Станция 7.
Қайси вируслар антиген дрейф ва антиген шифт типлар бўйича антиген ўзгарувчанликка мойил?
Грипп вирусининг қайси рецептор оқсили уни антигенлик хусусиятини белгилайди, танлаш ва ёпишиш вазифасини бажаради, вируснейтралловчи ва антигемагглютин антителолар ишлаб чиқарилишини чақиради?
Грипп вирусининг қайси рецептор оқсили уни антигенлик хусусиятини белгилайди, вируснейтралловчи ва антинейраминидаза антителолар ишлаб чиқарилишини чақиради ва энзим фаоликка эга бўлади?
Қайси касаллик қуйидаги босқичларда кечади: нафас йўллари эпителий қаватида вирус репродуктсияси - нафас йўлларининг жароҳатланиши - вирусемия, токсик ва токсикоаллергик реакциялар - нафас йўллари ва организм бошқа системаларида бактериал асоратлар - патологик жараённи тугалланиши?
Қайси касалликни даволашда ремантадин ва амантадин қўлланилади?
Қайси касаллик битта ёки иккита қулоқолди сўлак безларини ва бошқа безли органларни жароҳатланиши билан тавсифланади?
Вируслар сўлак ва сийдик билан қайси касалликда ажралиб чиқади?
Қайси вирусли касалликда асоратлари серозли менингит, менингоентсефалит, қизларда тухумдонни яллиғланиши, ўғил болаларда орхит шақлида намоён бўлади?
Қайси вирусли касалликда вирусни товуқ эмбрионини амниотик суюқлигида индикация қилиш учун гемагглютинация реакцияси қўлланилади, шу билан бирга вирусни тўқима ҳосилаларида индикация қилиш учун гемадсорбция реакцияси қўлланилади?
Қайси вирусли касалликда иситма, катарал конъюнктивит, юмшоқ танглайда энантема ва терида доғли-папуласимон тошмалар ҳосил бўлиши билан тавсифланади?
Қайси вирус суперкапсид таркибида нейраминидаза сақламайди, лекин гемагглютинин ва Ф-оқсил сақлайди?
Қандай вирусни индикациясини ўтказишда, тўқима ҳосилада дукка ўхшаган ва гигант пуфакчасимон кўп ўзакли хужайралар цитоплазма киритмалари билан аниқланади?
Қайси серологик реакциялар ёрдамида қизамиқ, эпидемик паротит ва грипп касалликларини ретроспектив ташҳислаш мумкин?
Қайси вирусли касаллик қуйидаги синонимларга эга: сувдан қўрқиш, гидрофобия, рабиес, лйсса?
Қайси зооноз вирусли касаллик одамда шиддатли қўзгалиш ва фалажни ривожланиши билан кечувчи ўлдирувчи энцефалит чақиради?
Қайси вирусли касаллик одамда қуйидаги симптомлар билан тавсифланади: гидрофобия, аукофобия, аерофобия, фотофобия?
Қайси вирусли касалликда нерв хужайралари цитоплазмасида Бабеш-Негри таначалари ҳосил бўлади?
Антирабик вакцина олиш усулини ким ишлаб чиққан?
Қайси вирусли касаллик касал хайвонлардан одамларга бевосита маиший алоқа билан юқади (тишлаганда, сўлак тушганда)?
Қайси вирусли касалликни бемор тириклик пайтида корнеал тест ёрдамида ташҳислаш мумкин?
Қайси вирус икки хил вариантда бўлади: «кўча вируси» ва «қотирилган вирус»?
Қайси вируслар одамда полиомиелит, гепатит А, Коксаки ва ЕСНО касалликларини чақиради?
Қайси вирусли касаллик умумий захарланиш, бош ва орқа мия кулранг моддаси зарарланиши ва айрим холларда скелет мускулатурани суст атрофик парези ва фалажлар ривожланиши билан тавсифланади?
Полиомиелит вируси нечта антиген турларга эга ва улар қандай белгиланади?
Қайси вирусли касалликда қуйидаги ривожланиш босқичлари бор: юқиш - регионар инфекция - вирусемия - вирусни МНС кириши - иккиламчи ўзгаришлар, клиникаси қуйидаги шаклда кўринади: паралитик, нопаралитик, иннаппарант?
Қайси касалликни эрта ташҳислаш учун текширилувчи материал сифатида қуйидагилар олинади: бурун-халкум суюқлиги, нажас, қон, орқа мия суюқлиги, секцион материал
Қайси вирусни индикация қилиш учун рангли синама қўлланилади?
Қайси касалликни олдини олиш учун Солк ва Себин вакциналари таклиф қилинган?
Кандай вируслар биринчи булиб одам аденоидларидан ажратиб олинган ва ринит, ларингит, трахеобронхит, зотилжам, отит, уткир конюктивит ва ҳатто онкологик касалликлар чакириши мумкин?
Қандай касалликнинг олдини олиш учун Чумаков ва Смородинцев вакцинаси таклиф килинган?
Иситма ҳамда шиллиқ қаватлар ва терида папулез-везикулали тошмалар тошиши билан кечадиган, яхши сифатли ўткир вирусли касаллик қандай номланади?
Қайси вирусли касалликда Морозов усулида бўялган везикуляр суюқликдан тайёрланган суртмада Арагана таначалари аниқланади?
Қандай вирусли касаллик организмнинг умумий оғир жарохатланиши, тери ва шиллиқ қаватларда характерли тошмалар пайдо бўлиши ва кўпинча ўлим билан тугаши билан фарқланади?
Қандай вирусли касалликда пустулалар таркибида Пашен таначалари, кўз шох пардасида эса - Гварниери таначалари аниқланади?
Қуйидаги келтирилган энтеровируслар ретсепторлари қандай вазифани таъминлайди манзилгоҳлик, оқсиллар сизиши, ёпишиши, гемагглютинацияловчи?
Қуйидаги келтирилган қайси пантроп вируслар, бош ва орқа мияни кулранг моддаси ва ички органлар паренхимаси, қон-томирлар эндотелийсини жароҳатланишини таъминлайди шол вируслари, қутуриш ёки канали энцефалит вируслари?
Парамиксовирусларнинг қайси антигенлари гемагглютинацияловчи, гемолизловчи, комплементни боғловчи ва симпласт ҳосил қилувчи фаолликни таъминлайди?
Қизамиқ вирусларида қуйида келтирилган қайси рецепторлар йўк гемагглютинин, оқсиллар сизиши ёки нейраминидаза?
Қутуришга қарши вакцина қандай тавсифга эга антирабик, ўлдирилган, тирик, қутуриш вирусига қарши антитело сақлаган?
Шолда инфекциянинг қайси юқиш йўли амалга ошмайди маиший-алока, алиментар, ҳаво-томчи ёки трансмиссив?
Қуйидаги келтирилган қандай вирусли касалликлар зооноз инфекциялар ҳисобланади қизамиқ, тепки, қутуриш ёки канали энтсефалит?
Қуйида келтирилган саволга тўғри жавобни танланг: қизамиқни, вирусли гриппни, шолни сероташхислашда нимани аниқлаш зарур антигенларни аниқлаш, антителолар титрини ортишини белгилаш ёки вирусларни соф ҳосиласини ажратиш?
Do'stlaringiz bilan baham: |