7 маъруза
Оқсил-гормонлар ва уларнинг таъсир механизми
Гормонлар биологик актив моддалар бўлиб, юнонча "харакатга келтираман", "қўзғатаман" деган маънони билдиради. Гормонлар - эндоген регуляторлар, яъни организм томонидан синтез қилинадиган, ташқаридан кирмайдиган регулятор моддалар ҳисобланади. Гормонлар организмга қон орқали тарқаладилар ва эндокрин органлардан узоқда турган мўлжалдаги хужайраларга таъсир этадилар. Пептид-оқсил гормонларга инсулин, ўстирувчи гормон (соматотропин), баъзи бир гипофиз-ички секрециянинг марказий бези гормонлари: тиротропин, гонадотропин, лютропин, липотропинлар ҳамда яна бир парашитовид безлари синтез қиладиган оқсил гормон - паратгормон киради.
Инсулин. Бу гормон ошқозон остки безларининг -хужайраларида синтез бўлади. У аввал 109 та аминокислота қолдиғидан ташкил топган прегормон - бир занжирли оқсил шаклида ҳосил бўлади, ундан 23 аъзоли бошланғич пептид ажралиб чиқиб проинсулин пайдо бўлади. Проинсулин специфик ферементлар таъсирида тезда парчаланади ва натижада 2 та полипептид занжирдан тузилган 2 та дисульфид боғи билан бириккан инсулин молекуласи ҳосил бўлади. Унинг А занжирида 21 та, В занжирида эса 30 та аминокислота қолдиқлари бўлади. Инсулин биринчи бўлиб синтез қилинган ва биринчи бўлиб бирламчи тузилиши аниқланган оқсил ҳисобланади. Инсулин синтез қилинганда унинг А ва В занжирлари алоҳида-алоҳида синтез қилиниб, сўнгра дисульфид боғлари билан бир-бирига бириктирилган. Ҳозирда инсулинни синтез қилишнинг икки хил йўли ишлаб чиқилган. Улардан бири чўчқа инсулинини инсон инсулинига ярим синтетик йўл билан айлантиришга асосланган, чунки бу гормонлар бир-биридан битта С-охирги аминокислота қолдиғи билан фарқланади. Инсулинни олишда иккинчи усул ген инженерлик методи ҳисобланади.
Соматотропин (СТГ) - ўсиш гормони
Бу гормон гипотоламус факторлари томонидан йўналтирилувчи гипофизанинг олд бўлагида ишлаб чиқарилади. Соматотропин анаболик гормонлар гурухига мансубдир. Уни гипофизалари етишмайдиган ҳайвонлар организмига киритилса организмда тана тузилиш суяклари ва бошқа тўқималари ўсишининг ортиши кузатилади, оқсил синтези ва сут секреция безлари кучаяди. Соматотропиннинг физиологик эффектини юзага келиши қонда соматомедин деб аталувчи алоҳида оқсилларни ҳосил бўлиши билан боғлиқдир. Соматомединларнинг асосий синтез бўлиш жойи жигар ҳисиобланади. Шунинг учун жигарни периферик эндокрин безлари қаторига киритиш мумкин.
Ҳар хил жонзотларнинг ўсиш гормонлари бир занжирли 200 га яқин аминокислота қолдиқларини тутувчи полипептидлари ҳисобланади. Аммо уларнинг бирламчи тузилишидаги шаклий бир-биридан кескин кўриниш хослилиги фарқланади. Масалан, одам ва буқадаги соматотропинлар191 та аминокислота қолдиқларини тутади, аммо уларнинг 63 таси ҳар хил.
Ҳозирги вақтда кўпгина мамлакатларда инсон ва ҳайвонларнинг ўсиш гормонлари ген инженерлик методи орқали синтез қилиб олинади ва медицинада танани ўстириш, яраларни ва синган суякларни битириш ишларида, қишлоқ хўжалигида эса молларнинг вазнини оширишда ишлатилади.
Пролактин
Бу гормон аденогипофизада ҳосил бўлади. У ўзининг кимёвий ва биологик хоссалари бўйича соматотропинга яқин туради. Уни лактоген гормон деб ҳам юритилади, чунки у лактация жараёнини соматотропинга нисбатан самаралироқ ривожлантиради. Пролактин ҳайвонлар органлари ва тўқималарининг ўсишига таъсир қилади, сув ва туз нисбатини тартибга солади. Пролактин молекуласи 198 аминокислотадан тузилган бўлиб, 3 та дисульфид боғини тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |