Психрометрлар) – хаво ва газларнинг намлигини 
аниқлаш учун;
ва бошқалар (тахометрлар, тутун ўлчагичлар ва бошқалар).
Бундан ташқари ўлчов асбоблари яна қуйидагича таснифланади:



I. Вазифасига қараб:
а) Техник – ишчи (конструкцияси содда, пишиқ ва ишончли); 
б) Назоратчи - (аниқ ўлчашлар учун ва техник асбобларни текшириш учун);
г) Намунали – ўлчов асбобларини текширишда ишларилади;
д) Эталон – бирламчи ва иккиламчи эталонлар жуда аниқ бўлиб, улар ўлчам 
бирлигининг давлат эталонлари ҳисобланади.
II. Кўрсатишига қараб:
а) Кўрсатувчи; 
б) Ёзиб борувчи;
в) Жамловчи (счетчиклар). 
III. Ишлаш принципи бўйича: 
а) Механик;
б) Электрик;
в) Пневматик; 
г) гидравлик;
д) радиоактив.
IV. Жойлашишига қараб:
а) жойидаги ўлчовчи – ўлчаш пунктларининг ўзида ўрнатилади; 
б) Ахборотни масофага узатувчи (марказлашган назорат учун қўлланилади). 
V. Ўлчамларига қараб:
Нормаль, кичик габаритли ва жуда кичик ўлчамли.

Download 9,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish