Соғлом одам бурун-халқумидан менингококкларга шубҳали бактериялар ҳосиласи ажратилди. Уларни қайси бошқа бактериялардан фарқлаш керак?
Силга шубҳали бемор балғами билан зарарлашдан, икки кун олдин денгиз чўчкасига туберкулин синамаси қўйилди ва инъекция қилинган жойида гиперемия ва инфилтрат кузатилди. Фиқримизча, бу денгиз чўчқаси биосинама учун лойиқ эмас. Тушунтиринг, нима учун?
Транспорт фожиасидан шикастланган беморга қоқшолни маҳсус олдини олишда, фақатгина қоқшол анатоксини юборилган. Беморга яна нима ўтказиш зарур?
Қорин терламасини (касалликнинг 5-чи куни) ташхислаш учун бактериологик лабораторияга бактериологик текширишлар ўтказишга сўров келди. Текширишга бемордан нима оласиз?
Бруцеллёзга шубҳали беморда касалликнинг 5-чи куни ўтди. Асосий белгиси - иситма. Бемордан қон қандай мақсад билан олинади?
Бруцеллёз билан узоқ касалланган одамда навбатдаги кечувчи рецидив оғир ўтмоқда. Шифокор бу ҳолатни бемор организмида брутселлёзни аллергик кўриниши деб тушунтирди. Буни қандай исботлаш зарур?
Касби бўйича қассоб бемор шифокорга иситма, умумий дармонсизлик шикояти билан кузатувдан ўтди. Кузатувда тери соҳасида карбункул аниқланди, «Куйдирги» ташхиси қўйилди. Инфекция манбаи нима бўлиб хизмат қилади?
Ўлатни бубон шаклига шубҳали бемор инфекцион бўлимга келтирилди. Текшириш учун бемордан қандай материал олинади?
Ўлатни ўпка шаклига шубҳали бемор инфекцион бўлимга келтирилди Текшириш учун бемордан қандай материал олинади?
Вирусли гриппга шубҳа билан бемор бурун-халқум шиллиғи лабораторияга келтирилди. Сиз вирусли гриппни ажратиш учун қайси биологик объектни қўллайсиз?
Серологик ташхислаш учун вирусли гриппга шубҳа билан бемор жуфт зардоби лабораторияга келтирилди. Икки ҳафта оралиғида бемордан қон олинган. Қон олиш оралиғи тўғри танланганми?
Серологик текшириш учун вирусли гриппга шубҳа билан беморнинг жуфт зардоблари лабораторияга келтирилди. Қон бемордан 4 кун оралиғида олинган. Қон олиш оралиғи тўғри танланганми?
Инфекцион клиникага гавдасида тоник тут қаноқ билан бемор келди. Икки ҳафта олдин аёғи ўткир тиғли предмет билан жарохатланган. Сизнинг тахминингизга қандай ташхис қўясиз?
ОИТС-марказий лабораторияси бу инфекцияда касалланиш юқори кўрсаткичли чет эл давлатларида бўлган одамларни йил давомида текширилганда. Текшириш учун текширилувчилардан қон олинади. ОИВ билан зарарланганлар қонидан нима аниқлаш мумкин?
Тери-таносил бўлимига келган эркакни лабини ички юзасида қаттиқ чегарали, товланаётган ковакда оғриқсиз яра кузатилган. Сизни тахминий ташхисингиз?