Радиоизотоп зичлик ўлчагичлари
Зичликни ўлчаш ўлчанаётган мухитдан ўтаётган -нурларнинг интенсивлигини ўзгаришини аниқлашга асосланган.
ПЖР-2 радиоизотоп зичлик ўлчагичнинг принципиал блок схемаси 158-расмда келтирилган.
Расм 158.
1 ва 6- - нурланиш манбааси; 2- ўлчаш объекти; 3 ва 8 – - нурланишни қабул қилгич; 4 ва 9 – формирующий блоклар; 5 – электрон кучайтиргич – сигнал ўзгартиргич; 7 – металлик клин; 10 – реверсив юритма (РД); 12 – иккиламчи асбоб (ВП); 11 – дифференциал – трансформаторли сигнал ўзгартиргич.
Бу зичлик ўлчагичларида - нурланиш манбааси (С060, С5137) ва - нурланишни қабул қилгич (3) тўғридан-тўғри технологик трубапроводда ўрнатилиши мумкин. Нурланиш манбаи (1) дан чиқаётган - нурлар объект 2 деворларидан ва суюқлик қатламидан ўтиб, 3 – - нурланишни қабул қилгичга келиб тушади. Ўлчанаётган зичликга пропорционал бўлган электр сигнали блок (4) дан ўтиб электрон кучайтиргич (5) га узатилади (ишчи канал). Электрон кучайтиргичга яна қўшимча қурилмалардан (6, 7, 8, 9) ҳам сигналлар келиб тушади (солиштириш канали). Уларнинг фарқлари электрон кучайтиргичда кучайтирилиб, реверсив юритма (10) га узатилади. Реверсив юритма 10 ротори кинематик равишда оптик клин 7 билан, ҳамда, дифференциал трансформаторли сигнал ўзгартиргич ўзаги ва иккиламчи асбоб 12 билан боғланган. Реверсив юритмага берилаётган сигнал катталигига ва ишорасига қараб, РД металл клинни фарқ сигнал нолга тенг бўлгунча суради. Клиннинг сурилиш даражаси ўлчанаётган зичликга пропорционал бўлади. Ўлчяаш чегараси 600 - 2000 кг/м3. Ўлчаш хатолиги ±2%.
МАҲСУЛОТЛАРНИНГ ҚОВУШҚОҚЛИГИНИ ЎЛЧАШ УСУЛЛАРИ ВА АСБОБЛАРИ
Ўз вақтида Нъютон, қовушқоқлик бу суюқликларнинг унинг заррачаларини силжишига сабаб бўлган кучларга қаршилик қилиш хусусияти деб айтган эди.
Кўп маҳсулотлар учун қовушқоқлик уларнинг таркиби ва сифатини белгиловчи катталик ҳисобланиб, қовушқоқлик бўйича маҳсулот тайёрлиги аниқланади.
Қовушқоқликни ўлчаш заруратини қуйидаги мисоллардан кўриш мумкин:
- мазутнинг қовушқоқлиги ГРЭС блокларида мазутнинг ёниш эффективлигини белгилайди. Мазут қовушқоқлиги юқори бўлса, захарли газларнинг чиқиши ва тутун ажралишининг ортиши атроф мухитни ифлослайди;
- пластмасса ва бошқа синтетик махсулотлар учун қовушқоқлик асосий сифат кўрсаткичи ҳисобланади;
- суюқ совун, бўёқлар, клей, олиф ва лаклар тайёрлашда уларнинг қовушқоқлигини билиш керак;
- керамик маҳсулотлар ишлаб чиқаришда клинкернинг ва глазурларнинг қовушқоқлиги ўлчанади;
- ювувчи порошок композицияларининг тайёрлиги қовушқоқликга боғлиқ;
- кимёвий толаларни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган эритмаларни тайёрлашда уларнинг қовушқоқлиги ўлчанади;
- ёғ-мой саноатида ёғ ва мой кислоталарининг қовушқоқлигини ўлчаб назорат қилинади;
- виноларни тайёрлашда узум суслосини қовушқоқлиги ўлчанади;
- хар хил мевалар сокининг сифатини қовушқоқликни ўлчаб аниқланади;
- фармацевтикада хар хил мазларни ва экстрактларнинг қовушқоқлигини ўлчаш керак бўлади ва хакозо.
Динамик (µ) ва кинематик ( ) қовушқоқлик мавжуд. Бирликларнинг Халқаро тизимида динамик қовушқоқлик (µ) ўлчам бирлиги, , ёки, Па сек (пуаз), кинематик қовушқоқлик ( ) ўлчам бирлиги, М2/сек, ёки Ст = 10-4 м2/С (стокс; санти стокс).
Қовушқоқликни ўлчаш учун, қуйидаги ўлчаш усулларига асосланган вискозиметрлардан (қовушқоқлик ўлчагичлари) фойдаланилади:
(метод истечения);
эркин тушиш усули;
айлантириш моменти усули (ротацион);
вибрацион усул;
ультротовуш усули.
Қовушқоқликни ўлчашда, материалларнинг қовушқоқлиги температура ўзгариши билан ўзгаришини ҳисобга олиш керак бўлади. Шунинг учун, қовушқоқликни ўлчашда, материалларнинг температурасини ўзгармас қийматда ушлаб туриш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |