Оқсилларнинг тузилиши ва биологик функциялари



Download 1,24 Mb.
bet17/24
Sana04.06.2022
Hajmi1,24 Mb.
#637254
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24
Bog'liq
Оқсил мажмуа (1)

Иммобиллашган ферментлар
Бундай ферментлар уларни каталитик активлигини қисман ёки тўлиқ сақланган ҳолда эримайдиган ҳолга айлантириш орқали олинади, бунинг учун одатда қуйидаги методлар қўлланилади:
1) Фермент молекулаларини сувда эримайдиган эритувчилар, органик (табиий ва синтетик) полимерлар - целлюлоза, хитин, агароза, декстрин, қоғозлар, матолар, полистирол, найлон, ион алмашувчи смолалар ва ҳоказолар, ҳамда анорганик материаллар, оддий шиша, силикагеллар, силохромлар, керамикалар, металлар ва ҳоказолар билан ковалент ҳолда боғлаш орқали олинади;
2) Ферментларни гель ёки полимерларнинг тармоқларига киритиш орқали олинади;
3) Фермент молекуласини ўз-ўзи билан ёки инерт оқсиллар билан би- ёки полифункционал реагентлар ёрдамида ковалент ҳолатда боғланиб тикилиши орқали олинади;
4) Ферментни сувда эримайдиган элтувчиларда (кўпинча ионитларда) адсорбциялаш орқали олинади;
5) Микокапсуллаш (фермент эритмасини 5-300 мкм ли ярим ўтказгич капсулаларга киритиб) усули билан олинади.
Иммобилланган ферментларни гетероген катализаторлар каби реакцион арамашмалардан оддий фильтрлаш орқали ажратиб олиш ҳам мумкин бўлади. Шу билан улар эрийдиган ферментлардан фарқланадилар ва кўпгина давом этувчи ферментатив жараёнларни узлуксиз тартибга ўтқазиш имконини беради.
Иммобиллашган ферментларнинг эрувчан ферментларга нисбатан ташқи таъсирларга анча турғун эканлиги аниқланган.


6 маъруза
Ҳимоя оқсиллари. Иммунитет тизимининг оқсиллари. Антигенлар. Антитаналар ва уларнинг тузилиши
Иммунитет деб организмнинг унга ташқаридан тушган ёки кирган ёт нарсаларни, масалан, микроорганизмлар ёки вирусларни аниқловчи ва парчаловчи қобилиятга айтилади. Иммун системаси сут эмизувчиларда анча мураккаб бўлиб, у организмга ёт бўлган нарсаларни аниқлаб сигнал беради ва унга қарши системаларни, жараёнларни ишга солиб хужайра ва молекула даражасида ҳал қилади. Бу жараённи умуман иммун жавоби деб ҳам юритилади.
Иммуноглобулин ёки антитела, антигенлар
Бу молекулалар организмда айланиб юрувчи ва ёт нарсаларни билувчи бирикмалардир. Бунда бирқанча оралиқ реакциялар содир бўлади ва антителаларнинг уларга жавоби бўлади.
Организмда антителаларнинг биосинтезига жавоб берадиган бирқанча энг муҳим иммун системалари мавжуд. Улардан асосийлари учта хужайра типлари, хусусан, Т-лимфоцит, В-лимфоцит ва макрофагалар шаклланадиган тимус, қораталоқ ва периферик лифонд тузилишлари ҳисобланади. Антителалар сиртида антигенларни махсус боғлаб олувчи рецепторларга эга бўлган В-лимфоцитлар томонидан ишлаб чиқарилади. Бу комплексга Т-лимфоцитлар ва макрофагалар ҳам қўшиладилар. Хужайралараро кооперация натижасида В-лимфоцитларни активлаш ва уларни плазматик хужайраларга йўналтириш содир бўлади. Ҳосил бўлган плазматик хужайраларнинг мослилиги жиҳатидан В-лимфоцитлар сиртидаги рецепторларга ўхшаш кўпчилик қисми антителаларини синтез қилади ва уларни қонда сақлайди. +олган қисми антиген қайтадан кирганида антитела ишлаб чиқаришга мослашган «иммунга мувофиқ келувчи хотирага эга» хужайрага айланади.
Ҳар бир В-лимфоцит юзаси, махсус ранги жиҳатидан бир хил бўлган 100 мингга яқин рецепторларни тутади.
Антиген қон айланишида комплементар рецептор билан тўқнашиб ўзига мос келган В-лимфоцитни танлаб олади, сўнгра плазматик хужайрага йўналиб яна кўп маротаба бўлиниб хужайра клонини ҳосил қилади. Антителалар биосинтезининг бу назарияси клонал-селекциялаш номини олган. Хар бир плазматик хужайра клони ўзига тузилиши бўйича мос келган антителани жойлаштиради. Аммо антиген қонда бирданига бирнеча тип бошланғич антигенга нисбатан бошқача даражадаги рецепторларни тутувчи В-лимфоцитларни активлаштирганлиги сабабли бундай иммун жавобини поликлонал жавоб, антителани эса - поликлонал антитела деб аталади.
Антигенлар. Булар организмга четдан кирган молекулалардир. Улар билан антителалар боғланади ва антиген-антитела комплекси ҳосил бўлади. Организмнинг антитела ишлаб чиқариши кўпаяди ва антигенни специфик ҳолатда маълум жой билан боғлаб олиши амалга ошади. Бу жойни эпитоп деб аталади. Битта антиген жуда кўп эпитопга эга бўлиши мумкин. Антигенлар одатда маълум оқсил молекула-углеводлардан иборат бўлиши мумкин ёки комбинлашган макромолекула ҳолатда вируслар ва бактерияларнинг устки қатламини ҳосил қилиши мумкин.
Иммуноглобулин. G (IgG)--глобулин. Бу жуда кўп тарқалган иммуноглобулиндир. Унинг молекуляр оғирлиги (МО) 150000 га тенг. IдG нинг молекуласи тўртта полипептид занжиридан - иккита оғир ва иккита енгил занжирлардан иборат. Оғир занжирни МО 50.000 дан 50 та, енгилининг МО 25000 дан 220 та. Бу тўртта занжирлар ўзаро ковалент ҳолатда дисульфид боғлари -S-S- орқали боғланган.

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish