Основные понятия об измерениях и измерительных приборах


ТЕМПЕРАТУРАНИ ЎЛЧАШ УСУЛЛАРИ



Download 9,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/97
Sana24.02.2022
Hajmi9,08 Mb.
#192789
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   97
Bog'liq
КИПиА

ТЕМПЕРАТУРАНИ ЎЛЧАШ УСУЛЛАРИ 
 
Модда температураси бошқа термометрик модда хусусиятининг ўзгаришини 
назорат қилиш йўли билан аниқланади.
Температурани ўлчашда модданинг шундай хусусиятлари танланадики, у 
температурага боғлиқ равишда ўзгарсин. Бу талабларга термометрик моддаларнинг
қуйидаги хусусиятлари мос келади: хажмий кенгайиш, берк хажмдаги босимнинг 
ўзгариши, электр қаршиликнинг ўзгариши, элекр юритувчи кучнинг (Э.Ю.К.) пайдо 
бўлиши ва нурланиш интенсивлигининг ўзгариши. Бу хусусиятлардан фойдаланиб 
температурани ўлчаш усуллари ишлаб чиқилган.
Температурани ўлчовчи асбобларнинг таснифи 
Температурани ўлчовчи асбобларни қуйидагича таснифлаш мумкин: 
1. Кенгайиш термометрлари (температурани ўлчаш чегараси -190
0
С дан 
500
0
Сгача); 
2. Манометрик термометрлар (ўлчаш чегараси -160
0
С дан 600
0
Сгача); 
3. Электр қаршилик термометрлари (ўлчаш чегараси -200
0
С дан 650
0
Сгача); 
4. Термоэлектрик пирометрлар (ўлчаш чегараси -50
0
С дан 1800
0
Сгача); 
5. Нурланиш пирометрлари (ўлчаш чегараси 100
0
С дан 6000
0
Сгача). 
Шундай қилиб, температурани ўлчовчи асбоблар шартли равишда икки турга 
бўлинади: Термометрия, -200
0
С дан +600
0
С гача чегарада температурани ўлчовчи 
асбоблар - термометрлар (биринчи уч тури) ва пирометрия, юқори 
температураларни ўлчовчи асбоблар, пирометрлар (охирги икки тури). 
 
КЕНГАЙИШ ТЕРМОМЕТРЛАРИ 
Бу ўлчов асбобларининг ишлаш принципи температура таъсирида 
жисмларнинг хажми ва чизиқли ўлчамларининг ўзгариши хусусиятига асосланган. 
Суюқликли ва механик кенгайиш термометрлари мавжуд. 
 
Суюқликли шиша кенгайиш термометрлари 
Бу ўлчов асбоблари ишчи термометрик суюқлик билан тўлдирилган резервуар 
кичик диаметрли капиляр билан уланган бўлиб, температура ошганда суюқлик 
хажми ортиб капиляр трубка бўйича маълум бир баландликга кўтарилади. 
Суюқликнинг капиляр трубкадаги сатхи кўтарилиши бўйича температура 
аниқланади. 
Бу термометрларда ишчи суюқлик сифатида симоб ва органик моддалар 
(этил спирти, толуол пентан ва бошқалар) қўлланилади. Симоб баъзи устунликларга 
эга – ўлчаш диапозонининг катталиги, -39
0
С дан (ртутнинг музлаш температураси)
357
0
С гача (ртутнинг қайнаш температураси); шишанинг ртут билан хўлланмаслиги; 
тоза ртутни олишнинг осонлиги.
Симобнинг ўртача хажмий кенгайиш температура коэффициенти 0,18-10
-3
град
-1
.
Органик суюқликлар билан тўлдирилган кенгайиш термометрлари ёрдамида -190 
дан 100
0
С гача диапозонда температурани ўлчаш мумкин. Хажмий кенгайиш 
температура коэффициенти 1,13.10
-3
град
-1



17 
Симоб термометрлари температурани -35
0
С дан 500
0
С гача чегарада ўлчашга 
ишлатилади. Юқори температураларни ўлчашда, симоб қайнашининг олдини олиш 
учун, капилляр тепасидаги бўшлиқ инерт газ билан ортиқча босимда тўлдирилади 
(симоб қайнаш температурасини ошириш мақсадида).
Симоб термометрлари икки турда ишланади: ўрнатилган шкалали ва 
капиллярли трубкага чизилган шкалали (палочный). 
Капиллярли трубкага чизилган шкалали термометр ташқи диаметри 6-8 ммли 
қалин деворли капилляр ва унга уланган резервуардан ташкил топган бўлади. 
Термометр шкаласи бевосита капиллярнинг ташқи юзасига чизилади. Ўрнатилган 
шкалали термометр ингичка капиллярдан ва бўлинмалар чизилган оқ шиша 
пластинкадан ташкил топган бўлади.
Вазифасига қараб, симобли термометрлар техник, намунали ва лаборатория 
турларига бўлинади. 
ТТ типидаги техник термометрлар, пастки қисми узунлиги 60 дан 2000 
ммгача ва юқори қисми узунлиги 110, 160 ва 220 мм, ҳамда диаметри 18 мм ли 
бўлиб, тўғри ва бурчакли (90, 135
0
) қилиб тайёрланади.
Бу ўлчов асбобларининг асосий хатолиги энг кичик бўлими қийматидан 
ошмайди ва 0,5 дан до 10
0
С гача қийматларда ўзгаради.
Лаборатория термометрлари (ТЛ), бўлим қийматига қараб, 4 гурухга 
бўлинади (1; 0,5; 0,5 и 0,1).
Температура қийматининг ошиши билан ўлчов асбобининг асосий хатолиги 
ортади
.
Расм. 6. Расм.7. 


18 
Шунингдек, суюқликли (симобли) контакт термометрлари ҳам ишлаб 
чиқарилади (расм ). Улар одатда температурани сигналлаш учун ва автоматик 
ростлашда ишлатилади. Бу ўлчов асбобининг пастки ва юқори контактлари мавжуд 
бўлиб (платинали ёки вольфрам симлардан), улар туташганда электр занжири 
уланиб, реленинг бошқариш ўрамидан ток ўтади ва реле ишлаб, иситгични узади. 
Температура камайганда занжир узилади. Контактли термометрларнинг ўзгармас 
контактли ва контактни магнитли силжитгич ёрдамида холатини ўзгартирувчи 
қурилмали турлари мавжуд.

Download 9,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish