9 маъруза
Пептидларнинг биологик вазифаси. Нейропептидлар ва энкефалинлар
Битта -аминокислотанинг аминогурухи билан иккинчи -аминокислотанинг карбоксил гурухи ўзаро таъсирлашувидан пептид боғи (амид боғи) ҳосил бўлади, ҳосил бўлган маҳсулот дипептид дейилади.
Таъсирлашаётган аминокислоталарнинг сонига қараб трипептид, тетрапептид ва ҳоказолар ҳосил бўлиши мумкин.
Табиатда учрайдиган ва сунъий равишда олинадиган пептидлар таркиби бўйича гомоген, гетероген ва депсипептидларга бўлинади. Улар тузилиши бўйича чизиқли ва ҳалкали ҳолатда бўладилар. Булардан ташқари антибиотик пептидлар ҳам мавжуд.
Гомополипептидлар
Бир хил -аминокислота қолдиқларидан тузилган полипептидлар гомополипептидлар деб аталади. Улар асосан маълум -аминокислоталарни поликонденсацияга учратиб синтез қилиб олинади. Бунда қўшимча реакциялар кетмаслиги учун -аминокислоталарнинг фақат ён радикалидаги функционал гурухлари ҳимояланади, -амино- ва -карбоксил гурухлари эса эркин ҳолатда конденсацияга учратилади.
Гетерополипептидлар
Икки ва ундан ортиқ ҳар хил -аминокислота қолдиқларидан тузилган полипептидлар гетерополипептидлар деб аталади. Гетерополипептидлар, асосан, -аминокислоталарнинг N-карбоксиангидридларини поликоденсацияга учратиб олинади. Масалан, тирозинни глицин, фенилаланин ва аланин билан, глутамин кислотасини цистин ва серин билан, лизинни тирозин билан поликонденсациялаб молекуляр оғирликлари бир неча юздан бошлаб то 100000 гача бўлган гетерополипептидлар олинган.
Депсипептидлар
Таркибига -аминокислоталар билан бир қаторда -оксикислоталар ҳам кирган пептидлар депсипептидлар деб номланадилар. Буларга спорин алкалоидларидан (эргоалкалоидлар) эрготамин ва эргокристинлар мисол бўла оладилар. Бу алкалоидлар ўз таркибларига кирувчи -амино-, -оксикислоталарни шу молекуладаги пролиннинг карбоксил- ва фенилаланиннинг амино- гурухлари билан молекула ичида ўзаро таъсирлашуви натижасида ҳосил бўлган учпептидли халқани тутадилар:
Пептидлар очиқ занжирсимон тўғри чизиқли ёки халқали тузилишга эга бўладилар. Очиқ занжирсимон тўғри чизиқли полипептидга глюкагонни мисол қилиб олиш мумкин. Глюкагон молекуласи 29 та -аминокислота қолдиқларидан иборат.
глюкагон
Глюкагон ошқозон остки безларидан ажратиб олинган, у шу безлардаги инсулин гормони билан бирга учрайдиган гормон ҳисобланади. Унинг таркибида инсулин таркибида учрайдиган пролин, изолейцин ва цистин аминокислоталари учрамайди. Глюкагон таркибида инсулин таркибига кирмайдиган триптофан ва метионин аминокислоталари мавжуд. Шунинг учун ҳам глюкагоннинг физиологик таъсири инсулинникидан фарқ қилади. Инсулин қондаги қанд даражасини камайтирса, глюкагон эса, аксинча унинг концентрациясини оширади, чунки глюкагон организмдаги маълум ферментлар таъсирида гликогенни глюкозагача парчалайди, ҳосил бўлган глюкоза қон таркибига қўшимча равишда ўтади, натижада бу қўшимча ҳолдаги глюкозани парчалаш учун инсулиннинг миқдори етишмайди ва «қандли диабет» касаллиги келиб чиқишига сабаб бўлади.
Халқали полипептидларга окситоцин ва вазопрессинларни мисол қилиб келтириш мумкин:
окситоцин АIle, BLeu
Arg-вазопрессин (буқаларда) АPhe, BArg
Lys-вазопрессин (чўчқаларда) АPhe, BLys
Бу пептидлар табиий пептид гормонлари ҳисобланиб, октапептидлар деб ҳам юритиладилар. Уларни Дю Винье ходимлари билан бирга ҳайвонлар ва одамлар организмларидан ажратиб олганлар. Улар таркибида 6 тадан бир хил -аминокислота қолдиқлари бўлиб, бир-бирларидан учинчи ва еттинчи -аминокислота қолдиқлари билан фарқ қиладилар. Окситоцин ҳамма олий ҳайвонларда ва одамларда бир хил -аминокислота қолдиқларига ва тузилишга эга, вазопрессинда эса 7-ҳолатда ҳар хил -аминокислота қолдиқлари бўлиши мумкин. Масалан, чўчқа вазопрессинида лизин, буқа вазопрессинида эса аргинин қолдиқлари жойлашган.
Do'stlaringiz bilan baham: |