Қосимова Наргиза Дилмуродовна Ўсмирлар ижтимоийлашувида ибрат ижтимоий психологик хусусиятларининг аҳамияти


Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми



Download 224,1 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/7
Sana24.02.2022
Hajmi224,1 Kb.
#210653
1   2   3   4   5   6   7
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация иши кириш, 3 та 
бўлим, 9 та параграф, 12 та расм, 11 та жадвал, хулосалар, амалий тавсиялар, 
фойдаланилган адабиётлар рўйхати, ҳамда иловалардан иборат. Ишнинг 
умумий ҳажми 145 саҳифани ташкил этади. 
 


11
I БОБ. ЎСМИРЛИК ДАВРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-
ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
1.1. Ўсмирларнинг мустақил ижтимоий ҳаётга киришида 
 ибратнинг ўрни 
Умр даврлари орасида ўсмирлик даври ўзига хос хусусиятлари билан 
ажралиб туради. Ўсмирлар ижтимоийлашувида ўзига хос хусусиятлар, 
қонуниятлар, хатти-ҳаракат мотивлари ва уларнинг вужудга келишида 
мураккаб механизмлар мавжуд. Бу ёшда ўсмир организмида, унинг руҳий 
дунёсида жиддий ўзгаришлар содир бўлади. Унда янги қизиқиш, майл ва 
эҳтиёжлар вужудга кела бошлайди. Ўсмир руҳиятида содир бўлаётган 
ўзгаришларнинг энг муҳими, уларда асосланган шахсий фикрларнинг пайдо 
бўлиши, танқидий тафаккурнинг ривожланишидир. Ўсмир кўпинча ўзининг 
хулқ-атвори билан болалар дунёсидан ажралишга, катта кишиларга ўхшашга, 
кимлардандир ибрат олишга, атрофдаги кишилар ўзи билан катталардек 
муомала қилишларини хоҳлаб, шунга эришишга ҳаракат қила бошлайди. 
Агар ўсмирнинг бу хоҳиш, истаклари инобатга олинмасдан, у билан 
болаларча муомалада бўлинса, унинг жаҳли чиқади, ўжарлик ва ҳатто 
қўполлик, қўрслик қила бошлайди. Катталар ўсмир фарзандларида содир 
бўлаётган бундай руҳий ўзгаришларни ҳар доим ҳам ўз вақтида сезмайдилар. 
Ўсмирлар эса ўзларига қилинаётган муомаланинг оҳангига, характерига 
нисбатан жуда сезгир бўладилар.
Ота-оналар кўп ҳолларда ўсмирлик даврининг бошланиши билан юзага 
чиқадиган муаммоларга тўқнаш келадилар. “Мен”нинг англашилиш 
шакллари ва кўринишларининг намоён бўлиши ўсмирлик даврига тўғри 
келиб, уларнинг руҳиятида ўзликни англаш билан боғлиқ бир талай 
муаммолар юзага келади ва уларнинг янги туйғу, истак, орзулари пайдо 
бўлиб, кўпинча бу нарсалар якка шахснинг “кимлиги”, “қандайлиги”, “кимга 
ва нима учун кераклиги”га йўналтирилади[48,115]. Ўсмирлик даврининг 


12
муҳим хусусиятларидан бири ўғил ва қиз болаларнинг аҳлоқий жиҳатдан 
ўсишидир. Ўсмирлик ёши - бу уларнинг хатти-ҳаракатларида доимо 
суянадиган дунёқарашнинг, аҳлоқий ишонч принципи ҳамда идеалларининг 
шаклланиши, мулоҳаза юритиш ва ижтимоий ҳодисаларни баҳолаш 
тизимининг таркиб топиш давридир. “Ўсмирнинг ўз хатти-ҳаракатларига 
асос бўладиган “аҳлоқий намуна” танлаб олишида унинг ички ҳисссиётлари 
ва дунёқараши шаклланиб бориши билан боғлиқ бўлган аҳлоқий 
идеалларнинг аҳамияти катта”[34,89]. Аҳлоқий намуналар танлаш аҳлоқий 
тушунчалар мазмунини англаш билан чамбарчас боғлиқдир. Психологик 
текширишлардан маълум бўлишича, кўпчилик ўсмир ёшидаги болалар аҳлоқ 
тушунчаларининг мазмуни ҳақида яхши тасаввурга эга эмаслар.
Психолог А.Маслоунинг таърифлашича, ўсмирнинг ўзига хос 
қарашлари, фикрлари таниш-билишлар, тенгдошлар, оммавий ахборот 
воситалари таъсири остида юзага келади. У ўсмирда дунёқарашнинг пайдо 
бўлиши, муносабатлар, интилишлар, дид ва қадриятлар шаклланиши 
болаликдагига нисбатан бошқачароқ тарзда кечишини таъкидлаган[59,55].
Америкалик психолог Лоуренс Кольберг ўсмирнинг илк бор ижтимоий 
ҳаётга қадам қўйишида маънавий танлаш ва ақлий ривожланишнинг ўзаро 
алоқасини кўрсатиб берувчи ахлоқий ривожланиш назариясини ишлаб чиқди. 
Олим шахсни ривожлантиришга бағишланган тадқиқотлар туркумида 
болалар ва ўсмирлар олдига гипотетик ахлоқий диллемаларни қўяди. У хулқ-
атворни шакллантиришнинг уч даражаси ва олти босқичини типик мисоллар 
билан кўрсатади.
1. 1-Даража. Ақлий ва маънавий даража. Ушбу даражада хатти-ҳаракатлар 
ташқи ҳолатлар билан белгиланади, бошқа одамларнинг нуқтаи назари 
ҳисобга олинмайди. 
2. 1-босқич. Жазолаш ёки рағбатлантиришга боғлиқ бўлади. Белгиланган 
хулқ-атвор қоидаларига фақат жазодан қутилиш учун амал қилинади.
3. 2-Даража. Конвенционал даража. Камол топишнинг ушбу даражасида 
бола бошқа одамларнинг принципларига тақлид қилиб шартли равишда 


13
ўз ролида амалга оширади. 
4. 2-босқич. Хулқ-атвор нормаларига мувофиқ рағбатлантиришга эга 
бўлишга йўналтирилган конформ хулқ; боланинг ўз ижобий хатти-
ҳаракатига жавобан унга яхши муносабатда бўлишларини кутиши. 
5. 3-Даража. Постконвенционал даража. Ўсмир хулқ-атвори тўғрисида фикр 
юритади, бу мулоҳаза юритишнинг юқори даражасини тақозо этади. 
6. 3-босқич. “Яхши бола, яхши қиз бўлишга интилиш”. Хатти-ҳаракатини 
бошқа одамлар маъқуллаши ёки маъқулламаслигига асосланган 
қарашлар. Ижтимоий нормалар ва қоидаларга мувофиқ хулқ-атвори
намуна бўладиган бошқа одамларнинг маъқулламаслигидан халос 
бўлишга асосланади. 
7. 4-босқич. Обрўли шахсларга ёки касбга йўналганлик. Ўсмир ўз 
имкониятлари ва қизиқишларга асосланиб улардек бўлишга интилади. 
8. 5-босқич. Жамоа қоидаларига амал қилиш. Хатти-ҳаракатнинг оқланиши 
демократик йўл билан қабул қилинган қарорларни ҳурмат қилишга, инсон 
ҳуқуқларини ҳурмат қилишга асосланган. 
9. 6-босқич. Умуминсоний тамойиллар ва хулқ-атвор меъёрларига 
йўналганлик. Хатти-ҳаракат, агар у қонунийлигидан ёки бошқа 
одамларнинг фикридан қатъий назар, виждонан бажарилган бўлса, тўғри, 
деб ҳисобланади. Ўсмирлар ўзини ўзи бегоналаштирмаслик, инсон қадр-
қимматини йўқотмаслик, виждон қийналмаслиги учун тегишли меъёрлар 
ва тамойилларга амал қилади. 
Ҳар қандай ижтимоий-маданий муҳитда одамлар, Кольберг назарияси 
бўйича, ушбу босқичларнинг барчасини у ёки бу тартибда босиб ўтади. 
Тафовут фақат босиб ўтиш тезлиги ва улар у ёки бу босқич доирасида 
қанчалик узоқ қолиб кетишидан иборатдир[77,50]. Содир этилган хатти-
ҳаракатдан қониқиш ёки қониқмаслик хулқ-атвор шаклланиш шарти, 
барқарорлик 
унинг 
тавсифларидан 
бири 
ҳисобланади. 
И.С.Кон 
кўрсатганидек, “Жамият олдидаги бурч туйғуси яқин кишиларга нисбатан 
алоҳида мажбуриятларни йўққа чиқармайди, умумлаштирилган бошқа 


14
(қоидаларга) йўналтирилганлик бошқаларнинг аниқ бир фикрига қулоқ 
солишни истисно этмайди”[38, 90].
Психолог Н.И.Непомнящая ўзининг “Шахс психодиагностикаси” 
китобида “қадриятлар” шахс шаклланишида асосий марказий тизимларни 
бошқарувчи омил, деб ҳисоблайди[73,100]. Яъни, қадрият шахснинг 
фаолиятини бошқариши билан ажралиб турувчи, ўзи ҳақидаги тасаввурларни 
ифодалайди. Агарда бу икки муносабат бир-бири билан чамбарчас боғланса,
биз уларни шахс қадриятлари, деб аташимиз мумкин. Қадрият – бу субъектда 
мавжуд бўлган майллар, тасаввурлари шаклланадиган майдон сифатида 
“Мен”нинг шахс сифатидаги образини намоён қилади. 
А.Г.Грецов “Ота-оналар ва ўсмирлар учун амалий психология” 
китобида ўсмирлик даври мустақиллиги ҳақида шундай ёзади: “Биологик 
нуқтаи назардан ўсмирлар бутунлай катта одамга айланадилар, лекин, 
жамиятнинг назарида улар ҳанузгача бола бўлиб ҳисобланади. Оилада 
ўсмирга эътибор катта авлод вакиллари (бобо, буви ва бошқа оила аъзолари) 
уларга болага муомала қилгандай қарайдилар. Ўсмирлик даврида “бола 
бузилади” деган фикр, олдинги авлодлардан мерос фикр бўлиб келган. Катта 
авлод вакиллари қадим замонлардан бунинг сабабларини қуйидагича 
кўрсатганлар: ўсмир руҳиятидаги ўзгаришлар натижасида ташқи 
кўринишидан қониқмаслик, атрофидаги нарса ва ҳодисаларга нисбатан 
таъсирланадиган, мустақил бўлиш каби хусусиятлар жиддийроқ тус олади 
[26, 160].
Психолог Д.И.Фельдштейн ўрганган адабиётлар ичида, файласуф 
Ж.Ж.Руссонинг асари алоҳида диққатини тортган. Ж.Ж.Руссо (1762 йилда 
чоп этилган “Эмиль” номли романида) ўсмирлик даври мураккабликларини 
баён қилган. Асарнинг бош қаҳрамони Эмильда ўзини ўзи англаш хусусияти 
айнан ўсмирликда бошқачароқ намоён бўлиши, яъни бу даврда “бола 
иккинчи бор туғилади” деган фикрни билдирган. Иккинчи бор туғилгандан 
сўнг ўсмирлар учун қайси билимлар, ҳаётнинг мазмунини тўлдирадиган 
қайси нарсалар қадрли ҳисобланади? деган саволга: севги, ҳар хил 


15
ҳамжамиятларга (оила, маҳаллий жамоа, анъанавий маданият, мамлакат, 
умуман инсониятга) мансублик ва ўзини уларнинг бир қисми деб билиш, 
ҳаётдаги маънавий дастур (ғамхўрлик қилиш, бошқаларнинг изтиробини энг 
кўп даражада енгиллаштириш, адолатни тиклаш, тотув ва ҳалол яшаш), 
cанъат, ақл билан иш тутиш, деб изоҳ берган[75,115].
Психолог Г.Г.Аракелов замонавий ўсмирнинг тарбиясига оиладан 
ташқари, қадриятларни тарғиб қилиш ва ёйишда қатнашадиган жамиятнинг 
маданий институтларига,
жумладан, телевидение, адабиёт, кино ва театр ҳам 
мисол бўла олишини таъкидлаган[94,43]. Теварак - атрофдаги ижтимоий 
муҳит одамларнинг ўсаётган онгига, асосан, уюшган тартибда таъсир этади. 
“Ижтимоий формация қанча юқори бўлса, ижтимоий муҳитнинг ўсмир 
онгига уюшган тартибдаги таъсири шунча катта бўлади”[35,83]. 
Рус психологи В.С.Мухина “Ёш даврлари психологияси” китобида 
ўсмирлик даврига қуйидагича таъриф беради: “Ўсмирдаги ҳаётда ўз ўрнини 
топиш, ўзини англаш жараёни эндигина шахс сифатида шаклланаётган одам 
учун қийин жараёнлардан ҳисобланади. Бунда унга ютуқлар ҳам, 
муваффақиятсизликлар ҳам кучли таъсир қилади. Ўсмир шахси таркиб 
топишида қарама-қаршиликлар, таваккал қилиш жараёнлари ҳам содир 
бўлади”[24,112]. 
Психолог Л.С.Виготский, Э.Эриксон, Д.Марш, И.Кон: “Ўсмирнинг 
асосий руҳий муваффақияти – ўз ички оламини кашф қилишидир. Унинг 
учун ташқи моддий олам субъектив тажрибанинг имкониятларидан бири 
ҳолос,” деб ёзганлар[53, 102]. Ўсмир ўзининг бетакрорлиги, бошқаларга 
ўхшамаслигини идрок этиш билан бирга ёлғизлик, қандайдир безовталик 
туйғусини нима биландир тўлдириш керак бўлган ички ҳиссиётни туяди. 
Натижада мулоқотга эҳтиёжи ошади, аммо ҳамма билан ҳам 
яқинлашавермайди, ички кечинмалар бўйича шерикка, маънавий мададга 
эҳтиёж сезади.
Ўсмирлик 
даври 
тақлидчанлиги, 
муқим 
нуқтаи 
назарнинг 
шаклланмаганлиги, ҳиссиётлилиги, мардлиги, тантилиги билан фарқланади. 

Download 224,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish