Туркий тилшунослик тарихида яратилган луғатлар ва уларнинг тузилиш принциплари
Туркий тилшунослик тарихида луғат тузиш анъанасининг шаклланиши ва тарихий тараққиёти масаласи. Энг эски луғатлар. Илк ўрта асрларда туркий тил бўйича тузилган луғатлар, грамматик асарларнинг узиндилари.
Маҳмуд Кошғарий ва унинг “Девону луғатит турк” асари. Асарнинг тузилиши, унда сўзларнинг берилиш принциплари. Луғатда сўзлар маъносини изоҳлаш йўллари.
Маҳмуд Замахшарийнинг “Муқаддамату-л-адаб” асари, унинг луғат қисми. Луғатнинг тузилиши, унинг принциплари. Луғатдан ўрин олган туркий сўзлик ва унинг туркий лексикография тарихидаги аҳамияти.
XIV асрда араб ўлкаларида туркий тилларни ўрганиш бўйича тузилган луғатлар ва грамматик асарлар. Мисрда ёзилган грамматика ва луғатлар.
“Китоб-и мажму-и таржумон-и туркий ва ажамий ва мўғулий” асари ва унинг тузилиши.
“Аттуҳфату-з-закийату филлиғатит туркийа” ва унинг тузилиши.
XV-XIX юзйилликларда Навоий асарлари, эски ўзбек тили бўйича тузилган луғатлар ва грамматик асарлар.
Толи Имоний тузган “Бадойиу-л-луғат” асари.
Муҳиб Али Шомлунинг “Луғат-и Навоий” асари.
“Абушқа” луғати ва унинг тузилиши, сўзларнинг изоҳланиш йўллари.
Фазлуллахоннинг “Луғат-и туркий” асари.
Мирза Маҳдихоннинг “Санглоҳ” луғати.
“Китоб-и луғат-и атрокийа”.
“Келурнома” луғати.
Ҳозирги лексикография
Ҳозирги туркшуносликда тузилган луғатлар. Ҳозирги луғатларда ёзма ёдгорликлар лексикасининг берилиш принциплари. “Древнетюркский словарь” ҳақида маълумот.
Бугунги ўзбек лексикографияси. Ўзбек тилшунослигида классик асарлар бўйича тузилган луғатлар.
Амалий машғулотларни уюштириш бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Лексикография ҳақида тушунча. Шарқ тилшунослиги, хусусан, туркий тилшунослик тарихида луғат тузиш анъаналарининг шаклланиши.
Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғатит турк” асарини тўлиқ ўрганиб чиқиш. Унинг тузилиши ва сўзларнинг изоҳланиш йўллари тўғрисида маълумотга эга бўлиш.
Маҳмуд Замахшарийнинг “Муқаддамату-л-адаб” асари ва унинг луғат бўлимини ўрганиб чиқиш.
Навоийнинг “Муҳокамату-л-луғатайн” асарини ўрганиш. Муаллифнинг сўз ва унинг маъноси тўғрисидаги билимларни синчиклаб ўрганиш, уларни семантик жиҳатдан таҳлил қилиш.
XV-XIX юзйилликларда Навоий асарлари, эски ўзбек тили бўйича тузилган луғатлар ва грамматик асарлар таҳлили.
Эски туркий луғатларнинг араб ёзувларидаги нашрлари, транскрипцион нашрларидан олиб улардан тарқатма материаллар, слайдлар тайёрлаш ва амалий машғулотлар чоғида улардан фойдаланиш.
Интернет сайтларидан туркология, хусусан, лексикография бўйича эълон қилинган матнларни излаб топиш ва улардан дарс давомида фойдаланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |