Қосимова Наргиза Дилмуродовна Ўсмирлар ижтимоийлашувида ибрат ижтимоий психологик хусусиятларининг аҳамияти


III БОБ. Ўсмирлар ижтимоийлашувида ибрат ролини белгиловчи



Download 224,1 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana24.02.2022
Hajmi224,1 Kb.
#210653
1   2   3   4   5   6   7
III БОБ. Ўсмирлар ижтимоийлашувида ибрат ролини белгиловчи 
омилларнинг психологик хусусиятлари
 
3.1. Ибрат ва ўсмирлар қадриятлари. “Қадриятлар ориентацияси” бўйича
диагностика ва коррекция натижалари…………………………..................... 83 
3.2. Ўсмирлар ва ота-она муносабатларининг ижтимоий-психологик 
хусусиятлари........................................................................................................102 
3.3. Ўсмирларнинг ота-онага нисбатан установкалари ва уларнинг ибрат 
билан боғлиқлиги. Тенгдошлар таъсири ва ибрати…….................................111 
3.4. Ўсмирларнинг идеал шахслар ҳақидаги тасаввурлари ва улардан ибрат 
олишга интилишлари.............................................................................. ......... 123 
Боб юзасидан хулосалар....................................................................................130
ХУЛОСА.............................................................................................................132 
АМАЛИЙ ТАВСИЯЛАР.................................................................................135
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ......................................137 
ИЛОВАЛАР........................................................................................................145 


3
КИРИШ 
 
Мавзунинг 
долзарблиги
Мамлакатимизда 
инсон 
ҳуқуқ 
ва 
эркинликларини ҳамда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини 
таъмин этишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. 1997 йилда 
қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш 
миллий дастури»дан кўзда тутилган асосий мақсад бунёдкор ва ижодий 
фаол, шахсий, касбий, ижтимоий, сиёсий ҳаётда ўз йўлини, ўрнини топа 
оладиган, истиқболдаги вазифаларни олдиндан кўра билиб, уларни ҳал этиш 
ва мустақил қарор қабул қилишга қодир бўлган ёшларни вояга етказишдир. 
Юртбошимиз И.Каримов “Яна бир долзарб вазифа-ўсиб келаётган 
авлодга, унинг маънавий тарбиясига ниҳоятда катта жавобгарлик ҳисси 
билан ёндашиш масаласи. Нега деганда, ёшлар халқ маънавиятининг 
муносиб эгаларидир. Шунинг учун хар бир ўғил-қизимиз дастлабки 
қадамларидан бошлаб маданий бойликларимиздан баҳраманд бўлиши 
керак”
1
деб таъкидлайди. 
Ўзбекистон ёшлар мамлакати ҳисобланади. Мамлакатимиз аҳолисининг 
60 фоизидан ортиғини ёшлар ташкил этади. Шунинг учун Ўзбекистон ўз 
мустақиллигини қўлга киритиши билан ёшлар сиёсатига алоҳида аҳамият 
бера бошлади. 
Президент И.А.Каримов ёшларнинг буюк аждодларимиздан ибрат 
олишлари зарурлиги тўғрисида шундай деб ёзади: “Бунинг учун тарихимизда 
ўтган улуғ зотларнинг ҳаёт йўли, қолдирган меросини бирёқламаликка 
берилмай, тўғри ва ҳаққоний акс эттириш даркор. Токи улар ёшлар учун том 
маънода ибрат намунаси бўлсин”.
2
Ана шу ибратни тўғри йўлга қўйиш учун 
ўсмирлик даври хусусиятларини замон талаблари ҳамда миллий анъаналар 
билан алоқадорликда ўрганиб, тегишли ижтимоий-психологик, педагогик 
1
И.Каримов.Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: “Маънавият”, 2009. - 80 бет. 
2
И.Каримов “Камолот” ёшларимизнинг чинакам суянчи ва таянчи бўлсин.-Т.: “Ўзбекистон”, 2001.-29 бет. 


4
тадбирларни белгилаб олиш зарур бўлади. Мазкур мавзунинг танланишидан 
асосий мақсад ҳам ёшларимиз ўсмирлик давриданоқ жамиятда ўз ўрнини 
топа билиши билан боғлиқ муаммолар ечимига қаратилган. Бу масалага 
етарли эътибор бермаслик нохуш оқибатларга, баъзан эса оғир фожиаларга, 
ҳатто ижтимоий ларзаларга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ўз қадрини, 
шаънини билмаган инсон ҳаётда кўп тўсиқларга дучор бўлади, вайронкор ва 
салбий таъсирларга тез берилади, оқибатда унинг шахс сифатида емирилиши
юз беради. 
Ўсмирлар ижтимоийлашувида уларга таъсир ўтказиши мумкин бўлган 
салбий омиллардан кўз юмиб бўлмайди. Бундай омиллар жумласига жиноий 
гуруҳлар, диний экстремистик тўдалар, гиёҳванд моддаларни истеъмол 
қилувчилар ёки наркобизнес билан шуғулланувчи ғайри ижтимоий кучлар, 
оқимлар ва хулқ-атвор шакллари киради. Ўсмирларнинг бу каби ножўя 
хатти-ҳаракатларга қўшилиши кўп жиҳатдан уларнинг ёш хусусиятлари, 
тажрибасизликлари, хавфли вазиятларда тўғри қарорга кела олмасликлари 
билан боғлиқ. Хавф-хатарларга, шиддатли ўзгаришларга бой бўлган 
ўсмирлик даврининг муҳим хусусиятлари бошқаларга тақлид қилиш ва 
улардан ибрат олишда намоён бўлади. Айни пайтда ибрат ижобий ёки 
салбий оқибатларни юзага келтириши мумкин. Оиладаги соғлом муҳит ва 
оилавий муносабатлар ўсмирнинг ижтимоийлашувида муҳим ўрин 
эгаллайди.
Глобаллашув жараёнлари, бир томондан, ўсмирларнинг дунёқараши 
шаклланишига, жаҳондаги халқларнинг этник хусусиятлари ва турмуш тарзи 
ҳақида кўпроқ маълумот олишига хизмат қилаётган бўлса, иккинчи 
томондан, уларнинг бир қисмида миллий қадриятлар, миллий маънавиятнинг 
нисбатан камроқ ўзлаштирилишига сабаб бўлмоқда. Бу жараёнда, айниқса, 
телевидение, интернет, компьютер ўйинлари, киносериалларнинг таъсири 
кучли бўлмоқда. 
Давр билан боғлиқ бу ижтимоий-сиёсий воқеликлар мамлакатимиз 
психологлари олдига бир қатор вазифаларни қўймоқда. Хусусан, ўсмирлар 


5
ижтимоийлашувида рўй берадиган психологик жараёнлар, ундаги ота-она ва 
фарзанд, ўқитувчи ва ўқувчилар, ўсмир ва тенгдошлар муносабатлари 
таъсирини, ижтимоий установкалар ва рефлексив жараёнларга боғлиқ 
жиҳатларини ўрганиш ва бу жараёнларнинг ўзбек оиласида вояга етаётган 
ўсмирлар ижтимоий тасаввурларида қандай акс этишини комплекс тарзда 
тадқиқ этиш талаб этилмоқда.
Ўсмирлар ижтимоийлашуви жараёнида қадриятлар, меъёрлар ибрат 
олиш орқали шаклланишини тадқиқ қилишнинг долзарблиги яна шундаки
ўсмир тақлид қилишдан кўра ибрат олишга кўпроқ интилиши кузатилади Бу 
хусусиятлар фанимизда ижтимоий-психологик ва этнопсихологик жиҳатдан 
тадқиқ этилмаган. Ибрат олишда ўзини тутиш, мулоқот, кийиниш сингари 
ҳодисалар муҳим объектлардан бири, деб эътироф этилмоғи керак.
Хорижий мамлакатлар, хусусан, Россияда ўсмирлар ижтимоийлашувига 
шахсий намуна (личный пример)нинг таъсири ҳақида қатор илмий ишлар 
амалга оширилган. Бизнинг тадқиқотларимиз ушбу изланишларни давом 
эттирган ҳолда тақлид қилиш билан ибрат олиш ўртасида жуда кўп умумий 
жиҳатлар билан бир қаторда муайян фарқлар борлигини кўрсатмоқда.
Ўсмирлар ижтимоийлашувининг ўзи ибрат асосида юз беради. Сўнгги 
пайтларда 
шахс 
ижтимоийлашувининг 
психологик-педагогик 
қонуниятларини ўрганиш ва уларга таъсир этувчи омилларни, психологик 
хусусиятларини аниқлаш билан боғлиқ бир қатор илмий-амалий тадқиқотлар 
бажарилди. Мазкур тадқиқотлар ўсмир шахсининг ривожланиши ва унинг 
фаолияти муваффақиятини белгиловчи омиллар сифатида таълим, тарбия 
хусусиятларини аниқлашга ҳамда ўрганишга бағишланган. Ота-она, оила-
аъзолари, қариндошлар, ўқитувчилар ибрати ижобий таъсир кўрсатиш 
орқали унинг самарали ижтимоийлашувини таъминлайди. Бу омилларнинг 
ўсмирларга таъсири, шунингдек, шахс бўлиб шаклланишига сабаб бўлувчи 
омиллар масаласи ҳозиргача ўзининг тўла ечимини топган эмас. Бу ҳолат 
тадқиқот предметининг долзарблигини кучайтиради ва унинг психологик 
аҳамиятини оширади.


6

Download 224,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish